Хорижда иш


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


🇦🇪🇺🇿Дубай ўзбекистонликлар учун визасиз режимни бекор қилиши мумкин

Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

❗️Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда Ўзбекистон фуқаролари БАА ҳудудида 30 кунгача визасиз бўлиши мумкин.

👉 @o_norov


🇹🇷Тикувчилар Туркияга ишга таклиф этилади!

💰Иш ҳақи:
− тикувчи - 24 850 турк лираси;
− моделчи - 31 100 турк лираси;
− мижозлар билан ишловчи ҳодим - 31 500 турк лираси
+ қўшимча иш учун устама.

❗️Талаблар:
− 23-50 ёш оралиғи;
− судланмаган;
− камида 1 йиллик тажриба;
− руҳан ва жисмонан соғлом.

❗️Афзалликлари:
− Туркиядан Ўзбекистонга қайтиш авиачиптаси;
− ётоқхона;
− бир маҳал овқат;
− касбга ўқитиш;
− ички транспорт;
− суғурта;
− ишлаш рухсатномаси харажатлари.

❗️Номзод ҳисобидан:
− Ўзбекистондан Туркияга бориш авиачиптаси;
− ишчи визаси.

🗓Танлов вақти: 2025 йил 26 апрель соат 08:00 да бошланади
📍Танлов манзили: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Себзор кўчаси 313-уй. Тошкент шаҳар дизайнерлар ва технологлар тайёрлаш техникуми (Собиқ Олмазор енгил саноат коллежи)
👉Локация

🗓Танлов вақти: 2025 йил 28 апрель соат 10:00 да бошланади
📍Танлов манзили: Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчаси 13-уй. Бухоро шаҳри Касбий кўникмалар маркази
👉Локация

✍️ Рўйхатдан ўтиш

☎️71 202 335 (ички рақам 87, 77)

👉 @o_norov


❗️Хорижга ишга кетаётганларга 10 млн сўмгача микрокредит ажратилади

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра:

чет тили ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳони муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ 3 баравари (1 125 000 сўм) гача;
"ишчи виза" учун - БҲМнинг 5 баравари (1 857 000 сўм) гача;
йўл чиптаси учун - БҲМнинг 2 баравари (750 000 сўм) гача миқдорда;
немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдоридаги харажатлари қоплаб берилади.

💸Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

👉 @o_norov


🇩🇪Германияда ўқиш ва иш, ойлик маоши 2200 евро!

Германияда автомеханика, металлни қайта ишлаш, электрик, дурадгор, том ёпувчи соҳаларида Ausbildung учун рўйхатдан ўтиш бошланди

💶 Стипендия: 635-950 евро, ойлик маош:1600-2200 евро

❗️Номзодлар учун талаблар:
− немис тилидан камида Б1 даражада сертификат;
− камида ўрта мактаб шаҳодатномаси;
− техник тушунчага эга ва жисмонан соғлом.

❗️Иш берувчи ҳисобидан:
− ишчи визаси;
− авиачипта;
− трансфер;
− рўйхатдан ўтиш;
− аусбилдунг даврида яшаш жойи;
− тиббий суғурта.

👉Рўйхатдан ўтиш:

☎️Мурожаат учун: 1282, 71 202-33-55

👉 @o_norov


Миграция агентлигининг фирибгарлик ва жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланган собиқ раҳбари оқланди

Дастлабки инстанция судининг ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган Афзал Ирматов Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 8 апрелдаги ҳукми билан айбсиз деб топилган ҳамда реабилитация қилинган. Жиноят ишининг унга оид қисми тугатилган.

👉Батафсил

👉 @o_norov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇸🇰Словакияда ҳайдовчилар учун иш, ойлик иш ҳақида 950 евро!

❗️Номзодлар учун талаблар:

− рус тилини билиш;
− «Б» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
− 18-45 ёш оралиғидаги эркаклар;
− судланмаган;
− автокарада ишлаш бўйича камида 6 ойлик тажриба

💶Ойлик иш ҳақи - 950 евро + турли бонуслар.

🕘Ҳафтада 5 кун иш, (3 та смена).

🪪Ходим тиббий суғурта қилинади.

