Номус – қонунга боғлиқ
Номус сўзи аслан ўзбекча эмаслигини этимология мутахассиси билмаса, оддий одам тасаввур қилиши амримаҳол. Бу сўз юнонча nomos – қонун сўзидан ҳосил бўлган. У араб тилига ўтгач, қонун; виждон, диёнат; обрў-эътибор; иффат, бокиралик каби маънолар касб этган. Тахминимча, қонун-қоидаларга бўйсунувчи, бировга зарар етказмайдиган, обрўсини сақлайдиган, тартибли кишилар номусли ҳисобланган ва улар учун қонун маъносидаги сўз танлаб олинган.
Номус ўзбек тилида орият, диёнат, уят-андиша каби маъноларда қўлланади:
Нодон билан юрма, номусингни букма.
Мақол.
Номус! Номус эр кишини ўлдиради-я!
Шуҳрат, “Шинелли йиллар”.
@oriftolib