Attestatsiya repetitsiya Online-2024-2025 malaka


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Onlinedu.uz

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Педагогларга Сертификатлар тарқатиш давом этмоқда !


Низомнинг 8-10-бандларида: Таълим ташкилотларининг педагог кадрларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилиш тартиби белгиланган.

2024
йилнинг ноябрь-декабрь ҳамда 2025 йилнинг январь ойларида белгиланган тартибда тўғридан-тўғри тоифа бериш тўғрисида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига юборилган мурожаатлар ўрганиб чиқилиб қатор ўқитувчиларга тўғридан-тўғри малака тоифалари берилди ҳамда уларга "Педагог кадрга тўғридан-тўғри тоифа бериш тўғрисида Сертификат"лар расмийлаштирилди.

Мазкур ўқитувчилар ўз Сертификатларини шахсий кабинетлари орқали юклаб олишлари мумкин!

Малака тоифалари олган педагогларни чин қалбимиздан табриклаймиз!


P.S Низомнинг 8-10-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 31 декабрга қадар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг (https://pedkadr.uzedu.uz/) расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин.

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

❓Савол
: ✍️Мен таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфларда рус тилидан дарс бераман. Мурожаат юбориш жараёнида тест топшириш тилини танлашда "rus" тилини танладим. Мен хато қилдимми?

❗️Жавоб: Йўқ, бу хато ҳисобланмайди. Қуйидаги фанлардан тест топшириш тилига эмас, балки тест топшириладиган фан номини танлашга алоҳида эътибор қаратишни тавсия қиламиз!

Rus tili (milliy maktablarda)-таълим рус тилида олиб борилмайдиган синфлар учун;

✅Rus tili va adabiyoti (rus) -таълим рус тилида олиб бориладиган синфлар учун;

✅ Ona tili va adabiyot-таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун;

✅ O‘zbek tili (Davlat tili)-таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган синфлар учун;

✅ Qoraqalpoq tili va adabiyoti-таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган синфлар учун;

✅ Qoraqalpoq tili (Davlat tili)-таълим қорақалпоқ тилида олиб борилмайдиган синфлар учун;

Шунингдек, меҳнат таълими фанининг номланиши ҳам қўйидагича ўзгарган:

✅ Texnologiya (servis xizmati yoʼnalishi-qiz bolalar uchun)- қиз болалар (эски номи газлама, пазандачилик) меҳнат таълими ;

✅ Texnologiya (texnologiya va dizayn yoʼnalishi - oʼgʼil bolalar uchun)- ўғил болалар (эски номи ёғоч, металл) меҳнат таълими.

P.S‼️Ўтган йиллар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда малака синовлари жараёнларида барча иштирокчиларга тест топшириш тилини танлаш имконияти берилади.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш якунланишига (тўхтатилишига) 16 (ўн олти) кун қолди ( мурожаат юбориш 1 мартга қадар давом этади.)

📌 Мурожаатларни:

📍Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги
pedagog.uzedu.uz (pedkadr.uzedu.uz) - платформаси орқали (ONE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:

📍Ягона интерактив давлат хизматлари портали 👉
my.gov.uz/uz орқали

📍давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

📌 Ҳар бир вилоят марказида, яъни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда.

📌 Навбатдаги-мажбурий аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌 Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар эса тўлов қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилинмаса, мурожаатлар электрон базада кўринмайди ва ўрганиб чиқилмайди.

📌Мурожаатнинг ўрганиш натижалари билан педагоглар ўзларининг
ШАХСИЙ КАБИНЕТлари орқали танишиб чиқишлари мумкин.

📌Педагог кадрлар аттестацияси ёки мурожаат юбориш жараёнлари бўйича саволларингиз бўлса, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларига мурожаат қилишингиз мумкин!

P.S.
📍Январь-февраль ойларида мурожаатлар қабул қилинади;
📍Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
📍Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилишда имтиёз (чегирма)лар мавжудми?

Савол: Мен I гуруҳ ногронлиги бўлган ўқитувчиман. Мен навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юбормоқчиман. Навбатдан ташқари аттестация тўловидан чегирма борми?

