Уч томонлама учрашув
Бугун Анқара шаҳрида Туркия, Озарбайжон ва Ўзбекистон ташқи ишлар, инвестиция ва транспорт вазирларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳозирча бизнинг нашрларда ёки тадбирда иштирок этган вазирликлар сайтларида бу ҳодисани шарҳлайдиган бирор жўяли ахборот чиқмаган бўлса-да, ушбу уч томонлама учрашувнинг стратегик аҳамиятга эгалиги ҳақида қисқача айтиб ўтмоқчимиз...
Мана шу форумдаги Ўзбекистоннинг иштироки ташқи сиёсатимиздаги векторларидаги ўзгаришларнинг қатъийлашаётганини кўрсатади. Яқин кунлардан бошлаб ОАВда ғарбий яримшарга учаётган самолётларимиз йўналишларини Жанубий Кавказ – Озарбайжон ва Туркия ҳаво кенгликлари сари ўзгартиргани ҳақида ёза бошлади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан буни олқишласа бўлади.
Зотан, давлатимиз ўз ватандошлари омонлигини ўйлади. Қолаверса, бу ерда маъжозий маъно ҳам борки, уни айни фотонинг кўздан панадаги мотиви ҳам тасдиқлайди. Яъниким, Ўзбекистон дунёга чиқиш борасида фақат бир патерналистик "меҳрибон" қўлнинг қарамоғида қолишни ўзининг "муқаддас қадари", деб ўйлашдан воз кечаётир.
Денгиз йўллари ва шу ўринда глобал дунёга чиқиш учун муқобил ва беминнат йўллар топиш бугунги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишига аллақачон айланган. Қора денгиз ва у орқали ЕИ ҳамда халқаро "сув йўли"га олиб чиқадиган Транскаспий йўлаги бизга шу жиҳатдан аҳамиятли.
Уч туркий давлат ташқи ишлар, инвестиция ва транспорт вазирликлари раҳбарларининг бу учрашуви фақат "чиройли трио" сифатида суратга тушиш ёки мириқиб туркча "бардакчой" хўплаш учун ташкиллаштирилмагани аниқ. Ва яна шу нарса аниқки, минтақамиз давлатлари ва ғарбий Осиёдаги шу икки қардош ўлкаларимиз гапни ҳам, сўзни ҳам бир жойга қўйишса, биз ҳам, улар ҳам катта зафар қучамиз.
Суратда: Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон инвестиция, ташқи ишлар ва транспорт раҳбарлари.
@platformauzb