Ўз қурқувини тан олган жасурдирКунлардан бирида кўпгина муносиб жангчилар йиғилиб, орасида ким энг жасур ва қўрқмас эканини текшириб кўрмоқчи бўлишибди. Улар қиличбозлик қилиб беллашибди, яккама-якка кураш тушибди, айиқ ва йўлбарс овига боришибди. Бироқ жангчилар қанча мусобақа уюштирмасин, ҳеч бир беллашув энг кучли иштирокчини саралашга ёрдам бермабди.
Шунда ҳаммаси мусобақаларни кузатиб турган бир қиздан энг жасур ва қўрқмас жангчини танлаб беришини сўрашибди. Қиз рози бўлибди ва уларга фақат биттагина савол берибди:
– Ким менга ўз заиф томони ҳақида гапириб беради, ҳаётда энг катта қўрқувини?
Йигитлардан ҳеч бири ўз кучсиз тарафи ва қурқувини тан олиб айтишга журъат этмабди. Шунда соҳибжамол уларга дебди:
– Аслида энг жасур инсон бировнинг устидан ғалаба қозонган эмас, ўз қўрқувини тан олган ва уни енгган кишидир!
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
👉
@postdarasmiy