тонги илҳомлардан...
ЁШЛИГИМНИ
Шўхлигимни қайсару бе бошлигимни,
Ўша қишлоқ кўчалари тошлигимни.
Хотиралар ёдга тушиб гоҳ гоҳида,
Ёшлигимни соғинаман ёшлигимни.
Кечаларнинг шами ажиб бўлар эди,
Иссиқ ноннинг тами ажиб бўлар эди.
Эртаклардек жами ажиб бўлар эди,
Ёшлигимни соғинаман ёшлигимни.
Онам юзда ажин қўлда доғ йўқ эди,
Отажоним сочларида оқ йўқ эди.
Юрак ўтли эди кўнгил ҳам тўқ эди,
Ёшлигимни соғинаман ёшлигимни.
Мен санаган юлдузларим тунда қолди,
Энг содиқ энг чин дўстларим шунда қолди.
Илк муҳаббат ишқ сўзларим унда қолди,
Ёшлигимни соғинаман ёшлигимни.
Шундай фурсат шундайин бир пайт олсайдим,
Мўъжизавий орзуларим айтолсайдим.
Майлига бир кун бўлса ҳам қайтолсайдим,
Ёшлигимни соғинаман ёшлигимни.
Кунлар ўтар бир биридан ўзиб ўзиб,
Умр ўтар ҳаётим ҳам тўзиб тўзиб.
Яна таниш суратларга қўлим чўзиб,
Ёшлигимни соғинаман ёшлигимни.
✍ Одилбек Қодиров
❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟
ЁШЛИГИМНИ
Шўхлигимни қайсару бе бошлигимни,
Ўша қишлоқ кўчалари тошлигимни.
Хотиралар ёдга тушиб гоҳ гоҳида,
Ёшлигимни соғинаман ёшлигимни.
Кечаларнинг шами ажиб бўлар эди,
Иссиқ ноннинг тами ажиб бўлар эди.
Эртаклардек жами ажиб бўлар эди,
Ёшлигимни соғинаман ёшлигимни.
Онам юзда ажин қўлда доғ йўқ эди,
Отажоним сочларида оқ йўқ эди.
Юрак ўтли эди кўнгил ҳам тўқ эди,
Ёшлигимни соғинаман ёшлигимни.
Мен санаган юлдузларим тунда қолди,
Энг содиқ энг чин дўстларим шунда қолди.
Илк муҳаббат ишқ сўзларим унда қолди,
Ёшлигимни соғинаман ёшлигимни.
Шундай фурсат шундайин бир пайт олсайдим,
Мўъжизавий орзуларим айтолсайдим.
Майлига бир кун бўлса ҳам қайтолсайдим,
Ёшлигимни соғинаман ёшлигимни.
Кунлар ўтар бир биридан ўзиб ўзиб,
Умр ўтар ҳаётим ҳам тўзиб тўзиб.
Яна таниш суратларга қўлим чўзиб,
Ёшлигимни соғинаман ёшлигимни.
✍ Одилбек Қодиров
❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