Жавоб. Бор албатта.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги
ПФ-6269-сон Фармонининг 1 банди

1. 2021 йил 1 ноябрдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно);

P.S. Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали
my.gov.uz/uz ёки давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш керак бўлади.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Тоифа-2025 тест топшириқлари спецификацияси ва адабиётлар рўйхати тасдиқланди

✅ Қуйида педагог кадрлар аттестациясининг биринчи ва иккинчи босқичда педагогларнинг мутахассислик фани ва касбий стандарлари ҳамда педагогик маҳоратини баҳолаш бўйича малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назорат материаллари спецификацияси) ва адабиётлар рўйхати билан танишиб чиқишингиз мумкин!


1. Педагогик маҳорат (барча фанлар учун иккинчи босқич 10 та саволи) - https://t.me/pka_tdi_uz/8496;
2. Бошланғич таълим (ўзбек тилида) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8494
3. Бошланғич таълим (рус тилида)-
https://t.me/pka_tdi_uz/8522
4. Бошланғич таълим (қирғиз тилида) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8526
5. Бошланғич таълим (қорақапоқ тилида) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8525
6. Бошланғич таълим (тожик тилида) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8524
7. Бошланғич таълим (қозоқ тилида) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8523
8. Бошланғич таълим (туркман тилида) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8521
9. Биология -
https://t.me/pka_tdi_uz/8501
10. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (ЧҚБТ) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8520
11. Давлат ва ҳуқуқ асослари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8527
12. Дефектолог-педагог -
https://t.me/pka_tdi_uz/8519
13. Физика -
https://t.me/pka_tdi_uz/8502
14. Француз тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8518
15. Инглиз тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8504
16.Информатика ва ахборот технологиялари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8503
17. Иқтисодий билим асослари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8516
18. Жисмоний тарбия -
https://t.me/pka_tdi_uz/8514
19. Кимё -
https://t.me/pka_tdi_uz/8506
20. Корейс тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8513
21. Логопед-педагог-
https://t.me/pka_tdi_uz/8512
22. Математика -
https://t.me/pka_tdi_uz/8505
23. Мусиқа маданияти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8510
24. Немис тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8508
25. Она тили ва адабиёт -
https://t.me/pka_tdi_uz/8507
26. Ўзбек тили (Давлат тили) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8495
27. География -
https://t.me/pka_tdi_uz/8517
28. Қозоқ тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8536
29. Қорақалпоқ тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8544
30. Қорақалпоқ тили (Давлат тили) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8537
31. Қирғиз тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8538
32. Тожик тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8530
33. Туркман тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8529
34. Тасвирий санъат ва чизмачилик-
https://t.me/pka_tdi_uz/8545
35. Тарбия -
https://t.me/pka_tdi_uz/8534
36. Тарих -
https://t.me/pka_tdi_uz/8500
37. Технология (сервис хизмати йўналиши) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8531
38. Технология (технология ва дизайн) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8532
39. Рус тили (миллий) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8498
40. Рус тили ва адабиёти (рус) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8535
41. Хитой тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8528
42. Мактаб психологлари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8539
43. МТТ психологлари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8497
44. МТТ мусиқа раҳбари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8509
45. МТТ тарбиячи-педагоги -
https://t.me/pka_tdi_uz/8511
46. МТТ жисмоний тарбия йўриқчилари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8515
47. МТТ тарбиячи-методисти (МТТ директор ўринбосари) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8533
48. Ҳинд тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8547
49. Япон тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8546
50. Сурдопедагогика -
https://t.me/pka_tdi_uz/8548

P.S Мазкур материаллардан фойдаланиш ва ушбу хабар учун "лайк" босиш мутлақо текин

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Methodological_manual_on_implemenation_of_teacher_standards_ўзб.pdf
3.2Mb
⚡️⚡️⚡️#ПКА_2025_ПЕДАГОГЛАРГА_ЁРДАМ!

Педагог кадрлар аттестациясининг биринчи босқичда- Касбий стандартларни баҳолаш (5 та савол) бўйича малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назорат материаллари спецификацияси) ва адабиётлар рўйхати

❗️Ушбу ўқув адабиётлари ва синов материаллари малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга.



Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Forward from: SUBYEKTIV
Mayli, “soqqali”, yaxshi xabarlar ham yo‘q emas: Yaponiyada ish bor!

Yaponiyadagi ko‘z-yoshlar assotsiatsiyasi qo‘shilib yig‘lash yoki yig‘layotgan qizlarning ko‘z-yoshlarini artib qo‘yish xizmatini taklif qiladi. Yaponiyaliklar munosib do‘st topishda qiynalishlari sababli bunday usulda “dardlashish” alohida xizmat turiga aylangan.

Sharti: siz yapon standarti asosida kelishgan yigit bo‘lishingiz kerak. Huddi rasmdagidek. Kulmang! Did borasida tortishmaydilar.

Agar firma bo‘lsangiz, qo‘shilib yig‘lagangiz yoki ko‘z-yosh artib qo‘yganingiz uchun 52 $, alohida o‘zingiz ishlasangiz, 37,3 $ beriladi. Behazil)


Ishga qiziqqanlar uyalmay, mana bu havola orqali anketa to‘ldirishlari mumkin. Onlayn ishlasa ham boʻlarkan)

@subyektivuz'ning boshqa sahifalarini ham kuzating:
Instagram | Youtube | Facebook


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!

Навбатдан ташқари аттестацияда неча марта иштирок этиши мумкин?


Савол: Мен Олий тоифали ўқитувчиман. Олий тоифани 2022 йилда олганман. Тоифа Сертификатимнинг амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида навбатдан ташқари топширмоқчиман, лекин мен ўтган йили кузги аттестацияда топширдим. Балим етмай қолди. Мактабимиз ЎИБДЎдан сўраган эдим "кўпи билан уч марта топшириб ўтолмасанг сенга салбий қарор чиқади" - деди. Шу қанчалик тўғрими? (А.Ш.Р. Амударё туманидаги 41 мактаб ўқитувчиси)

❗️Жавоб: Бу нотўғри, албатта (ЎИБДЎнинг гаплари). Бундай чекловлар мавжуд эмас. Сиз 2027 йил баҳорги аттестацияга қадар чекланмаган ҳолда навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этишингиз мумкин.

P.S. Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш бўйича чекловлар амалдаги тоифаси мутахассис бўлиб, навбатдаги мажбурий аттестацияда - "мутахассис лавозимига мувофиқ эмас"- деб топилганлар учун мавжуд.

Низомнинг 44-банди г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;
55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;
55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.
Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.
Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

44-1. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади. Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Баҳолаш тизими-Рейтинг 2117-2 05-02-2025.pdf
828.6Kb
✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 4 февралдаги тегишли буйруғи билан “5 — 9-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги qarorga зарур ўзгартириш ва qoʻshimchalar kiritildi.

(2025 йил 5 февралда Адлия вазирлигида 2117-2- рақам билан рўйхатдан ўтказилган)

👉 Унга кўра, қуйидаги ўзгаришлар киритилди:

➖ мазкур
Nizom давлат умумий ўрта таълим муассасаларида 5 — 11-синф ўқувчиларининг билимларини баҳолаш ва уларнинг рейтингини аниқлаш тартибини белгилайди;

➖ умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг билими форматив ва сумматив усулларда ҳам баҳоланиши мумкин;

➖ ўқувчиларнинг билимини форматив ва сумматив усулларда баҳолаш жорий этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати вазирлик томонидан тасдиқланади;

➖ форматив баҳолаш мезонлари — ўқув фанининг хусусиятлари ва унга ажратилган соатлардан келиб чиқиб, ўқитувчи томонидан мустақил белгиланади;

➖ сумматив баҳолаш — боб бўйича сумматив баҳолаш ҳамда чорак бўйича сумматив баҳолашни ўз ичига олади;

➖ ҳар бир ўқув фани бўйича сумматив баҳолаш учун тест топшириқлари шакли (ўқув фани мазмуни, таркиби, саволлар сони, топшириқлар тури, вақт меъёрлари) вазирлик томонидан белгиланади.

❗️Узрли сабабларга кўра (ўқувчининг ёки яқин қариндошининг бетоблиги (тиббий маълумотнома асосида), йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, яқин қариндошининг никоҳ тузиши, республика ёки халқаро олимпиада ва танловларда умумий ўрта таълим муассасаси номидан иштирок этганлиги, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) сумматив баҳолашда қатнашмаган ўқувчиларга қайта топширишда уларнинг олган баллари қўйилади.


©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Савол: Тўғридан-тўғри олий малака тоифасини умрбод сақлаш учун ариза юбормоқчи эдим. Лекин,
pedagog.uzedu.uz - тизимида менинг педагогик стажим 18 йил кўринмоқда. Аслида эса ҳозирги кунга қадар 27 йиллик пед стажга эгаман. Бундай ҳолатда нима қилсам бўлади?

