Forward from: Baxmal tumani hokimligi
Бахмал тумани марказидаги "Орзу" танталар саройида
"8 март – Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди
🔰 Тадбирда туман ҳокими
Азиз Эргашев иштирок этиб, тумандаги барча хотин-қизларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий муборакбод этди.
🔰 Туман раҳбари ўз сўзида - хаётимизга мазмун бағишлайдиган, одамийлик, мардлик, олийжаноблик сари йўл кўрсатадиган, сабр-тоқат ва садоқат соҳибаси бўлган аёлнинг меҳр-муҳаббати ва заҳматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмаслигини ҳамда момоларимизга хос бўлган ноёб фазилатлар замонамиз аёллари сиймосида ҳам давом этаётганидан фахрланиш кераклигини билдирди.
🔰 Тантанали тадбирда турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлар ''Мўтабар аёл" ва "Учинчиси ренессанс учқунлари" эсдалик кўкрак нишонлари ҳамда туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
🔰 Шунингдек, санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларга манзур бўлди.
🌐Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|instagram|youtube