PETROCHEM AGRO OFFICIAL


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Nature


Ўзбекистонда ўз нуфузига эга бўлган Petrochem Agro компаниясининг расмий каналига хуш келибсиз! Petrochem Agro-бу юқори сифатли пестицидлар, комплекс ўғитлар ва уруғлар демакдир.
Oфис манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 12-уй.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Nature
Statistics
Posts filter


Forward from: PETROCHEM AGRO OFFICIAL
Украинадаги ҳаридорлардан фотолар

ZIMOVIT 75% маҳсулоти ишлов жараёнидан

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Forward from: PETROCHEM AGRO OFFICIAL
➡️ZIMOVIT 75% мойли препарати
Аналог ОВИПРОН


🔬Таъсир этувчи моддаси: Минерал мойлар 750 гр/л + Zn 1,25 гр/л + Cu 1,7 гр/л + SO3 16 гр/л + СФМ 10 гр/л

📦Қадоғи: 1 л, 10л

Қўлланилиши: Препарат мевали дарахтларда учрайдиган қалқондорлар, ширинчалар, унсимон қуртлар, баргўрар қуртлар, каналар, замбуруғ ва бактерияларга қарши кенг қамровли самарали мойли препаратдир.

Мевали дарахтлар ва токда куртак бўртиш пайти ёки куртак 80% гача бўртганда пуркаш йўли билан қўлланилади.

Сарф меъёри профилактик ҳолатларда 10-15 л/га. Агроном тавсиясига кўра 20 литрдан 40 литргача ҳам қўлланилади.

Препарат асосан манзарали ва мевали дарахтлардан айнан қишда барг тўкиб тинимга кетувчи тоифаларида зараркунанда ва касалликларга қарши юқори самарали восита. Препарат таркибидаги ёғ тури индустриал ҳисобланади.

Препаратдан юқори самара олиш учун ўсимликнинг юза қисми препарат билан яхшилаб қопланиш керак, айниқса қишлаш фазасидаги зараркунандаларга қарши курашда ишловдан сўнг ўсимлик юзасида плёнка ҳосил қилиб ҳашаротларнинг сув ва ҳаво мувозанатини бузади, натижада зараркунандалар ҳалок бўлади.

ДИҚҚАТ! Ушбу препаратдан юқори самара олиш учун қўллашдан аввал об-ҳавони ўрганиш ва ишловдан сўнг камида 5-7 кун ичида ёмғир ёғмаслигига ишонч ҳосил қилиш тавсия этилади.

Зараркунандалар препаратга чидамлилик ҳосил қилмайди, бу эса уни ҳар йили қўллаш мумкин бўлади.

Препарат ишловидан кейин ўз қобиғини ёмғирсиз об-ҳаво шароитларида 2-3 ҳафтагача сақлайди.

Препартни қўллашнинг охирги муддати куртак тўлиқ бўртиб баргларни ёзиб олиш даври. Препарат асосан тиним даврида ва куртак бўрта туриб қўлланилади.

Мевали ёки манзарали дарахтлар ўсув даврида препаратни қўллашга эҳтиёж сезилса 10 литр сувга 100 мл қўлланилади.

Қўллаш сарфи қишки тиним даврида 10 литр сувга 250 мл, ёзги ишловларда 10 литр сувга 100 мл. Қишги ишловларда ҳарорат +4°С дан кам бўлмаган вақтда, барг тўккандан сўнг бажарилади.

Тайёрланган ишчи эритмани 2 соат ичида ишлатиб юбориш тавсия берилади.


Мойли препаратлар совуқ ҳаво олдидан қўлланилмайди.

📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

📞Пахта ва Ғалла бўйича Агроном маслаҳати: +998(93)640-07-56

🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***

📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📍Хоразм вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)211-44-37
📍Жиззах вилояти бўйича менеджер:
📞+998(90)311-11-94
📍Қарши шаҳридаги диллер
📞+998(91)257-13-57

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Forward from: PETROCHEM AGRO OFFICIAL
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЗАРАРКУНАНДАЛАРГА ҚАРШИ ФОЙДАЛИ ҲАШАРОТЛАР — ЕТТИ НУҚТАЛИ ХОНҚИЗИ🐞
Coccinella septempunctata L.