Жавоб: Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари малака тоифалари олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишда жорий этилган
pedagog.uzedu.uz - платформаси бир қанча электрон тизимлар билан интеграция қилинган ҳамда педагоглар тўғрисидаги маълумотларни шу тизимлардан автоматик тарзда олинади. Жумладан, педагогларнинг иш фаолияти билан боғилиқ маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) — my.mehnat.uz - сайтидан олинади. Юқоридаги савол ҳолатга ўхшаш вазиятларда қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:

биринчи қадам:-Таълим ташкилотида педагогларнинг иш фаолияти тўғрисидаги маълумотларини Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) —
my.mehnat.uz -сайтига киритишга масъул бўлган шахс (кадрлар бўйича мененжер ёки шу масалага масъул қилиб бириктирилган директор ўринбосари ва ҳ.к.з) томонидан маълумотлар тўлиқ ва тўғри киритилганлиги текшириб кўрилади.

иккинчи қадам: - педагог томонидан
'https://t.me/pka_tdi_uz/8363?comment=119469' rel='nofollow'>ONE ID -тизими орқали pedagog.uzedu.uz - платформасидаги шахсий кабинетга кирилади ва "педагог маълумотларини янгилаш" тугмачаси босилади.

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Савол: 2025 йил январь ойида ишга қабул қилинган ходим 2025 йил баҳорги аттестацияда қатнашиши мумкинми?

Жавоб: Мумкин албатта. Низомда бундай ҳолатларга чекловлар мавжуд эмас!

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Тоифа-2025 тест топшириқлари спецификацияси ва адабиётлар рўйхати тасдиқланди

✅ Қуйида педагог кадрлар аттестациясининг биринчи ва иккинчи босқичда педагогларнинг мутахассислик фани ва касбий стандарлари ҳамда педагогик маҳоратини баҳолаш бўйича малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар (назорат материаллари спецификацияси) ва адабиётлар рўйхати билан танишиб чиқишингиз мумкин!


1. Педагогик маҳорат (барча фанлар учун иккинчи босқич 10 та саволи) - https://t.me/pka_tdi_uz/8496;
2. Бошланғич таълим (ўзбек тилида) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8494
3. Бошланғич таълим (рус тилида)-
https://t.me/pka_tdi_uz/8522
4. Бошланғич таълим (қирғиз тилида) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8526
5. Бошланғич таълим (қорақапоқ тилида) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8525
6. Бошланғич таълим (тожик тилида) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8524
7. Бошланғич таълим (қозоқ тилида) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8523
8. Бошланғич таълим (туркман тилида) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8521
9. Биология -
https://t.me/pka_tdi_uz/8501
10. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (ЧҚБТ) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8520
11. Давлат ва ҳуқуқ асослари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8527
12. Дефектолог-педагог -
https://t.me/pka_tdi_uz/8519
13. Физика -
https://t.me/pka_tdi_uz/8502
14. Француз тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8518
15. Инглиз тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8504
16.Информатика ва ахборот технологиялари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8503
17. Иқтисодий билим асослари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8516
18. Жисмоний тарбия -
https://t.me/pka_tdi_uz/8514
19. Кимё -
https://t.me/pka_tdi_uz/8506
20. Корейс тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8513
21. Логопед-педагог-
https://t.me/pka_tdi_uz/8512
22. Математика -
https://t.me/pka_tdi_uz/8505
23. Мусиқа маданияти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8510
24. Немис тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8508
25. Она тили ва адабиёт -
https://t.me/pka_tdi_uz/8507
26. Ўзбек тили (Давлат тили) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8495
27. География -
https://t.me/pka_tdi_uz/8517
28. Қозоқ тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8536
29. Қорақалпоқ тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8544
30. Қорақалпоқ тили (Давлат тили) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8537
31. Қирғиз тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8538
32. Тожик тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8530
33. Туркман тили ва адабиёти -
https://t.me/pka_tdi_uz/8529
34. Тасвирий санъат ва чизмачилик-
https://t.me/pka_tdi_uz/8545
35. Тарбия -
https://t.me/pka_tdi_uz/8534
36. Тарих -
https://t.me/pka_tdi_uz/8500
37. Технология (сервис хизмати йўналиши) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8531
38. Технология (технология ва дизайн) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8532
39. Рус тили (миллий) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8498
40. Рус тили ва адабиёти (рус) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8535
41. Хитой тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8528
42. Мактаб психологлари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8539
43. МТТ психологлари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8497
44. МТТ мусиқа раҳбари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8509
45. МТТ тарбиячи-педагоги -
https://t.me/pka_tdi_uz/8511
46. МТТ жисмоний тарбия йўриқчилари -
https://t.me/pka_tdi_uz/8515
47. МТТ тарбиячи-методисти (МТТ директор ўринбосари) -
https://t.me/pka_tdi_uz/8533
48. Ҳинд тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8547
49. Япон тили -
https://t.me/pka_tdi_uz/8546
50. Сурдопедагогика -
https://t.me/pka_tdi_uz/8548

