khaibariy 🚪


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


offside фикрлар!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аммо ёдда тутингки бу ҳисларни ҳис қилиш лаззатининг вақти чекланган!


МУҲАББАТ.

Ўшанда унинг ёши қирқда, эрининг ёши эса йигирма бешда эди. У эрига жуда меҳрибон, уни бутун қалби ила яхши кўрар эди. Ёши катта бўлсада эрини яхши ҳис қилар эди.
У турмуш ўртоғига ёши катталигини ҳис қилдирмаган. У жуда бой аёл эди. Аммо у эрига энг катта бойлиги у, яъни эри эканлигини сингдира олган эди.

Агар сенга биров севги ажиб ишлар қила олади деса ишон.
Ваҳий тушиши бошланди суюкли Набиййимизга. Илк бор фариштани кўриш. Бу жуда қўрқинчли эди. Бу даҳшатдан ва титроқлардан сўнг албатта кимнингдир юпанчи лозим эди.

Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шижоатли амакилари Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.
Меҳрибон амакилари Абу Толибнинг ҳузурига бормадилар.
Вафодор дўстлари Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.
Тўғри суюкли рафиқалари Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг олдига бордилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни бутун бир қўшинга тенг куч эканини билар эдилар. Ўйлаганларидек бўлди. Ҳадича розиёллоҳу анҳо у кишини ўраб қўйиб, фазилатларини эслатиб юпатиб сўнгра Варақа ибн Навфалнинг ҳузурига олиб борди.
У зотнинг пайғамбар бўлганларини билгач биринчи бўлиб иймон келтирди. Бутун молини Аллоҳ ва Расули йўлида фидо қилди.
Ҳадича розиёллоҳу анҳо вафот қилди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга дунё қоронғу бўлди. Аллоҳ таоло у зотни самога кўтарди гўё юпанч учун.

Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилдилар, яна уйландилар. Аммо ҳеч ким Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг ўрнини боса олмади, тўлдира олмади.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам олтмишга яқинлашиб қолганларида саксон ёшли кампирларга чопонларини ечиб, ерга тўшаб унга онахонларни ўтиришга таклиф қилганлари мушоҳада қилинган эди. Атрофдаги ажабланган кишиларга “булар Ҳадичанинг дугоналари” дея изоҳ берган эдилар.
Бир куни уйларига бир кампир келди. Бундан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ниҳоятда шод бўлдилар, марҳаболар айтдилар. Бундан Оиша розиёллоҳу анҳо таажжубландилар. Бунга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам :
“Бу Ҳадичанинг вақтида келиб турар эди”, дея изоҳ берган эдилар.

“Ҳадичанинг вақти”.
Эътибор бердингизми? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам замонни “Ҳадичанинг вақти” ила ўлчаяпдилар.
Баъзан қўй сўйсалар уни бўлаклаб “Ҳадичанинг дугоналарига ҳам беринглар” дер эдилар.
Анас розиёллоҳу анҳу айтадилар:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бирор нарса келса ”буни фалончи аёлга беринглар. У Ҳадичани яхши кўрар эди" дер эдилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина Ҳадичани эмас, Ҳадичани яхши кўрганларни ҳам яхши кўрар эдилар.
Муҳаббат эркакликка нуқсондир дейдиганлар ва муҳаббатни, вафони ва эътиборни изҳор қилиш шахсиятни заифлаштиради деганлар хато қилишади.

Мана, инсонларнинг саййиди Ҳадича онамизни яхши кўраяпдилар.

Ҳиссиётларингиздан хижолат бўлманг. Умрингиз охиригача муҳаббат билан яшанг. Дунёда ҳалол муҳаббатдан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ.

Қалби қаттиқликни эркаклик дейдиганлар хато қилишади. Эркаклик аёлига бўлган меҳр, муҳаббат, эҳтиром ва чиройли муомала билан бўлади.
Аёлларга нисбатан қамчингдан қон томсин деганлар хато қилишади. Аёлга муҳаббат билангина эга чиқиш мумкин холос!


Адҳам Шарқовийнинг “Тунги суҳбатлар” китобида ҳудди шу сатр ҳикоя ҳолида келтирилган эди.

Админ эса ўз фикри деб келтираябди, бўлиши мумкин, агар админ бу китобни ўқиган бўлса 🤓.

Канал Админи ҳаммага таниш Ғиёсиддин Юсуф )


Ҳамма нарсага вақт топаоламиз, аммо вақтни берганга эса вақтимиз етмай қолади…


Хулофои рошидинлар ҳокимиятга яқинлашган сари фақир бўлабошлашган.

©️суҳбатдан


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Суҳбатнинг қайноқ вақтидан.


Бу суҳбатни қисқа бир лавҳасини кўрганимда хозрда жуда актуал бўлган мавзу эканини билгандим.

Тўлиқ шаклини топаолмаётган эдим. Мана бугун суҳбатни ташкил қилган журналист Сардор Али аканинг ўзлари суҳбатни тўлик шаклини тақдим этдилар.

Сизларга ҳам бу актуал мавзу бўлган суҳбатни кўриб чиқишинигизни тавсия қиламан!


Ҳа айтганча ўқувчиларим “Ўткан кунлар” романини ўқишни бошлашди.

Келаси ҳафта охиригачам дедлайн белгиланган.

Миллий қадриятларга асосланган “кентент” режа қилган полапонларим* олдин қадриятларга асосланган Ўзбек адабиётларини ўқиб чиқган бўлиши керак.

*- мен ўқувчиларимни полапонларим деб чақираман.


Podcast ни қандай номаласак бўлади деб анча ўйландик. Биз фокус қилган аудиторияга мос ва миллийликни акс эттирувчи сарказм ишлатилган ном бўлишини танладик.

Ва бир овоздан подкастимизга “Хўжа кўрсин” podcast деб номладик. ))




My room




Ҳаётинг қизиқарли бўлиши учун, ҳаёт ўйинларини қойилмақом ўйнашинг, бунинг учун моҳир актёр бўлишинг керак.

Фридрих Ницше




Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Сени топишни истайман

Мен сен билан бирга чой ичмоқчиман.
Сени эшитишни, сенга қарашни, сени танишни, сени ёнимда ҳис этишни истайман.
Мен ортиқ ёзишдан чарчадим.
Мен барчасини сенга айтиб бергим келяпти.
Кичкина уйда катта орзулар қилишни хоҳлайман.
Печка ёнида, сен билан совуқ қўлларимни чойимизни ушлаганча иситмоқчиман.
Менсиз ўткан кунларинг ҳақида билмоқчиман.
Мен сени топишни, сен билан бирга бўлишни, сени севишни истайман.

Мен сен билан қаримоқчиман…




Ўзгариш учун ҳаракат бугунданми, ёки бугун дамми?


Forward from: Hamid Sodiq | Rasmiy kanal
Ўзи билан ўзи зиддиятда юрган олимларни кўп учратаман. Чунки жамиятни тузатмаган илм, эгасини бузади.

© Ҳамид Содиқ

@Hamid_Sodiq

20 last posts shown.