PROVIEW.UZ — Янгиликлар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ўзбекистон ва жаҳондаги асосий янгиликлар — қисқа ва мазмунли шаклда
Oʻzbekchada: @proviewuzb
На русском: @proviewuzru
Ҳамкоркик ва реклама бўйича:
@proview_direct
+998(98)365-19-98
direct@proview.uz
Донат: http://tirikchilik.uz/proview

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ўзбекистонда ўтган йилда 50 та адвокатлик лицензияси вақтинча тўхтатилиб, 13 та лицензия бутунлай тугатилди. Йил давомида маъмурий судлар томонидан адвокатлик лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда тугатишга оид жами 95 та иш кўриб чиқилган. 💼
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Электромобиллар учун утилизация йиғими оширилиши белгиланди ❗️

Ўзбекистонда ҳукумат шу йил 1 майдан электромобиллар учун утилизация йиғимини оширишни тасдиқлади. У машина ишлаб чиқарилган йилга қараб 45 млн дан 78,5 млн сўмгача бўлиши белгиланди.

Мақсад аккумулятор батереяларини утилизация қилиш учун инфратузилма ташкил этишни молиялаштириш экани айтилди. Таъкидланишича, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга имтиёз қўлланилади.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Хитойнинг Yutong компанияси дунёдаги илк 26 метрли электробусни чиқарди. Иккита «гармошка»ли автобусда 73 кишилик ўриндиқлар бор ва ушбу транспорт воситаси маҳаллий бозорга мўлжалланмаган бўлиб, яқин орада Мексикага жўнатилиши керак. 🤐
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Қиймати миллиардлаб сўмлик дам олиш маскани барпо этилиши айтилди 🏝

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида ҳомийлик ва тадбиркорлик маблағлари ҳисобидан 12 млрд сўмга «Ором» номли дам олиш маскани қурилиши маълум қилинди. Таъкидланишича, дам олиш маскани 15,9 гектар майдонни эгаллайди ва шундан 10,7 гектарида бассейнлар, истироҳат боғлари, оилавий дам олиш масканлари, аттрационлар, болалар майдончалари, тарихий бинолар макетлари ҳамда бошқа кўнгилочар инфратузилмалар ташкил этилади. Бумаскан туманнинг ташриф қоғозига айланиши режалаштирилган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистонда россияликларни «ухлатган» телефон фирибгарлари фош этилди 🤓

Тергов маълумотларига кўра, 32 кишидан иборат жиноий тузилма Фарғона шаҳрида иккита ва Тошкент шаҳрида битта cалл-марказ ниқоби остида фаолият юритган. Улар интернет орқали биологик фаол қўшимчаларини сотиб олган Россия фуқароларининг шахсий маълумотларидан фойдаланган ҳолда, улардан алдов йўли билан қўшимча маблағ ундириш билан шуғулланган. Гуруҳ раҳбарининг сўзларига кўра, у ушбу фаолиятни Россияда ўрганиб келиб Ўзбекистонда йўлга қўйган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Тошкент | ☁ +9°C
-1°C дан +9°C гача кун давомида
Ҳудудлардаги об-ҳаво

🇺🇸 USD: 12998,91 (+13,9)
🇷🇺 RUB: 131,29 (+1,45)
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Қирғизистон ҳам картошка экспортини тақиқлаши мумкин 🙄

Қирғизистоннинг қишлоқ хўжалиги вазирлиги картошка экспортига вақтинчалик чеклов жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларга нисбатан нарх чайқовчилигининг олдини олиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Маълумот учун, Қирғизистон ўтган йилнинг 11 ойи давомида 68,2 минг тонна картошка экспорт қилган ва уларнинг асосий қисмига Ўзбекистон харидор бўлган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Хорижий интернет-дўконлардан маҳсулот харид қилганда божхона йиғими тўланиши белгиланди ❗️

Ўзбекистонликлар жорий йил 4-майдан бошлаб халқаро курерлик жўнатмалари, яъни, Wildberries, Temu, Ozon, AliExpress, Globbing, Amazon ва бошқалардан буюртмалар қилинганда 1 кг учун БҲМнинг 2% и – 7 минг 500 сўм миқдорида йиғим тўланиши белгиланди. Илгари бир ойда $1 мингдан кам бўлган буюртмалар учун божхона тўловлари ундирилмас эди.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Тошкент метросининг интерваллари янада қисқариши кутилмоқда 🤩

Бугун Тошкент метрополитени учта янги поездни қабул қилиб олди. Таъкидланишича, февраль ойи давомида яна шу турдаги 3 та метро поездлари олиб келиниши режаланган.

Ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан, 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра хизмат кўрсатиш учун йўналишларга чиқарилади. Метро раҳбарияти метро вагонлари паркини янгилаб, белгиланган интервалларни янада қисқартиришга эришмоқчи.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аҳмад аш-Шаръа Саудиядан сўнг Туркияга борди. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Бештепа президентлик мажмуасида Сурия муваққат президенти билан учрашди. 🙄
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Мирзиёев Малайзияга етиб борди 🛬

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияга йетиб борди. Куала-Лумпур халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Мирзиёевнинг ташрифи шарафига Петронас эгизак миноралари Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


🙄 «Манчестер Сити» клубининг ўзбекистонлик футболчиси Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов билан учрашди:

««Манчестер Сити» футбол клуби ҳимоячиси ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановга доимо муваффақиятлар тилаймиз!», – деб ёзди Усмонов ўз саҳифасида

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Туркия баллистик ракетасини синовдан ўтказди 🚀

Туркиянинг «Тайфун» (Тйпҳоон) баллистик ракетаси Рокетсан давлат компанияси томонидан ишлаб чиқилган. 2022-2023 йилларда ўтказилган синовларда 560 километрдан ортиқ масофани босиб ўтган.

3 февраль куни бўлиб ўтган янги синовларда унинг қанча масофага етиб боргани ва тезлиги очиқланмади. Лекин, мудофаа компанияси ракетани оммавий ишлаб чиқариш бошлангани билдирган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Ўзбекистон афғон учувчилари олиб ўтган вертолётларнинг бир қисмини АҚШга қайтарди 🚁

Қўшма Штатлар «Толибон» ҳокимиятга келган вақти афғон учувчилари томонидан Ўзбекистонга олиб ўтилган вертолётларнинг бир қисмини қайтарди. «Толибон»дан қочган афғон учувчилари Ўзбекистонга олиб ўтган Америка самолёт ва вертолётларининг аксарият қисми республикага берилган.

Пентагон яроқли деб топган техник воситалардан еттитаси – Блаcк Ҳаwк вертолётлари ҳозирда АҚШга қайтарилган. 2021 йилнинг август ойида афғон ҳарбийлари томонидан Ўзбекистон ҳудудига Embraer EMB 314 Super Tucano ва Pilatus PC-12 русумдаги 22 та ҳарбий самолёт ва UH-60 Black Hawk, MD-530 ва Mi-17 русумдаги 24 та вертолёт олиб ўтилган эди.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Nexia билан тўқнашган Labo ағдарилиб кетди 😳

Андижон тумани «Қурама» МФЙ ҳудудида Nexia-2 ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузиб, олдинда ҳаракатланиб кетаётган Labo билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида, Labo автомашинаси ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устунга бориб урилиб, ағдарилиб кетган.

Тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган, транспорт воситалари техник шикастланган. Ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тиклади — Reuters 🗽

Америка президенти Дональд Трамп маъмурияти Киев бўйича сиёсатини қайта кўриб чиқаётгани учун қурол етказиб бериш вақтинча тўхтатилганди. Агентлик маълумотига кўра, Оқ уй аввалги фикридан қайтиб, Украинага ёрдамни тўлиқ тўхтатмасликка қарор қилган. Аммо Реутерс манбасига кўра, Вашингтонда ҳали ҳам баҳс бор, яъни Украинага қурол беришни қай даражада давом эттириш кераклиги ҳақида аниқ бир қарорга келинмаган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Ўзбекистонда шу йилнинг 1 март санасидан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари Uzinfocom билан шартнома тузиб, расмий веб-сайтлари ва порталлари фаолиятини фақатгина ҳукумат портали (gov.uz) орқали йўлга қўйиши белгиланди ❗️
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Ўзбекистонлик машҳур ММА жангчиси автоҳалокатга учради 🙄

Ўзбекистонлик ярим ўрта вазн тоифасидаги ММА жангчиси Шохасан Мирзаматов автоҳалокатга учради. Спортчи шу йилнинг 23 февраль куни, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ташкил этилиши кутилаётган Оcтагон 70 турнирида қозоғистонлик Георгий Кичигинга қарши чемпионлик жанггини ўтказиши керак эди. Бироқ Мирзаматовнинг автоҳалокат оқибатида олган тан жароҳатлари сабаб жанг бекор қилинди.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Бугундан Америка президенти Дональд Трамп буйруғи билан АҚШда Хитой товарларига 10% лик бож кучга кирди. Хитой ҳам бунга жавобан Қўшма Штатлардан кўмир ва табиий газ учун 15%, нефт ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун 10% лик божлар жорий этишини эълон қилди. 🗽
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Ўзбекистонда кузатилаётган магнит бўрони қачонгача давом этиши айтилди ❗️

Ўзбекистонда бугунда кузатилаётган «сариқ даражали» кучли магнит бўрони эртага қадар давом этиб, геомагнит бузилишлар кучи 4 баллни ташкил қилиши ва 6 февралда бу 2 баллгача пасаяши маълум қилинди. Магнит бўронлар таъсирини юрак-қон томир, асаб тизими касалликлари билан оғриган, қандли диабет ва бронхиал астма билан касалланган одамлар, шунингдек, об-ҳавога сезгир бўлганлар кўпроқ ҳис қилишади.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот

20 last posts shown.