#таъзия
Шафқатсиз ва бевақт ўлим самимий инсон, меҳрибон дўст, телерадио соҳасининг фидоийси Зокир Аҳмедовни 51 ёшида орамиздан олиб кетди.
Зокир Аҳмедов 1973 йил 16 июлда Ғузор туманида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат санъат институтининг драма театри ва киноактёри мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Зокир Аҳмедов ЎзМТРК тизимидаги меҳнат фаолиятини 1995 йил вилоят телерадиокомпаниясининг телевидение гуруҳи биринчи бош диктори вазифасидан бошлаган. Кейинчалик, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят мусиқали драма театрининг директори, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи, вилоят телерадиокомпаниясининг телевидение гуруҳи муҳаррири, сухандони вазифасида ишлаган. Шунингдек, вилоят телерадиокомпанияси ишлаб чиқариш гуруҳининг архив масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида ҳам фаолият юритган. 2021 йилдан бошлаб вилоят телерадиокомпаниясида бош режиссёр бўлиб ишлаб келаётган эди.
З. Аҳмедов давлатимизнинг юксак мукофотлари ва эсдалик нишонлари билан ҳам тақдирланган!
Вилоят телерадиокомпанияси ҳамда маданий соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган самимий инсон, юксак қалб эгаси З. Аҳмедовнинг ёрқин хотираси дўстлари, ҳамкасблари, шогирдлари хотирасида абадий яшайди.
Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси жамоси
#28oct #qashqadaryo_trk
✈️Rasmiy telegram kanalimiz
👉https://t.me/qashqadaryo_trk