Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан спарринг тушгани учун узр сўраб чиқибди ва уч минималка жарима тўлабди. Айиқни оғзини бойлаб, бўйнига бойланган арқондан икки киши тортиб турган. Ўзбекистонни фаҳри бўлмиш боксчимиз эса буни “спарринг” деб атаган.

Менга қолса айиқни оғзидаги мосламани олиб ташлаб, бўйнидан тортиб турган иккита арқонни ҳам бўшатиб юборишлари тарафдори эдим. Жоним билан қабул қилардим айиқни узрини ва бюджет учун тўлайдиган жарималарини.

Шаҳрамга келсак, у тезроқ профессионал боксдан кетиши ва ўрмонга жўнаши мақсадга мувофиқроқ.


«Сёгун» сериали ўзига ҳос рекорд ўрнатибди. Сериал биринчи мавсумининг ўзидаёқ 4 та Олтин Глобус ва 18 та Эмми мукофотини қўлга киритибди.

У бугун тонгда ўзи қўйилган Олтин Глобусдаги барча номинацияни ютди:

Энг яхши сериал — «Сёгун»;
Энг яхши актёр — Хироюки Санада;
Энг яхши актриса — Анна Саваи (расмдаги);
Иккинчи даражали энг яхши актер — Таданобу Асано.


Уйида гази йўқ, газ баллон келишини бир ой кутадиган қишлоқдошларимни қизиқтирадиган мавзулар ҳақида:


Халқ ижодкор


Асахий нашриёти чиқарган “Жаннат” номли китобдан ўта гўзал таржима:


Томорқадан самарали фойдаланмагани учун маҳалладан гап эшитавериб охири шаҳарга кўчиб кетган юртдошларимиз учун махсус янгилик:


Твиттердаги ўзбекистонликлар Ўзбекистонда цензурага тушмаслиги аниқ бўлган гаплар рўйҳатини тузиб чиқишибди:


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дайан Морган бошчовчилик қилган "Канк на ..." деган сериал бор.

Сериал давомида опа тарихий ҳодисаларни, санъат асарларини ўрганади. У ўрганиш давомида ҳақиқий экспертларни суҳбатга чақиради. Лекин битта нюанс бор. Экспертлар аслида бу кўрсатув пранк эканлигини билишмайди ва бошловчининг саволларига иштиёқ билан жавоб беришга ҳаракат қилишади. Лекин бошловчи борган сари ўта аҳмоқона саволлар бера бошлайди.

Тепадаги видео ушбу сериалдан бир парча ва бу видео мени буюк санъат асарларини тушуниш даражам ҳақида :)


Ўзбекистондаги расмий инфляция аслида мана шу:


Энди эса Ўзбекистон янгиликларига ўтамиз.

1 февралга қадар ҳар бир банкда маҳаллабай ишлайдиган бўлим очилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади ҳамда улар билан ишлаш учун ҳар бир маҳалладан “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинаркан.

Совчиликка борганда:
- ўғлингиз нима иш қилади?
- ўғлимиз маҳаллада агент!
- қизим сизники!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Профессионализмдан устун келган гуманизм ҳақида

BBC ёки National Geographic каби каналларнинг суратга олиш гуруҳлари ҳайвонларнинг ҳаёт тарзини суратга олаётганда уларга таъсир ўтказиши мумкин эмас. Бу ҳақида кўпчилик билса керак. Билмаганлар учун қисқача маълумот.

Яъни бирор ҳайвон бошқа бир ожиз ҳайвонни ейишига, ёки бирор ҳайвон жароҳат олса уни қутқаришлари учун ёрдам берилмайди. Чунки бу орқали суратга олиш гуруҳи табиий экотизимга зарар келтириши мумкин, ҳатто оғриқли бўлса ҳам, бу жараёнлар табиатнинг соғлом ишлаши учун зарур. Арзимаган саба билан ҳам ҳалок бўлиши мумкин бўлган ҳайвон ўз жасади билан яна қайсидир турдаги ҳайвонларни яшаб қолишига сабаб бўлади ва бу табиий жарарённи, табиат мувозанатини бузиш мумкин эмас.

Лекин BBC телеканалининг суратга олиш гуруҳи ўз профессионализмидан кўра гуманизмни устунроқ қўйишибди. Улар Антарктидаги бир гуруҳ пингвинларни ўрага тушиб кетишганини ва у ердан чиқа олишмагани қузатишибди. Аввалига уларниг чиқиб кетиши учун 2 кун давомида кутишибди ва улар буни эплай олмасликларини, бирин-кетин ҳалок бўлаётганларини кўриб ёрдам беришга қарор қилишибди.