P.S Мазкур материаллардан фойдаланиш ва ушбу хабар учун "лайк" босиш мутлақо текин

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
⁉️ Малака тоифалари босқичма-босқич берилади ёхуд тоифалардан "сакраб" ўтиб бўлмайди.


❓Савол:
Мен 2024 йилда Университетни тугатиб, мактабга ишга кирдим, тоифам мутахассис. Январь- июнь ойларида бўладиган аттестацияга навбатдан ташқари қатнашиш учун ҳужжат топширдим. Мурожаатим қабул қилинди. Мен тоифа тестларида 70 баллдан юқори тўпласам, менга 1-тоифа бериладими ёки 2-тоифами?

❗️Жавоб: Низомнинг 44-банди: Иккита босқич натижаларига кўра:
📌 г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
📍60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган ҳисобланади.

P.S Малака тоифаларини ошириш ёки тушириш босқичма-босқич, яъни бир поғона кўтариш ёки бир поғона тушириш орқали амалга оширилади (алоҳида ютуқлари учун тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) бериладиган малака тоифалари бундан мустасно).

Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
⁉️Мурожаатдаги хатолар тўғриланиб қайта мурожаат юборилганда қайта тўлов қилинадими?

❓Савол:
Мен Сурхондарё вилоят Бойсун туманидаги мактабларнинг бирининг бошланғич синф ӯқитувчисиман. Мен рӯйхатдан ӯтиш учун аризаларни тӯлдирдим,тӯловини ҳам қилдим. Тӯловини қилгандан сӯнг СМС орқали сизнинг ҳужжатларингиз нотӯғри юборилган деб хабар келди. Ҳужжатларимни тӯғирлаб ташласам қайтадан тӯлов қилмайманми? Олдинан раҳмат.

❗️Жавоб: Низомнинг 30-банди: Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда ваколатли вазирликлар томонидан ҳужжатлар қабул қилинмаганлиги тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали педагог кадрларга хабарнома юборилади.

📌 Педагог кадрлар ҳужжат қабул қилиш тўхтатилгунга қадар камчиликларни тузатган ҳолда ҳужжатларни қайта топширишлари мумкин. Бунда педагог кадрдан давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим такроран ундирилмайди.


Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов миқдори қанча?


❗️Жавоб:
Низомнинг 21 банди: Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

‼️Тўловлар миқдори:

📌 а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи ( 2024 йил 1 октябрдан бошлаб 375 минг сўм)

📌 б)
https://pedkadr.uzedu.uz/ - платфораси орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (2024 йил 1 октябрдан бошлаб 337 минг 500 сўм)

📌 в) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда,мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (2024 йил 1 октябрдан бошлаб 337 минг 500 сўм)

‼️ Тўловлар аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборилаётган вақтда амалга оширилади. Яъни, "навбатдан ташқари аттестация" тури танланганда ҳар бир педагог учун тўлов тўғрисидаги барча маълумотлар кўрсатилган хабарнома (квитанция) юборилади. Тўловларни шу квитанцияда кўрсатилган ИНВОЙС РАҚАМИГА ўтказиш керак бўлади!

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Савол-Қандай ҳолларда педагогларнинг аттестацияда иштирок этиш тўғрисидаги мурожаатлари рад этилиши мумкин!


📌
Низомнинг 26-банди: Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки Ваколатли вазирликлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:

📍педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд SMS-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;

📍педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;

📍сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

📍аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

📍Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

‼️P.S. Ўз фаолиятингизга ҳамда ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларга бефарқ бўлманг!


👉Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot👈


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Савол: Тўғридан-тўғри олий малака тоифасини умрбод сақлаш учун ариза юбормоқчи эдим. Лекин,
pedagog.uzedu.uz - тизимида менинг педагогик стажим 18 йил кўринмоқда. Аслида эса ҳозирги кунга қадар 27 йиллик пед стажга эгаман. Бундай ҳолатда нима қилсам бўлади?

Жавоб: Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари малака тоифалари олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишда жорий этилган
pedagog.uzedu.uz - платформаси бир қанча электрон тизимлар билан интеграция қилинган ҳамда педагоглар тўғрисидаги маълумотларни шу тизимлардан автоматик тарзда олинади. Жумладан, педагогларнинг иш фаолияти билан боғилиқ маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) — my.mehnat.uz - сайтидан олинади. Юқоридаги савол ҳолатга ўхшаш вазиятларда қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:

биринчи қадам:-Таълим ташкилотида педагогларнинг иш фаолияти тўғрисидаги маълумотларини Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) —
my.mehnat.uz -сайтига киритишга масъул бўлган шахс (кадрлар бўйича мененжер ёки шу масалага масъул қилиб бириктирилган директор ўринбосари ва ҳ.к.з) томонидан маълумотлар тўлиқ ва тўғри киритилганлиги текшириб кўрилади.

иккинчи қадам: - педагог томонидан
'https://t.me/pka_tdi_uz/8363?comment=119469' rel='nofollow'>ONE ID -тизими орқали pedagog.uzedu.uz - платформасидаги шахсий кабинетга кирилади ва "педагог маълумотларини янгилаш" тугмачаси босилади.

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш давом этмоқда.

📌 Мурожаатларни:

📍Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги
pedagog.uzedu.uz (pedkadr.uzedu.uz) - платформаси орқали (ONE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:;

📍Ягона интерактив давлат хизматлари портали 👉
my.gov.uz/uz орқали

📍давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

📌 Ҳар бир вилоят марказида, яъни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда.

📌 Навбатдаги-мажбурий аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌 Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар эса тўлов қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.

📌Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилинмаса, мурожаатлар электрон базада кўринмайди ва ўрганиб чиқилмайди.

📌Мурожаатнинг ўрганиш натижалари билан педагоглар ўзларининг
ШАХСИЙ КАБИНЕТлари орқали танишиб чиқишлари мумкин.

📌Педагог кадрлар аттестацияси ёки мурожаат юбориш жараёнлари бўйича саволларингиз бўлса, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларига мурожаат қилишингиз мумкин!

P.S.
📍Январь-февраль ойларида мурожаатлар қабул қилинади;
📍Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
📍Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Магистратурада таҳсил олаётганлар мажбурий аттестациядан озод қилинадиларми?

Савол: Мен Бухоро вилояти Когон туманидаги 1-ИДУМнинг ўқитувчисиман. Шу билан бир вақтда БухДУда 1-курс магистратура талабасиман. 2024 йил навбатдан ташқари атестацияда қатнашиб паст балл олганман. Магистратурани тугатиб 2 тоифани тўғридан-тўғри олишимни инобатга олиб, бу йил навбатдаги мажбурийга топширмасликка асос борми?

Жавоб: Афсуски бунга асос йўқ. Низомнинг 6-банди: Қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар;

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;

ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар;

педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;

педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;

республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа педагог кадрлар ҳам навбатдаги мажбурий аттестациядан озод қилиниши мумкин.


P.S. Магистратурада таҳсил олаётган ва шу билан бир вақтда таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган педагог кадрлар белгиланган тартибда навбатдаги-мажбурий аттесттацияда иштирок этишлари керак.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Савол: Мен ўтган йилги баҳорги аттестацияда навбатимда топширдим ва ўта олмаган эдим. Кейин кузги аттестацияда навбатдан ташқари топширдим ва яна ўта олмадим. Энди 2025 январь- июнь ойидаги аттестацияда навбатдаги бўлиб топшираманми? Мактаб раҳбарияти "огоҳлантириш хати бериб навбатдаги-мажбурийга топширасиз" - деяпти/ Шу тўғрими? (М.Г.Б. Бухоро в, Пешку туманидаги 11 мактаб ўқитувчиси)

Жавоб: Бу нотўғри албатта (мактаб раҳбариятининг гаплари)

Низомнинг 44-банди Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

44-1. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади. Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

P.S. Мурожаатда кўрсатилган манзилда фаолият олиб бораётган масъулларга НИЗОМ билан яна бир марта танишиб чиқишларини тавсия қиламиз.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot

20 last posts shown.