#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Айтган сомсагизни тушликка ёпсангиз ҳам бўларди-ку, ойи?- тўнғиллади Ҳаким гўштли лаганни норози қиёфада айлантириб кўрар экан.
- Ўзи эрталабдан бошим оғриб шу шўрвани қозонга бир амаллаб аранг солиб олдимда,- чойнакдан чой қуйиб хўпларкан Қумрихон,-яхшиям шу уканг бор экан. Қозонга олов ёқиб қўл-оёғим бўлиб турди. Энди анча яхшиман. Кечгача сомсани эрмак қилиб ёпиб оламан,- у шундай деб ўғлининг бир оғиз "Туззукмисиз?" демаганидан дили ранжиди. Аммо кўнглидан ўтганини билдирмай сўзида давом этди,-ҳадемай келин олсак менга ҳам дам тегиб қолар.
- Ҳалиям ноз қилиб ўтирибдими қизнинг отаси?! - Ҳаким оғзини тўлдириб гўшт чайнар экан онасига қисқача назар ташлаб қўйди,- бошига ёстиқ қилар эканми қизини?
Қумрихон чуқур уфф тортди:
- Сенам шуни қўйиб бошқа қизни танлайқолсанг олам гулистон эди.
- Уфф, нега тушунмайсиз, ойи? - Қумрихонга лўқ бўлиб тикилди Ҳаким ва укасини бир туртди,- тур, бу ерда гап термай зинғиллаб бориб Комилларникига чиққинда унга тайинла, дўконни барвақтроқ очсин. Акамни ишлари чиқиб қолибди дегин. Ҳайдарали кўчага чиқиб кетгач онасига важоҳат билан юзланди, - сизга неччи марта айтдим, ойи? Менга қолса у қизга уйланаманми ё йўқми умуман фарқи йўқ. Фақат дўстларимга "Мана шу қизга уйланаман, мана кўрасизлар" деб катта гапириб қўйганман. Энди сўзимни устидан чиқмасам уларни олдида ким деган одам бўламан?
- Заб яхши иш қилган экансан-да, болам,- аламдан лаби титради Қумрихоннинг,- қизи "тегмайман", ота-онаси "бермайман" деса уриб оламизми қизини ёки сўкиб оламизми? Менгаям ҳар сафар бош эгиб Эътиборхоннинг эшигини тақиллатиб, қуруқ қўл билан қайтиб келавериш алам қиляпди. Мениям кавушим кўчада қолганмас. Аданглар кимсан Шермат раис бўлсалар-у, уларнинг ноз-фироғи ортиқча. Қайтанга шундоқ ўғлимизга сўраганимизга раҳмат дейиш ўрнига, нуқул "Қизимиз ҳали ёш, уни ўқитамиз" деган гапга ёпишиб олишган. Шунақа... Ўқиб шаҳар олиб берадиган қизга кетган бизнинг кўнглимиз...
- Бўлди қилинг, ойи! Ҳозир шунақа ноз қилиб асабни еб туришаверишсин-чи? Ҳадемай ўзлари "Қизимизни олинглар, илтимос!" деб ялиниб қолганларини кўрасиз...-кўзлари совуқ йилтиллади Ҳакимнинг.
Ўғлининг авзойидан кўнгли бир шумликни сезган Қумрихон дарҳол унга қаршилик қилишга шошилди:
/8