#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Матлуба ўшанда ҳам илк бора хат ташувчилик вазифасини қойилмақом уддалаганди . У яқиндагина қўлга киритган парвардаларидан бирини ҳузурланиб шимганча тезда жавоб хатини олиб ортга қайтганди.
Абдужаббор шошилганча хатни очганда "Салом. Мен яхшиман, ҳавотир олманг. Оёғим қайрилиб кетган экан. Анчагача юра олмадим. Келаси хафтадан мактабга бораман. Китобни ўшанда оласиз" деган сатрларга кўзи тушди.
Абдужаббор Барнонинг самимийлигига тан берганди ўша кезлари. Кейинчалик қиз мактабга чиққанда ҳам йигит Азиз муаллимнинг ҳурмати боис унинг ёнида ортиқча ўралашмади. Гоҳ-гоҳ тўқнаш келганларида одатий салом-аликларини қилиб ўтиб кетаверишди. Бироқ энди улар ўзаро хат ва китоб алишар эдилар. Ёшларнинг ҳар иккиси тиббиёт соҳасига қизиққанлари учун Барно ўз уйидаги онаси Эътиборхон опанинг китобларидан Абдужабборга ўқишга бериб турар , йигит ҳам у китобларни ўқиб бўлгач, эвазига ўзи шаҳарлик қариндошларидан топтириб келган адабиётлар билан бўлишарди. Мактабни битиргач Абдужаббор илк бора Барнони қишлоқ четидаги ўрикзор боғга таклиф қилди.
Бу боғ Абдужабборнинг амакиси Абдуҳошим акага қарашли каттагина серҳосил боғ бўлиб, ён-веридаги қўни-қўшнилар ўрик пишган мавсумда у ерда тез-тез йиғилишарди. Улар боғ эгасига қарашиб туршак бўладиган ўрикларни теришиб боғнинг кун тушмайдиган тарафига ёйишга қарашиб юборишар, ўзлари учун ҳам тегишли насиба олиб қайтишарди.
- Барно, яқинда мен Тошкентга, тиббиёт институтига ҳужжат топширгани кетяпман,- деди Абдужаббор паст овозда ер билан битта тўкилиб ётган ўрикларни терар экан, ер остидан қизнинг хушрўй чеҳрасига киши билмас кўз қири билан боқиб
- Сизга омад тилайман, Абдужаббор ака... Илойим мақсадингизга етинг,- деди Барно ҳам нарироқда ўрик тераётган хотин-ҳалажлар тарафга қараганча
/15