Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ТожикистондаХабар берилганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари
давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф доирасида бугун Душанбе шаҳрида ўтказилаётган
“Ўзбек-Тожик” бизнес форумида Қашқадарё вилояти ҳокими ва бир гуруҳ тадбиркорлар иштирок этишмоқда.
Форумда Муротжон Азимов воҳамизнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти бўйича чиқиш қилди.