Forward from: Fitrat.uz
ИМОМ МОЛИК: ИСТИВО ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР
Баъзан имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг "Аллоҳ осмонда ва Унинг илми эса барча макондадир", деган қавлини кўриб қоламиз.
Ушбу ривоят ишончлими?
Иншааллоҳ бу ҳақидаги эътимодли маълумотларни тақдим қиламиз.
وأما ما يرويه سريج بن النعمان عن عبد الله بن نافع عن مالك أنه كان يقول :" الله في السماء وعلمه في كل مكان" ، فغير ثابت . قال الإمام أحمد : عبد الله بن نافع الصائغ لم يكن صاحب حديث وكان ضعيفا فيه .قال ابن عدي: يروي غرائب عن مالك ، وقال ابن فرحون : كان أصم أميا لا يكتب . وراجع ترجمة سريج وابن نافع في كتب الضعفاء، وبمثل هذا السند لا ينسب إلى مثل مالك مثل هذا .
Сурайж ибн Нуъмон, Абдуллоҳ ибн Нофеъдан, у Имом Моликдан ривоят қилган: "Аллоҳ осмонда ва Унинг илми эса барча макондадир" деган қавл собит бўлмаган.
Яъни, имом Молик раҳимаҳуллоҳ: "Аллоҳ осмонда ва Унинг илми эса барча макондадир", деб айтмаган.
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: "Абдуллоҳ ибн Нофеъ ҳадис соҳиби бўлмаган ва ҳадис ривоятида заиф бўлган", деб айтган. Ибн Адий: "У имом Моликдан ғароиб ривоятлар қилган", деган.
Ибн Фарҳун айтади:" Унинг қулоғи эшитмас, ўзи саводсиз бўлиб ёзишни ҳам билмас эди".
Бу ҳақида "Заиф ровийлар" китобларидан Сурайж ва ибн Нофеълар ҳақида ўқиб кўриш мумкин. Бундайин ровийлар санади билан имом Моликдан ривоят келтириб бўлмайди.
Мана шу ўринда имом Моликка номидан келтирилаётган ушбу ривоят, аслида унинг санадидаги ровийларнинг ишончсиз экани сабабли ҳужжатликка яроқсизлиги маълум бўлди.
Таажжублиси эса имом Моликдан келтирилган ривоятларнинг саҳиҳларида у зот бу мавзуга кирмагани, сўралганда жавоб бермай маъносини Аллоҳга ҳавола (тафвиз) қилгани келтирилган. Аммо баъзилар эса айнан шундай услубдаги ривоятлар билан ушбу мужтаҳид олимга ҳам зарар етказишга уринишади.
Асл ривоятлар эса бундай келтирилган:
عن عبد الله بن وهب قال : كنا عند مالك بن أنس فدخل رجل فقال : يا أبا عبد الله الرحمن على العرش استوى كيف استواؤه؟ قال: فأطرق مالك وأخذته الرحضاء ثم رفع رأسه فقال : الرحمن على العرش استوى كما وصف نفسه ولا يقال كيف وكيف عنه مرفوع وأنت رجل سوء صاحب بدعة أخرجوه ، قال : فأخرج الرجل "
رواه الحافظ البيهقي في كتابه (( الأسماء والصفات ))(ص 408 ) ، بإسناد جيد كما قال الحافظ في (( الفتح )) (ج13/406-407)
Ҳофиз Байҳақий "Асмо ва сифот" китобининг 408-бетида яхши санад ила бундай ривоят қилган:
Абдуллоҳ ибн Ваҳб айтади: Молик ибн Анас ҳузурида эканимизда бир киши кириб: Эй Абу Абдуллоҳ, "Раҳмон аршга истиво" қилди. Қандай истиво қилди?, деб сўради.
Имом Молик бошини қуйи солиб турди, уни титроқ босди. Сўнгра бошини кўтариб:
«Роҳман Аршга истиво қилди. Ўзи уни қандай сифатлаган бўлса, шундай бўлди. Қандай бўлди, деб сўралмайди. Унинг кайфияти маълум эмас. Сени бидъатчидан бошқа нарса эмас, деб ўйлайман. Олиб чиқинглар буни», деди. Чиқариб юборишди».
Ибн Ҳажар "Фатҳул Борий (13/406/407) да бу ривоятнинг санадини яхши деган.
Бошқа бир ривоятда имом Молик шундай деганлар:
«Истиво маълум, кайфияти мажҳул, унга иймон келтирмоқ вожиб, у ҳақда савол сўрамоқ бидъатдир. Мен сени аҳли залолатдан деб биламан», деди ва уни ҳайдаб чиқаришга буйруқ берди.
Азҳар уламоларидан муҳаддис шайх Салома Аззомий (Фурқонул Қуръан байна сифотил холиқи ва сифотул аквон) китоби (22-бет) да бундай дейди:" Имом Молик раҳимаҳуллоҳ ушбу кимсани бидъатчи деб айтди. Зотан, ўша кимсанинг истиво кайфияти ҳақидаги саволи, унинг истивони зоҳирий ҳиссий маънода тушунгани ва бу фаҳмлови бир жисмнинг иккинчи жисмга тамаккуни ва унга ўрнашуви маъносида бўлган. У кимса ўранишиш кайфияти ҳақида шакка тушиб қолган бўлиб ана шу ҳақида имом Моликдан сўраган. Бу эса имом Молик унга ишоратан айтган айни бидъатдир".
Имом Моликнинг бу гапларидан истиво – маълум нарса, яъни Қуръонда келган, хабари бор, ҳамма биладиган нарса экани тушунилади.
Хулоса шуки, имом Молик раҳимаҳуллоҳ ҳеч қачон Аллоҳ таолони бирон маконда дея зоҳиран маънони қасд қилмаган. У зот тафвиз, яъни бундай оятларга маъно бермай, уни аслини Аллоҳга ҳавола қилганлар. Бинобарин, имом Молик "Аллоҳ осмонда" деб айтган дея айтиш ножоиздир.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA