Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
Асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолаётган ҳолатда бюджет даромадларини кўпайтиришнинг бирдан бир йўли – солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш экани қайд этилди.
Давлат раҳбари бу тадбиркорлар фаолиятига аралашиш орқали эмас, балки рақамлаштириш, сунъий интеллект ва яширин иқтисодиётни “соя”дан чиқариш ҳисобига бўлиши кераклигини таъкидлади.
Халқаро молия ташкилотлари ва бошқа ҳамкорлардан жалб этилган имтиёзли маблағларнинг самарадорлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда 2025 йилга мўлжалланган иқтисодий режалар ҳам кўриб чиқилди.
Келгуси йилда 78 та туман бюджет харажатини ўзи қоплашга ўтказилади. Бунинг учун ер, мол-мулк ва айланма солиғи тўлиқ, даромад солиғининг 50 фоизи уларнинг ўзида қолдирилади.
Ижтимоий давлат тамойилидан келиб чиқиб, таълим ва соғлиқни сақлашга ажратилаётган маблағларни 20 фоизга кўпайтириш назарда тутилмоқда.
@pressuzb