Қишлаб чиққан қўнғизлар асосан мартнинг охири апрель бошларида пайдо бўлади.

Қўнғизлар тез орада жуфтлаша бошлайди ва 8-15 кундан сўнг тухум қўйишга киришади. Тухумини ўсимлик ширалари тўпланган жойга одатда баргнинг орқа тарафига тўп-тўп қилиб қўяди.

Личинкаларнинг озиқланиши битларнинг турига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. Булар ўсимлик битлари, (ширалар), каналар, қуртлар, қалқондорлар, танга қанотлиларнинг тухуми ва кичик ёшдаги қуртлари ҳамда фитономус личинкалари билан озиқланади. Битта личинка ўз ҳаѐти давомида 400 тача ва вояга етган қўнғиз 3600 тага яқин битлар билан озиқланади. Қўнғизлар, асосан, тоғларда катта тўпламлар ҳосил қилиб яшайди, лекин воҳада якка ҳолда ҳам ҳаёт кечиради.

Н.А. Теленганинг (1948) берган маълумоти бўйича қўйилган тухумларнинг 40% идан личинкалар чиқмайди. Агарда тухумлардан личинкаларнинг чиқиши паст ҳароратда содир бўлса, улар тухум атрофидан кетмай туришади. Аксинча ҳарорат қўтарила бошлаши билан улар тез орада фаоллашади ва озиқланишга киришади.


📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕРЛАРГА БЕГОНА ЎТЛАР БИЛАН КУРАШИШДА ЁРДАМ БЕРИШ УЧУН 3D ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШМОҚДА...

📝Нашр санаси: 2024 йил, 16 декабрь

Консервация инновация гранти орқали NRCS ҳамкорлари 3D тасвирларни қўллаб, дала ўсимликлари ва бегона ўтларни аниқ хариталаш устида ишламоқда. Бу технология фермерларга ўз ҳудудларида бегона ўтларга қандай қарши курашиш бўйича яхшироқ қарор қабул қилиш имкониятини беради.

👤Муаллиф: Деррик Кушман, жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис

Фермерлар ҳануз гербицидга чидамли бегона ўтлар билан курашишда муаммоларга дуч келмоқда, бу эса уларнинг ҳосил етиштириш қобилиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Дала ўсимликлари бегона ўтларнинг ўсишини чеклашга ёрдам беради, аммо фермерларнинг муваффақиятини ошириш учун янада кўпроқ воситалар талаб этилади. АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг табиий ресурсларни муҳофаза қилиш хизмати (NRCS) томонидан молиялаштирилган Консервация инновация гранти (CIG) доирасида Шимолий Каролина давлат университети (NCSU), Техас A&M университети ва Айова давлат университети олимлари янги технологияни ишлаб чиқмоқда.

3D компьютер тасвирлари орқали улар дала ўсимликлари ва бегона ўтларни аниқ хариталаб, фермерларга бегона ўтларни назорат қилиш бўйича яхшироқ қарорлар қабул қилишга ёрдам бермоқда. Ушбу технология гербицидга чидамлиликни яхшироқ бошқариш, гербицидлардан фойдаланишни камайтириш, тупроқ саломатлигини яхшилаш ва сув сифатини оширишга олиб келиши мумкин.⬅️

🔗Манба: nrcs.usda

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Forward from: PETROCHEM AGRO OFFICIAL
КАРТОШКА ЭКИНИ БИОЛОГИЯСИ

➡️Биологик хусусиятлари: Ҳамма экинлар сингари картошканинг ўсиши, ривожланиши ва юқори ҳосил тўплаши учун сув, иссиқлик, ёруғлик, озиқ моддалар, кислород оптимал миқдорда зарур. Унинг экологик омилларга бўлган талабини ўрганиш учун у келиб чиққан жойнинг иқлимини яхши билиш жуда муҳим.

