Рус генералини ўлдиргани айтилган ўзбекистонлик деярли икки ойга ҳибсга олинди 👀
Москванинг Басманний суди рус генерали Кириллов ва унинг ёрдамчисини ўлдиришда гумонланаётган Ўзбекистон фуқароси Аҳмад Қурбоновни ҳибсга олди. Суд уни 1 ой 30 кун муддатга тергов изоляторига жўнатди.
Қурбонов келаси йил 17 февралга қадар ҳибсда қолиши айтилди. Судда Қурбоновнинг уйлангани, икки ёш фарзанди борлиги ва илгари судланмагани таъкидланди. Аниқлик киритилишича, унга қўйилган айбловдан қотиллик моддаси олиб ташланган. Аввалроқ унга нисбатан Россия ЖКнинг учта моддаси – 105, 205 ва 222-моддалари (қотиллик, террорчилик ҳаракати, қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний савдоси) бўйича айблов қўйилгани айтилганди.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
👉 proview.uz — холис ахборот