Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 🟦🟦🟦
❗️ССВ: Тиббиёт мутахассислари эндиликда янгича танлов асосида хорижга ўқиш ва малака ошириш учун юборилади
🛬 Ушбу масаланинг оқилона ечими сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 августдаги тегишли буйруғига кўра, ёшларимизни магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида ривожланган давлатларга ўқишга ҳамда билим ва малака ошириш учун юбориш амалиёти йўлга қўйилди.
❓ Хўш, бу жараён эндиликда қай тартибда ташкил этиляпти? Номзодлар учун қандай талаблар мавжуд?
🔎 — Муассасамиз номзодлар томонидан топширилган ҳужжатларни қабул қилиш ва белгиланган тартибда танлов ўтказиш бўйича ишчи орган этиб белгиланган. Мазкур жараённинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш” https://mas.ssv.uz ахборот тизими жорий этилди.
⬇️ Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
🟣 тил билиш сертификати (мавжуд бўлса);
🟣 малака ошириш (стажировка ўташ) ва қайта тайёрлашга қабул қилувчи хорижий тиббиёт олий таълим муассасаси ёки тиббиёт маркази тақдим этган ҳужжат (расмий хат ёки бошқа ҳужжат), бунда ўқишнинг бошланиш муддати 2025 йил май ойидан кейинга режалаштирилиши лозим;
🟣 хорижда малака ошириш (стажировка ўташ, қайта тайёрлашга ўқишга боришдан мақсад, ўқиш режаси, ватанга қайтиб келгач, олинган билим ва кўникмаларни амалиётга татбиқ этиш режалари акс этган иншо (essay));
🟣 охирги 2 йил ичида Давлат бюджети ҳисобидан хорижда малака оширмаганлиги ҳақида номзоднинг тилхати.
➡️ Ҳужжатлари қабул қилинган номзодлар билан улар топширган иншо (essay) асосида ишчи орган ҳузуридаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари томонидан онлайн суҳбат ўтказилади.
🖥 Танлов натижалари ишчи органнинг ахборот тизимида ва веб-сайтида эълон қилиб борилади.
‼️ Эслатма: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими танлов ғолиблари билан вазирлик томонидан белгиланган тартибда шартнома тузади. Ушбу шартномаларда малака ошириш (стажировка ўташ) таълим дастурлари бўйича таҳсил олиб келгандан сўнг 3 йил мобайнида, қайта тайёрлаш, магистратура ва клиник ординатура таълим дастурлари бўйича ўқиб келгандан кейин эса 5 йил давомида давлат тиббиёт муассасаларида узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти кўрсатилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔬 Бугун энг чекка ҳудудларда ҳам илғор диагностика ва даволаш усуллари кенг қўлланилмоқда. Ихтисослашган тиббий хизмат халққа янада яқинлашяпти. Натижада жойларда тор соҳа мутахассисларига бўлган эҳтиёж йил сайин ортиб бораётир.
🛬 Ушбу масаланинг оқилона ечими сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 августдаги тегишли буйруғига кўра, ёшларимизни магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида ривожланган давлатларга ўқишга ҳамда билим ва малака ошириш учун юбориш амалиёти йўлга қўйилди.
❓ Хўш, бу жараён эндиликда қай тартибда ташкил этиляпти? Номзодлар учун қандай талаблар мавжуд?
💬 — Тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчиларининг хорижий олий таълим муассасалари ва марказларида ўқишга, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг чет элда малака ошириш (стажировка) ва қайта тайёрлашга бориши танлов асосида ташкил қилинади, — дейди Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар Шарипов.
🔎 — Муассасамиз номзодлар томонидан топширилган ҳужжатларни қабул қилиш ва белгиланган тартибда танлов ўтказиш бўйича ишчи орган этиб белгиланган. Мазкур жараённинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш” https://mas.ssv.uz ахборот тизими жорий этилди.
📆 Бу электрон платформа орқали (https://mas.ssv.uz) 2025 йил 1 мартдан 31 мартгача номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади.
⬇️ Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
🟣 тил билиш сертификати (мавжуд бўлса);
🟣 малака ошириш (стажировка ўташ) ва қайта тайёрлашга қабул қилувчи хорижий тиббиёт олий таълим муассасаси ёки тиббиёт маркази тақдим этган ҳужжат (расмий хат ёки бошқа ҳужжат), бунда ўқишнинг бошланиш муддати 2025 йил май ойидан кейинга режалаштирилиши лозим;
🟣 хорижда малака ошириш (стажировка ўташ, қайта тайёрлашга ўқишга боришдан мақсад, ўқиш режаси, ватанга қайтиб келгач, олинган билим ва кўникмаларни амалиётга татбиқ этиш режалари акс этган иншо (essay));
🟣 охирги 2 йил ичида Давлат бюджети ҳисобидан хорижда малака оширмаганлиги ҳақида номзоднинг тилхати.
📌 Номзодлар тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар ҳисобланади.
➡️ Ҳужжатлари қабул қилинган номзодлар билан улар топширган иншо (essay) асосида ишчи орган ҳузуридаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари томонидан онлайн суҳбат ўтказилади.
🖥 Танлов натижалари ишчи органнинг ахборот тизимида ва веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Бунда, танлов ғолибларининг магистратура ва клиник ординатурада етакчи хорижий олий таълим муассасаларида ўқитиш харажатлари (контракт пули), шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг хорижда малака ошириш (стажировка) ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатлари Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан қоплаб берилади.