Тошкентда 2 ойлик чақалоқнинг қўллари кесиб ташланишига изоҳ берилди 😳Тошкентда 2 ойлик чақалоқнинг қўллари кесиб ташлангани ҳақидаги хабарларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди. Маълум бўлишича, чақалоқ 9 декабрь куни 1-сон болалар клиник шифохонасига юқори тана ҳарорати, йўтал ва нафас етишмовчилиги билан келтирилган.
Қайд этилишича, муассасада даволаниш вақтида қизалоқда «Чап томонлама елка артерияси тромбоэмболияси, чап қўл ва чап қўл панжасида қон айланишининг 3-а даражали ўткир бузилиши, полиорган етишмовчилиги» кузатилган. Шу боис бемор ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ампутация ўтказишга қарор қилинган ва ота-онасининг розилиги билан унда жарроҳлик аралашуви амалга оширилган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
👉
proview.uz — холис ахборот