Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Россия ракетасидан яраланган гўдак
Пайшанбага ўтар кечаси Запорожеда Россиянинг ракета зарбалари натижасида бир киши ҳалок бўлди, 24 киши яраланди. Яраланганлар орасида икки ойлик гўдак ҳам бор, у касалхонага ётқизилган. Вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Иван Федоров маълумича, қурбонлар орасида Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг тўрт нафар ходими ҳам бор.
Унинг сўзларига кўра, шаҳарга берилган зарбалар натижасида турар-жой бинолари вайрон бўлган, портлаш тўлқини дераза ойналарини синдирган. Aввалроқ вилоят раҳбари россиялик ҳарбийлар Запорожега бешта ҳужумчи дрон билан ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эди.
2022 йилги кенг кўламли босқиндан олдин 700 000 га яқин аҳоли истиқомат қилган Запороже рус қўшинларининг кўплаб маротаба нишонига айланади. Шаҳар фронт чизиғидан бир неча ўн километр узоқликда жойлашган.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/8gOHw4PJyas