Албатта бу иш уларнинг профессионаллизмини шубҳа остига қўяди, лекин бир гуруҳ пингвинларни ҳаётини сақлаб қолиш мумкин бўлиб турганда, қайси инсон ўз профессионаллигини биринчи ўринга қўя олган бўларди?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мен блогерларни ва умуман инсонларни фикри учун қамашларига қаршиман. Лекин контент учун бунақа бефаросатликка бориш — бу бошқа даража. Заправкадаги акадан халқни чалғитиш учун энг ажойиб вазият ва буни қўлдан бой беришмаса керак.


Заправкадаги акамизни оналари бир ярим йил олдин ўтганмиш. Фарзандлари билан адоҳида яшармиш, чунки уларни уриб келган экан доим.

Фейсбукда акамизни шаънига яхши гаплар бўлмаяпти. Уни артистликда айблашмоқда айрим одамлар.

Лекин бу нарса газ муаммосини йўққа чиқариб қўймайди, оила аъзолари бор ёки йўқлиги 56 масала бўлиши керак.

Ҳаммаси майликуя, лекин бу ахборот замонида алданиб қолишимиз жуда тезлиги доим мени ҳайрон қолдиради. Бир кун аввал акани гапларини таъсирланиб эшитгандим, энди бу гаплардан кейин унчалик ҳам таъсирланмаслигим аниқ.

Аслида ўзи қанақа эканлиги қизиқ. Лекин “аслида”ни ўзи борми? Уни кўрмаган эканмиз алданиб яшашга мажбурмиз. Атроф тўла иллюзия, манипуляция ва унда ҳикоянавис бош ижобий қаҳрамон бўлиб қолаверади. Шуниси аламли.


Твиттернинг рус сегментди қизиқ бахс авж олди.

Гап шундаки, қиз унга турмушга чиқишни таклиф қилган йигитга “йўқ” деб жавоб берган, лекин йигит томонидан совға қилинган узукни ўзида олиб қолган.

Бир томондагилар узук бу никоҳнинг белгиси эканлигини, узукни олгандан кейин рози бўлиш шарт эканлигини, агар турмушга чиқишга рози бўлмаса узукни ҳам олиши керакмаслигини ёзишаётган бўлишса, қизни ҳимояси томондагилар турмушга чиқиш таклифи ва узукнинг бир-бирига алоқаси йўқ, бола таклиф билан бирга совға сифатида узукни берган ва уни олиб қолиб рад жавобини бериш нормал эканлигини ёзишмоқда.

Қизнинг аргументларини эшитгунча мен ҳам уни ноҳақ деб ўйлагандим, лекин унинг гапларидан сўнг, унинг ҳаракатларида ҳам жон бордек туюлди.

P.S. Уйда свет билан газ бор пайти, мана шунақа муаммоларни ҳам кузатиб ўтираркансан.


Cancel culture’нинг ўзбекча модели ҳақида

Нега бутун дунёда ишлаб келган кэнселлинг бизга келганда ўзининг форматини ўзгартириб олади? Ғарбда бойкотга тушган машҳурлар билан абсолют алоқалар узилади, ҳомийлик шартномаларидан тортиб реклама шартномаларигача. Бунда ўша машҳур бренд запретга тушган шахс билан ишлаш орқали жамоатчилик олдида ўз обрўсини таваккалга қўя олмайди. Натижада бренд “ёвуз” инсондан воз кечгани учун яна обрўсини ошириб олади, “ёвуз” одам эса баттар тубга шўнғийди. Баъзи ҳолатларда машҳурлар адолатсиз равишда запретга тушиб қолади, бунақа ҳолатлар ҳам етарлича топилади, жамият билан қарама-қарши бўлсангиз ҳеч ким айбсизлик презумциясига риоя қилмайди. Лекин гап бу ҳақида эмас. Гап бойкотни ўзбекча модели ҳақида.

Охирги йилларда биз учун ҳар ой янги “злодейлар” топиб беришмоқда. Халқни қўйга тенглаганлардан тортиб уларни солиқ тўламайдиган ноинсоф чиқарган чиройли овоз соҳибларигача версияларини кўрдик. Дўконида “Жанг клуби” очганидан тортиб монополияни оқлаб берадиганларгача чиқди. Лекин уларнинг қайси бири йўқ бўлди? Ҳаммаси бир муддат ўтиб одатий тарзда ўз фаолиятини давом эттирмоқда, улардан воз кечган одамлар ҳам кўп ўтмай уларни қайта “севиб” қолаверамиз.

Уларда ўз товарини реклама қиладиган брендларнику гапирмай қўя қолай, уларнинг аксарияти ҳеч нарса бўлмагандай ҳамкорликни давом эттираверишади. Чунки улар ҳам билади бойкотнинг ўзбекча модели - бу ҳудди KPI’га ўхшаган нарса. Ой охиридаги ҳисобот учун мавжуд ва аксарият ҳолатларда қўшиб ёзилган нарса бўлади.

Шундай экан, агар сиз машҳур бўлсангиз ва қайсидир бефаросатлигингиз учун запретга тушиб қолсангиз, ҳавотир олманг. Бирор давлатга бориб дам олиб келинг. Бир ойдан кейин ҳеч нарса бўлмагандек фаолиятингизни давом эттираверасиз. Ҳеч нарса ўзгармайди, мен кафил. Сизни ер билан битта қилган халқ ўша пайтда бошқа бировни топташ билан банд бўлади ва сизнинг қилмишларингизни батамом унутади.

Чунки бойкот, бекор қилиш маданияти каби нарсалар - хотира талаб қилади. Хотира билан эса бизда узоқ йиллардан бери мамммолар бор.


Бир кун битта одам ишхонасида адолат излаган экан. Ҳозир ўша одам иш излаб юрибди. (с)


2025 йилга режалар:

1. Канални номини ва форматни ўзгартириш (бошқа сўкинмаслик).
2. Камида 100 км шимолий-ғарбга кўчиб кетиш.
3. Олтин балиқча топиб олиш.


Клаус дунёдаги энг зўр мультфильм.

Ушбу фильмда нафақат байрамона кайфият бор, балки инсонларни, айниқса болаларни яхши бола бўлишга ундайдиган меҳрибон пропаганда ётибди. У шунчаки эмас, балки ўта сифатли ва добрый тарзда жойданган фильмга. Уни табассумсиз, уни ёмон кайфият билан кўриш имконсиз.

Агар ичингизда ушбу мультфильмни кўрмаганлар бўлса, сизларга ҳавасим келди, уни ҳозироқ кўришингиз мумкин. Бу ишни бутун оила даврасида қилиш мумкин ва ундан бир дунё меҳр-мухаббатни оласиз.

Қушдек енгил бўлинг ва бир нарса деган фильмларни эмас, айнан мана шу мультфильмни ҳар йили Янги йил куни кўришни тавсия қиламан.

Қорбободан қўрқадиганларга эса шунчаки раҳмим келади. Сиз қорбобо тимсолидаги жуда кўп инсонийлик ҳислатларни ўзида жамлаган ва буни тарғиб қилувчи образдан қўрқаяпсиз. Ишонч билан айтишим мумкин, ундан қўрқувчи ва уни инкор қилувчи ғояларни тарғиб қилаётганлар аслида замонамизнинг ёвуз қаҳрамонлари.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
У: футбол қанақадир йигирмата аҳмоқнинг тўп ортидан югуриши!

Йигирмата аҳмоқнинг тўп ортидан югуриши:


Кеча Дудни хитойшунос мутахассис билан суҳбатини кўриб мазза қилдим. Ундан ҳали жуда кўп мисоллар келтирсам керак. Ҳозир эса биринчиси.

Дуднинг (сўзлар ўзгарган бўлиши мумкин, лекин гапнинг маъноси ўзгармаган) “Хитой учун АҚШ қанчалик муҳим? Нега улар АҚШдан воз кечиб Россия билан тўлақонли иттифоқчи бўлишга шошилмаяпти?” деган маънодаги саволига, меҳмон “Мана бу ортимизда турган банк биноси Хитойнинг энг йирик банкларидан бири (энг йириги эмас) Bank of China (иккинчи расм). Ҳудди шу банкнинг Москвадаги филиалини кўр (биринчи расм). Энди тасаввур қил, Хитойликлар қайси бинони ташландиқ бинога айлантиришга рози бўлиши мумкин?” деган маънода жавоб берди.

Бу ерда гап фақат бинода эмас, бу ерда ўша биноларнинг ичидагилар томонидан амалга ошириладиган миллиардлаб долларлик операциялар ҳақида. Шундай экан, орангизда ҳали ҳам Хитой АҚШдан воз кечиб руслар билан дўст бўлади деб ўйлаётганлар бўлса, тепадаги расмларга боқишини маслаҳат бераман. Бу битта ва жуда оддий мисол ва бунақа мисоллар юзлаб топилади.

20 last posts shown.