Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат_қилинг
⚡️⚡️⚡️ "Метан" заправкаларга чеклов киритиладими?
Энергетика вазирлигига кўра, 10 февраль куни Бухоро вилояти Газли шаҳарчасига яқин ҳудуддан ўтган диаметри 1020 мм ли газ қувуридан газ сизиб чиқиб, ёнғин юзага келган.
"Метан" газ заправкалари ёпилишига оид қисмини вазирлик хабаридан ўчириб ташлади.
Ўчириб ташланган жумла қуйидагича эди:
"Ҳолат бартараф этилгунга қадар аҳоли ва ижтимоий объектларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида республика ҳудудларидаги автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор шохобчаларига вақтинча чеклов киритилади."
Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда "Метан" заправкаларга чеклов киритилади" мазмундаги хабарлар тарқалиб кетди.
Мазкур ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги қўйидаги хабарни эълон қилди:
"Оммавий ахборот воситаларининг мурожаатларига нисбатан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Қўшимча ўрганишлардан сўнг, республикамизнинг барча ҳудудларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари аввалдан вилоят ҳокимликлари билан келишилган тартибда, ҳозирги режимда ишлашда давом этиши белгиланди. Яъни, уларнинг фаолияти ҳудудлардаги талаб ҳамда газ қувурларидаги босимдан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилади.
Шу боис аввал берилган маълумот қайта таҳрирланди. Бу масалада бирон-бир ўзгариш бўлса, жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.
Барча оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерларга ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирамиз".
👉 @PARKENT_TONGI