Эндиликда Россияда полиция мигрантлар яшаётган уйларга ҳеч қандай рухсатсиз кириш ҳуқуқига эга бўлади “ТАСС” хабар беришича, тегишли нормалар шу йил 5 мартдан кучга кирадиган қонунда мустаҳкамланган.
Шунингдек, полиция РФ давлат органлари ва хорижий давлатлар ҳокимият органларидан давлат назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган, шу жумладан тижорат, банк, солиқ ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи маълумотлар ва ҳужжатларни сўраши мумкин. Бундан мақсад чет эл фуқаролари ҳисобварақлардаги пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни қўлга киритиш.
5 мартдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳам ушбу режимда, жумладан, техник воситалардан фойдаланган ҳолда хориж фуқароларини кузатиб боришлари мумкин. Ушбу норма, шунингдек, чет элликларга Россия ҳудудида бўлишда ёрдам кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахсларга ҳам тегишли.
Бундан ташқари, полиция мобил қурилмалар ва геолокация, юзни аниқлаш тизимида ишлайдиган тўлов тизимлари маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
https://t.me/qoraxitoyliklar