➡️Ҳароратга талаби: Картошка нисбатан салқин об-ҳаво шароитида яхши ривожланади. Туганакдаги кўзчаларда, жойлашган куртаклар 3-6°С да кўкара бошлайди. Туганаклар 7-12°С да тезроқ ривожланади, 20°С да жадал ўсади. Унинг илдизлари ҳарорат 7°С дан кам бўлмагандагина ҳосил бўлади. Шунинг учун у тупроқнинг 10 см чуқурлигида ҳарорат 7-8°С да эка бошланади. Кўкартирилган туганаклар ўтқазилгандан кейин экишуниб чиқиш даври 14-18 кун, кўкартирилмаганлари учун 20-30 кунни ташкил этади.

Кўкартирилган туганаклар ўтқазилгандан кейин экиш ва униб чиқиш даври 14-18 кун, кўкартирилмаганлари учун 20-30 кунни ташкил этади. Ўртача ҳарорат 10-18°С бўлганда, ўртача суткалик ҳарорат йиғиндиси 243-316 °С ни ташкил қилади.

Жуда паст ёки юқори ҳароратда кўкариш жадаллиги пасаяди. Ҳарорат 3-5 ва 31-35°С ларга уларнинг ўсиши ва ривожланиши тўхтайди, 1-1,5°С ва 35-40°С ларда куртаклар, туганаклар зарарланади (Писарев Б.).

➡️Батафсил: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

⬇️ КАРТОШКА БЎЙИЧА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

1⃣▶️ https://t.me/petrochemagro_uz/10201
2⃣▶️ https://t.me/petrochemagro_uz/11873
3⃣▶️ https://t.me/petrochemagro_uz/14401
5⃣▶️ https://t.me/petrochemagro_uz/10889
5⃣▶️ https://t.me/petrochemagro_uz/13592
6⃣▶️ https://t.me/petrochemagro_uz/10890
7⃣▶️ https://t.me/petrochemagro_uz/11495
8⃣▶️ https://t.me/petrochemagro_uz/11496


📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Forward from: PETROCHEM AGRO OFFICIAL
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🟡 ИССИҚХОНАДАГИ ПОМИДОР ЭКИНЛАРИГА СИМҚУРТ ҚАНДАЙ ЗАРАР КЕЛТИРАДИ? (ВИДЕО)

📖Маълумот учун:⬇️
Ушбу зараркунанда Темиртак (қирсилдоқ) қўнғиз личинкаси ҳисобланади. Республикамиз шароитида 4-5 йилда бир авлод бериб ривожланади.
Симқуртлар кўпроқ зич физикавий хусусиятга эга оғир тупроқларда учрайди ва улар турли хил органик қолдиқлар билан картошка ва бошқа кўп сабзавотлар илдизларини айниқса кўчатлик даврида, кейинчалик поясини ост томонидан кемириб, қириб зарарлайди, ўсимликларнинг поялари сарғаяди, ўсишдан тўхтайди ва қуриб қолади ҳамда ҳосилдорлик кескин камаяди. Бу зараркунандалар иссиқхоналарда ҳам кўп учрайди. Бодринг, помидор, қулупнай, ширин ва аччиқ қалампир сингари сабзавотларга зиён етказади.

💡Кураш чоралари:⬇️
Компаниямиз томонидан симқуртларга қарши юқори сифатли, таъсир этувчиси Имидаклоприд 350 г/л бўлган
VILUCHO 35% ёки VIDELTAMETRIN 10% инсектициди тавсия қилинган. Самараси кафолатланган.

📞Қўллаш бўйича агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Forward from: PETROCHEM AGRO OFFICIAL
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Катта майдонга картошка экиш усулларидан бири

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Forward from: PETROCHEM AGRO OFFICIAL
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Картошка экдик деган қўшиқ экан 😁

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ХАФА БЎЛИШ ЙЎҚ )) 🍒

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


🍈 ҚОВУН ВА ТАРВУЗ🍉 ЭКИНИ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Хусусан, иссиқхоналарда етиштириш (Қорақалпоғистон Республикаси шароити учун)

Дунёнинг кўпгина мамлакатларида қовун ва тарвузларни иссиқхоналарда етиштириш кенг тарқалмоқда. Қовунда аёллик типидаги ғунчалар иккинчи ва учинчи тартибли ён новдалардаги баргларнинг бандлари остида, аксарият ҳолларда, бир донадан пайдо бўлади. Шунинг учун уларни шпаллерларга илиб қўйиш самарали ҳисобланади. Тарвузда эса аёллик типидаги гуллар асосан бош новдада шаклланади. Шу сабабли уларни илиб қўйишга эҳтиёж йўқ.

Тарвуз ва қовунларнинг гуллаши, улар палак отгандан сўнг 25-35 кундан кейин бошланади. Дастлаб, эркаклик типидаги ғунчалар, 5-10 кундан сўнг эса аёллик типидаги ғунчалар гуллайди. Шундан сўнг эркаклик ва аёллик типидаги ғунчаларнинг гуллаши бир вақтда давом этади. Тарвузнинг униб чиқишидан гуллашигача 45-54 кун, гуллашидан пишиб етилишигача 25-42 кун ўтади. Қовунда эса бу жараёнлар, мос равишда, 35-43 кун ва 38-54 кунни ташкил этади.

Полиз экинларини иссиқхоналарда етиштиришга қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат: юқори ҳосилдорлик, қуйи бўғинларда аёллик гулларини шакллантириш қобилиятидан келиб чиқадиган тезпишарлик, ёруғлик камайишига, ҳароратнинг кескин ўзгаришига, ҳаво намлигининг юқорилигига ва замбуруғли касалликларга бардошлилик, маҳсулотнинг мазаси ва товар ҳолатидаги сифати юқорилиги ва бошқалар.

Ўзбекистонда қовунни иссиқхоналарда етиштиришда унинг кўринишларидан бири бўлган ҳандалак ва ёзги юмшоқ навларидан фойдаланилади. Уларнинг районлаштирилган навларига "Роҳат", "Ҳандалак", "Кўкча 14", "Ассата 3806", районлаштирилмаганларига эса "Давлатбой" маҳаллий нави, "Илий" қозоқ нави, "Оген" ва "Зингер" голланд навлари киради. Иссиқхоналарда тарвуз етиштиришда кўпроқ "Крисби", "Трофи" каби голланд навлари гибридларидан, "Кримсон Свит" америка гибридидан, "Ўринбой", "Сурхон Тонги" маҳаллий навларидан фойдаланилади.

📖 Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларидаги тупроқли иссиқхоналарда сабзавот экинларини етиштириш технологияси бўйича тавсиялар китобидан

Етиштириш технологияси⬅️

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Хитой ғўза навлари майдонлари кенгайтирилади

Жорий мавсумда Қашқадарё вилоятида пахта ҳосилдорлигини ошириш мақсадида хитой ғўза навлари майдонлари кенгайтирилиши кутилмоқда.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Хитойнинг тўқимачилик саноати соҳасида йирик компаниялардан бири ҳисобланган “Синьцян Лихуя Груп” компанияси вакиллари билан учрашувда ушбу йўналишдаги масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар юқори навли пахта етиштириш, жумладан, генетик модификацияланган навлардан фойдаланишга жиддий эътибор қаратишга келишиб олган.

🔗Манба: Klaster.uz

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Об-ҳаво маълумотлари бир оздан сўнг📝

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Forward from: PETROCHEM AGRO OFFICIAL
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўсимлик баргида барг оғизчалари мавжуд ва транспирация ҳамда газ алмашиши айнан шу оғизчалар ёрдамида амалга ошади. Барг оғизчасининг ичига чуқур саёҳат...

📎Манба: Калифорния Фанлар Академияси

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


🥕САБЗИ ЭКИНИ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Сабзи ниҳоллари пайдо бўлиши учун жуда кўп намликни талаб қилади, чунки уруғлардаги эфир мойлари эмбрионга киришни қийинлаштиради, шунинг учун улар секин шишади. Уруғларнинг қаттиқ қобиғи ҳам шишишнинг олдини олади. Шишиш учун улар оғирлигининг 100-120% га тенг миқдорда сув талаб қилинади. Агар тупроқнинг юқори қатламидаги намлик етарли бўлмаса, сабзи уруғлари униб чиқмаслиги мумкин.

Ўзбекистон шароитида баҳорда экилган сабзи уруғлари 15-25 кун, ёзда экилганлари 7-8 кун ўтгач униб чиқа бошлайди. Бегона ўтларнинг уруғлари, айниқса бир йилликлари бир неча кун олдин униб чиқади ва сабзи ниҳоллари пайдо бўлгунча, кўп ҳолларда бегона ўтлар 1-2 та ҳақиқий баргларга эга бўлади. Шунингдек, ривожланишнинг бошлангич босқичларидан бошлаб сабзи ўсимликлари ўсишда бегона ўтлардан орқада қолишади, натижада ҳосил кескин камайяди ва илдизмеваларининг сифат кўрсаткичлари ёмонлашади. Шунинг учун тупроқ намлигига ва бегона ўтларга қарши чораларни қўллашга эътиборни қаратиш лозим.

Дастлаб, сабзи ўсимликлари илдизларни ривожланти ради, улар тупроққа чуқур кириб, ундан намлик ва озуқа моддаларини сўришни бошлайдилар, сўнгра иккита уруғпаллали ва ҳақиқий барглари пайдо бўлади. Сабзи уруғпаллали даврида, узунлиги 7-8 см гача бўлган илдизлар ён илдизчаларни ҳосил қилади. Сабзи илдизларининг асосий қисми тупроқнинг ҳайдаладиган қатламида, айрим илдизчалар 1,5-2 м чуқурликда жойлашиши мумкин.

Илдизмеванинг шаклланиши марказий илдизнинг қалинлашиши туфайли содир бўлади. Ушбу даврда калийли минерал ўғит билан озиқлантириш алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Тупроқда калий ўғити етишмаслиги билан ўсимлик илдизлари ва унинг ер усти қисми ўртасида моддалар алмашуви бузилади. Сабзи совуққа чидамли экин тури. Унинг уруғлари +4+5°C да униб чиқа бошлайди, шу билан бирга, униб чиқиш даври 15-20 кунгача узайтирилади, ундан юқори ҳароратларда 8-10 кунгача камаяди. Сабзининг ниҳоллари -2-3°С даража ҳароратга, етук ўсимликлари эса -4°С гача чидайди. Илдизмевалар +20+22°С даража ҳароратда яхши ривожланади. Сабзи экини офтобсевар ўсимликдир.

Ўсишининг бошида ёруғлик етишмаслигига айниқса сезгир, шунинг учун юқори ҳосилни фақат яхши ёритиш билан олиш мумкин, бу эса сабзи ўсимликларининг бир текис тақсимланиши билан таъминланади. Сабзи қурғоқчиликка анча чидамли, аммо тупроқдаги намлик етишмаслиги билан ўсимликнинг ер усти қисми ва илдизмеваси ўсиб ривожланиши секинлашади ҳамда эти қўполлашади. Ҳаддан ташқари намлик билан ўсиш деярли тўхтайди, илдизлар нобуд бўлади ва ҳосил камаяди.

Сабзи экинини етиштириш учун енгил механик таркибига эга ер майдонларини ажратиш керак. Тупроқнинг кислоталилик даражаси нейтрал ёки кам миқдорда бўлиши керак (pH 5.5-7).

Сабзи уруғининг унувчанлиги 70-80% бўлиб, 3-4 йилгача сақланади.

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Об-ҳаво маълумотлари бир оздан сўнг📝

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Forward from: PETROCHEM AGRO OFFICIAL
⭐️ Каналимизга овоз беринг 😎

Телеграмда «Boost» функцияси қўшилганидан хабарингиз бор. Бу функция бизга каналимизни янада яхши қилиш учун янги имкониятлар беради.

Каналимизда янги функциялар қўшилиш учун бизга BOOST орқали овоз беринг. Фақат PREMIUM аккаунтлар овоз бера олади. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат!

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


10-ФEВРАЛ ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

Бугун кундузи баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° Cилиқ бўлади.

Пойтахтимизда кечқурун бироз қор ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5°C илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади,  туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5°C илиқ бўлади.


ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

20 last posts shown.