Forward from: Bosh prokuratura
Прокуратура органлари томонидан Президентнинг 14.06.2024 йилдаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-222-сон қарор ижроси юзасидан ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилинишини фош этиш, тўлов интизомига риоя қилиниши, истеъмолчиларга янги турдаги ҳисоблагичларни ўрнатиш, энг асосийси энергия ресурсларини тежаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раҳбарлигида Республикада куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда энергия ресурсларининг талон-торож қилинишини олдини олиш, уларга барҳам бериш бўйича республика штаби ва ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳамда соҳага масъул идоралар раҳбарлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ижтимоий соҳа объектларининг мавсумга шайлиги, аҳолига ва ижтимоий объектларга кўмир етказиб беришдаги муаммолар танқидий муҳокама қилинди, энергия ресурсларидан ноконуний фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида фош этиш, уларнинг олдини олиш ишларини кучайтириш бўйича қатъий топшириқлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook