▶️ Шўр ювиш
Республикамизнинг суғориладиган ерларининг 60 фоизи турли даражада шўрланган бўлиб, тупроқ шўрланишига ер ости сувларининг жойлашиш чуқурлиги ва уларнинг минералланиш даражаси таъсир қилади. Тупроқ шўрини йўқотишнинг асосий усулларидан бири шўр ювишдир. Бу жараёнда шўрланиш даражаси ва тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда шўр ювиш муддатлари, меъёрлари ва неча марта ювиш кераклигини тўғри белгилаш муҳим аҳамиятга эга.
Ювиш жараёнида даланинг юқори қисмидан пастки қисмига қараб, ҳар бир пол ўқариқлардан алоҳида сув билан тўлдирилади. Полдан-полга сув очишга йўл қўйилмайди. Ўртача ва кучли шўрланган ерларда ҳар бир сув бостирилгандан сўнг енгил тупроқларда 2-3 кун, ўртача механик таркибли тупроқларда 5-6 кун, оғир тупроқларда эса 7-8 кундан кейин яна сув бостирилиб, шўр 2-3 марта ювилади.
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Кучсиз шўрланган ерларда шўрланмаган ерга нисбатан ғўза ҳосили 15-20%, ўрта шўрланганда 30-50%, кучли шўрланганда эса 70-80% камайиши аниқланган. Шунинг учун ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу ҳосилдорликнинг кескин ошишига хизмат қилади.
Шўрланган ерларда шудгорлаш, тубдан ва жорий ер текислаш ишлари ўз вақтида сифатли бажарилгандан сўнг, шўрланиш даражасига қараб ер гектарига сув сарфи қуйидагича аниқланади:
- Кучсиз шўрланган ерлар: 2000-2500 кубометр;
- Ўртача шўрланган ерлар: 4000-4500 кубометр;
- Кучли шўрланган ерлар: 6000-6500 кубометр.
Кучсиз шўрланган ерлар 1 марта, ўртача шўрланган ерлар 2 марта, кучли шўрланган ерлар эса 3 марта ювилади. Ерларнинг шўрини сифатли ювиш учун тупроқнинг механик таркиби, сув ўтказувчанлиги, ернинг нишаблиги ва текислигига қараб, 0,15-0,35 гектар катталикда поллар (челлар) ташкил қилинади. Бунинг учун КЗУ-0,3 ариқ қазувчи-текислагич ёрдамида ҳар 50 метрдан 50-60 см баландликда узунасига марзалар тортилган ҳолда, кейинчалик ўқариқлар ташкил қилинади. Кўндаланги марзалар орасидаги масофа 30-50 метр атрофида бўлиши лозим.
Шўр ювишнинг энг мақбул муддати 20 ноябрдан 10 февралгача бўлиб, тупроқ ҳарорати -7-10°C даражадан паст бўлганида шўр ювишни тўхтатиш керак.
Тупроқ шўрини ювишда ерларнинг текислигига алоҳида эътибор бериш зарур. Фақат текис ерда шўрни яхши ювиш мумкин, акс ҳолда тузлар реълефнинг баланд жойларида йиғилиб қолиб, кўчатлар сийрак чиқишига сабаб бўлади. Кучли шўрланган ерларда поллар майдони 0,25-0,5 гектар қилиб белгиланиб, 40-50 см баландликда марзалар тортилган ҳолда иш ташкил қилинади. Марзалар мустаҳкам бўлиши лозим, акс ҳолда сув уриб кетиб, 20-25% ортиқ сув сарфланиши мумкин.