Қашқадарё вилоят суди томонидан суд ҳужжатлари ижросига бағишланган семинар ташкил этилди
Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан МИБ вилоят бошқармаси масъуллари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ва давлат ижрочилари ҳамда жиноят ишлари бўйича судъялар иштирокида суд ҳужжатлари ижросига бағишланган видеоконференцалоқа тарзида семинар ташкил этилди.
Семинарда суд ҳужжатлари ижросини самарали таъминлаш борасидаги амалиётда юзага келаётган муаммолар ўрганилди. Сўз олганлар мавжуд муаммоларнинг ечими, суд ҳужжатлари ижросини таъминлашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Шунингдек, қолдиқда турган суд қарорлари таҳлил қилиниб, ҳар бир суд қарорларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Сайт | Телеграм