Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этиш тизими жорий қилинади
“Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-236-сон, 26.07.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра:
🔹 2023 йил 1 октябрдан Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Солиқ қўмитаси ва бошқа давлат органлари ахборот тизимларидаги муниципал мулклар тўғрисидаги маълумотлар ушбу тизимларни ўзаро интеграция қилиш орқали “Рақамли Тошкент” комплекс дастурига юкланади.
🔹2024 йил 1 январдан муниципал мулкларнинг ҳар бирига нисбатан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари белгиланади ва уларнинг бажарилиши “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти томонидан мониторинг қилинади.
🔹Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳамда кичик саноат зоналарида тадбиркорлар томонидан тўланадиган ижара тўлови миқдорлари ҳар йили 31 декабргача бозор тамойиллари асосида белгиланади.
✅ 2023 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳрида белгиланган объектлар негизида (қуйидаги рўйхатда келтирилган) Компания томонидан лойиҳа қиймати 1 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади.
🗓 2024 йил 1 январгача коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ахборот тизимларини “Рақамли Тошкент” комплекс дастурига интеграция қилиш орқали муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этиш тизими жорий қилинади.
▶️ 2024 йил 1 мартдан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ корхоналарининг Тошкент шаҳри филиаллари “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ва “Тошкент шаҳар газ таъминоти” МЧЖ сифатида қайта ташкил этилади.
📌 2024 йил 1 январдан оқар сув, жумладан техник сув ресурсларидан тўлов асосида фойдаланилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot