СЕРЁҒИН ОБ-ҲАВО ШАРОИТИДА ҒЎЗАНИ ПАРВАРИШЛАШ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
⏪Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун⏩
Республикада жорий йил апрел ва май ойларининг ҳар йилгидан кўра серёғин ва ҳароратни салқин келиши, сурункали ёғингарчиликлар ва айрим жойларда жала ёғиши чигит экилган майдонларда тўлиқ ниҳол олиш ва униб чиққан майдонларда ғўзанинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳудудларда бўлиб ўтаётган сурункали ёғингарчиликлар ғўза майдонларида тупроқда ортиқча намликни кўпайишига олиб келмоқда. Бу эса тупроқ ҳароратини пасайиши, чигит униб чиқаётган майдонларда тупроқнинг юза қисми зичлашиб, “қатқалоқ” ҳосил бўлишига, ғўзани бўғзи қотиб “девор” ҳосил бўлиши, далаларни кучли бегона ўт босиши сабабли ўсимлик илдиз тизимининг ривожланмаслиги оқибатида берилган минерал ўғитларнинг самараси камайишига сабаб бўлмоқда.
Натижада ғўза ниҳоллари нимжон ва айрим жойларда нобуд бўлиши ҳамда ғўзанинг барги белгиланган меъёрлардан 2-3 баробар кичик бўлиб қолиши кузатилмоқда.
Хусусан, тупроқда намликни ошиши ҳамда ҳаво ҳароратини пасайиб кетиши ғўзанинг кузги тунлам, шира, трипс, оққанот зараркунандалари ва гоммоз, илдиз чириш каби касалликларни кўпайиши учун қулай шароит яратиб, ниҳолларнинг ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Бу эса ғўза майдонларида ривожланаётган ғўза ниҳолларини ўсишини 10-15 кунгача кечиктирмоқда.
Жорий йилдаги мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ғўзани парваришлашда қуйидаги комплекс агротехник тадбирларни амалга ошириш талаб этилади:
🔎 #Ғўза
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram