Эрим устимга хотин олди.
ТАЯНЧ УСТУНИ ЎЗИНГИЗДА
Куни кеча столим устидаги қоғозлар орасидан ўз номимга келган бир аёл мактуби эътиборимни тортди. Уни олиб ўқидиму... Келинг ана шу мактуб туфайли кўнглимдан кечган ўй-кечинмаларимни изҳор этишдан олдин мактубни шундоғича эътиборингизга ҳавола этиб қўя қолай.
«Ассалому алайкум Дилбар опа, - деб бошланади мактуб. -Сиз менинг ҳаётимни сақлаб қолган ҳалоскоримсиз. Мен ва фарзандларим бир умр сиздан қарздормиз. Ажабланаяпсиз-а... Бунинг тарихи узоқ. Келинг ҳикоя қилиб берай. 5 нафар фарзандимиз бор. Кичик қизим туғилгандан кейин эрим устимга хотин олди. Олган хотини билан синфдош бўлишган, улар севишиб, ҳеч бир-бирларидан кўнгил узолмаганликлари туфайли - биз эримнинг ҳам, ўша аёлнинг ҳам кўзига кўринмабмиз. Мен рақибамни жуда яхши танийман. Ёмон аёл деб айтолмайман. Олдинги эридан туғилган бир ўғли билан домда яшайди. Олий тоифали ўқитувчи. Эси-хуши жойида. Бир неча марта у аёлни огоҳлантирган эдим. Аммо, хуллас ҳозир эримдан битта ўғил туғиб олган. Мен бўлсам бошимни қайси тошга уришни ҳам билмайман, бахтсизлигимдан олов бўлиб ёндим. Дардимни ёрай десам онам ҳам, қайнонам ҳам йўқ - вафот этиб кетишган.
Аҳвол шу даражага келди-ки, яхшиси ўлиб қутулиб қўя қолай деган қарорга келдим. «Бу аёлга қаранг, ўн йил турмуш қуришибди-ю эрининг кўнгил мулкига кира олмабди-да», - деган таъна-дашномлар юрагимга ханжардек ботарди. Турмуш ўртоғимнинг мени тушунмай келганлиги, унинг ҳаётимиз давомида артистлардек роль ўйнаб алдагани, ҳақиқий башарасини эса шунча йил ўтгач, энди кўраётганим учун ўлимни афзал билдим.
Сизнинг бир китобчангиздаги «Ажралиш» йўқолишми йўқотишми?» сарлавҳали мақолангизга кўзим тушиб қолди. Қарангки, худди ўша саҳифа очилган экан. Худойим бу шаккокликдан мени тўхтатиб қолиш учун ҳам балки ўша мақола ёзилган бетни очиб қўйгандир. Қандайдир куч ёғилиб мени шу мақолани ўқишга ундади. Сўз сеҳри, ҳар бир сатридан нур ёғилиб турган бу мақола юрагимга малҳам бўлди. Мен бутун вужудим билан уни қайта-қайта ўқидим. Ўқидиму кўзларимни катта очдим. Ақлу ҳушимни йўқотаёзган онларимда йўлимни, ҳаёт йўлимни ёритувчи юлдуз бўлиб порлади бу мақоладаги ҳар бир сатр.
Ҳозир ҳам тушкун, маҳзун пайтларимда ана шу мақолангизни қайта-қайта ўқийман. Мана турмушимиз ҳам изга тушиб кетди. Бошимдан қанча-қанча савдолар ўтди. Фарзандларим бахтига омон қолганимга худога беадад шукурлар айтиб, сиздан ҳамиша қарздор синглингиз...»
Мактубни охирги нуқтасигача ҳаяжон билан ўқиб чиқдим. Сезган бўлсангиз аёл исмини, манзилини атайлаб тушириб қолдирдим. Асосий гап бунда эмас. Бир дардли кўнгилнинг изтиробларидан юрагимда аччиқ оғриқ, орзиқиш тўйдим. Яна қувондим ҳам. Ахир меҳнатимиз - сўзимиз кимгадир, кимларгадир керак ва зарур экан, кимнингдир, кимларнингдир дардларига малҳам бўлган экан... Ўша аёлни-онани умрининг энг сўнгги машъум қадамидан асраб қола олган ўша мақоламни излаб, топиб қайта ўқиб чиқдим ва ўйладим. Аёл-ку ҳаётидаги оғир лаҳзаларни енгиб ўтиб олибди. Шу лаҳза, шу дамда балки яна кимдир, кимлардир қаршисидан лоп этиб чиққан турмуш муаммоларидан, кулфату ғамдан нима қилишини, билмай, қайдан чора излашни билмай эсанкираб тургандир. Бир оғиз далдага, таскинга муҳтождир, маслаҳатга интизордир. Ва шу ўринда ижозатингиз билан ана ўша мақола хулосасини такрорласам:
Азизларим!
Ҳаётда шундай дамлар бўлади - чорасиз қоласан, тушкунликдан ўзингни қайга уришни билмайсан, дунё кўзингга қоп-қоронғу кўринади. Бундайин ҳол ҳаммада ҳам юз бериши мумкин. Гап фақат, ана шу ҳолатдан қадр-қийматни тушириб юбормай, ўз-ўзингдаги маҳзунлик, ғам-қайғуни енгиб, ундан чиқиб кета олишда. «Ўзингни йиғсанг, лашкарсан», - деганларидек, мен аминманки, ишончим комил, Сиз кучлисиз, қаршингиздаги бу оғирдан-оғир муаммони ҳам енгиб ўтишга қодирсиз. «Сенинг истагинг - сенинг ўзингдадир», деган экан улуғ алломалардан бири. Инсон токи ўз-ўзидан қувват олмаса, ўз-ўзини руҳан кучли, қудратли сезмаса, улкан ҳаёт денгизида кемасини бошқара олмай ғарқ бўлиши аниқ. Бир зум бугунги кун ташвишларини ўзингиздан, қалбингиздан узоқлатинг-да бир ўйлаб кўринг.
Ўқинг... Фақат йиғламанг!