#депутат_фаолиятидан
Мана бу бошқа гап. “Ёнариқ” МФЙ ҳудудидан сайланган депутат Шаҳло Кўчимова ишни энг долзарб муаммони ҳал этишга киришишдан бошлабди.
Хабарингиз бўлса, Янги Ангрен ИЭСга шу маҳалла ичидан катта юк машиналарида кўмир ташилади. Юк машиналарига перегруз қилиб ортилган кўмирлар йўлга тўкилиб, ҳамма ёқни қора куя қилиб ташлаган. Бунинг устига юкни ташлаб, қайтишда машиналар баллонларини ювмайди, шилта кўмир қолдиқлари яна ушбу йўлларга тўкилмоқда. Хуллас, маҳалланинг ичи кўмирга ботган.
Бизга хабар беришларича, Ш.Кўчимова директор билан биргаликда бир неча юк ташувчи фирмалар ва бўлим бошлиқлари билан мулоқот ўтказибди, мазкур муаммони бартараф этиш чоралари ҳақида гапирибди.
Тўғри, ИЭСга кўмир ташлашни тўхтатишнинг имкони йўқ. Бу ишлаб чиқаришнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Аммо юк машиналарига кўмирни ортиқча ортмасликнинг имкони бор. Қолаверса, машиналар йўлларни абгор ҳолга келтирмоқда, йўлни таъмирлашнинг иложиси бор.
Маълум бўлишича, Янги Ангрен ИЭС директори яқин кунларда “Ёнариқ” МФЙ аҳолиси билан учрашишни режалаштирган. Ана ўша учрашувда халқнинг талабларини инобатга олиб, муаммолар бартараф этилишига умид билдирилмоқда.
Депутатимизга эса миннатдорлик билдирамиз. Мана шундай ишлаш керак. Айримларга ўхшаб, фақат боғча ва мактабга бориб, отоплениени ушлаб кўриб, расмга тушиб қайтиб кетиш ярамайди. Ишлаш керак.
https://t.me/qoraxitoyliklar