Украинага босқин: 1086-кун | Трамп Путин ва Зеленский билан гаплашди - умид ва хавотирлар Трамп ва Путин Украина урушини тугатиш бўйича музокаралар бошлашга келишиб олди.
Трамп Зеленский билан Украина урушини тугатиш бўйича гаплашди.
Украина ва Россия тунда дрон ҳужумларини давом эттирди.
Украина хавфсизлик хизмати ФСБга ишлаганликда гумонланаётган аксилтеррор маркази штаби раҳбарини ҳибсга олди.
АҚШ мудофаа вазири: Киев 2014 йилгача бўлган чегараларига қайтиш умидидан воз кечиши лозим.
В. Зеленский: Aгар Украина НAТОга қўшилмаса, армияси сонини икки баробарга ошириши керак.
Европа давлатлари: Украина ва Европа ҳар қандай музокаранинг бир қисми бўлиши керак!
Бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоасининг бош мураббийи Ирина Винер лавозимини тарк этди.
Украина армиясида янги алоқа тури - дрон почтаси ривожланмоқда.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉
https://t.me/ozodlikkanali🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews