Бизнинг Китоб туманимиз ҳудудида тўғилиб, вояга етиб, илму-маърифат аҳлига яқин бўлиб, беклик қилиб, юрт озодлиги учун кўрашиб, сўнгра давр чалкашликлари сабаб чор Россияси генерали даражасига етган Жўрабекнинг ҳаёт йўли, тақдири ана шулардан иборат. Жўрабекни юрт мустақиллиги учун курашган жадидлар, “босмачилар” сафига қўшиш керакми ёки босқинчилар сафида бўлганларга қўшиш керакми? Назаримизда қатъий хулосага келиш учун яна жуда кўплаб тарихий манбаларни ўрганишимиз керак. Жўрабек ҳам ўз даврининг фарзанди бўлиб, давр ва муҳит унинг ҳам ҳаёту-фаолиятига ўз таъсирини ўтказган. Аммо, Жўрабек Ватанни озод, мустақил кўриш орзусида яшаган инсонлиги аниқ. Муаллифларга миннатдорчилик билдириб, асар Жўрабек шахсини яхшироқ англаш, унинг ҳаёти ва фаолияти борасида ижобий хулосаларга келишга хизмат қилишлигини таъкидлаймиз.
✍Абдишукур ОМОНОВ
https://t.me/qashqadaryo_adabiyoti
✍Абдишукур ОМОНОВ
https://t.me/qashqadaryo_adabiyoti