“Дориламон” нима дегани?
Дориламон сўзи арабчадан кирган, аслиятда осойишталик уйи деган маънони англатади. Ўзбекчада тинчлик, хотиржамлик, осойишталикни билдиради:
Самарқандда инқилоб бўлганмиш. Дориламон дейишади, шу ростми?
Ш. Тошматов, Эрк қуши.
Онагинам!
Дориламон кунлар келди, шафақлари ол.
Ҳ. Худойбердиева, Дориломон кунлар келди...
Этимологик луғат сўзнинг маъноси ва қўлланишига бошқачароқ ёндашган: “ўзбек тилида бу сўз хавфсиз, осойишта маъносини англатади. Яъни сифат. Изоҳли луғатда бу сўзнинг иккинчи бўғинидаги унли и деб нотўғри ёзилган, маъноси ҳам от сифатида таърифланган”.
Кейинги нашрларда у ли вариант ҳам изоҳли луғатга киритилган: доруламон.
📌 Демак:
Дориламон, доруламон ✅
Дориломон, доруломон ❌
@oriftolib