👉 Рўйхатдан ўтиш (2025 йил 17 апрель соат 17:00 гача)

☎️Мурожаат учун: 1282, 71 202-33-55 (ички рақам 87)

👉 @o_norov


🇨🇦КАНАДАДА ИШЛАШ – ЭНДИ ОРЗУ ЭМАС!

30,000+ очиқ ваканция | 20+ мутахассислик

✅ Канадада расмий иш ва юқори даромад имконияти!

🎲ТАЛАБЛАР:

− инглиз, испан ёки француз тилларида мулоқот қила олиш (сертификат эгалари устунликка эга);
− жисмонан соғлом ва оғир иш шароитларига тайёр бўлиш;
− жиноий жавобгарликка тортилмаган бўлиш;
− иш тажрибаси.

💎 Канадада ўз карьерангизни бошлашни истайсизми?
💎 Бу сизнинг имкониятингиз!

👉 РЎЙХАТДАН ЎТИШ

☎️Мурожаат учун: 95 839-99-99, 95 933-09-99, 95 833-99-90

👉 @o_norov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник Америкага ноқонуний йўллар билан борганларни огоҳлантирмоқда.

Ўз ихтиёрингиз билан Ўзбекистонга қайтинг, йўқса, қамоққа олинишингиз ёки депортация қилинишингиз мумкин,

дейди дипломат.

АҚШдан депортация қилинадиганлар рўйхатида 975 нафар ўзбекистонлик борлиги хабар қилинган эди.

👉 @o_norov


🇶🇦Қатарда иш, ойлик маоши 2000-2750$!

Ҳамширалар “Hamad” тиббиёт корпорациясига ишга таклиф этилади

💵Ойлик маош: 2000$ дан 2750$ гача

👵Ёши: 18 ёшдан 50 ёшгача

❗️Номзодлар учун талаблар:
− камида 2 йиллик иш тажриба;
− инглиз тилини камида Б1 даража билиш (араб ва рус тилига қўшимча устунлик берилади).

❗️Иш берувчи ҳисобидан:
− Қатарга бориш харажатлари ва авиачипта;
− ишчи виза ва тиббий суғурта;
− яшаш жой ва маҳаллий транспорт.

🕘Иш вақти: 3 смена, ҳафтада 48 соат иш

👉Рўйхатдан ўтиш

☎️ 71 202-33-55 (ички рақам 30)

👉 @o_norov


🇶🇦Қатардаги "Duty Free" савдо тармоқларига ишга таклиф этилади, ойлик маоши 700-750$!

❗️Номзодлар учун талаблар:

▪️21 ёшдан юқори эркак ва аёллар;
▪️инглиз тилида эркин мулоқот қила олиш (камида Б1 даражада), рус тилини билиш устунлик беради;
▪️судланмаганлик;
▪️савдо ва мижозларга хизмат кўрсатиш соҳасида камида 2 йиллик тажриба;
▪️Ўзбекистондан чиқишга тақиқ бўлмаслиги;

❗️Иш берувчи ҳисобидан:

▪️Қатарга бориш;
▪️ишчи виза;
▪️тиббий суғурта;
▪️маҳаллий транспорт картаси ёки тўловлари;
▪️ётоқ жой;
▪️озиқ-овқат харажатлари.

👉Рўйхатдан ўтиш

☎️71 202-33-55 (ички рақам 30).

👉 @o_norov


🇰🇷Кореяда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Кореяда Е-9 визаси билан ишлаб, 2010 йил 1 январдан кейин Ўзбекистонга қайтган 4255 нафар фуқарога EPS-TOPIKда иштирок этиш имконияти тақдим этилмоқда.

👉Фуқаролар рўйхати

⏺️Номзодлар учун талаблар:
▪️18-39 ёш, яъни 1985 йил 18 мартдан 2007 йил 17 мартгача оралиқда туғилган;
▪️Кореяда виза муддатидан ортиқ қолиб кетмаган ва депортация қилинмаган;
▪️судланмаган.

📑Рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатлар:
▪️хорижга чиқиш паспорти рангли электрон шаклдаги нусхаси (ламинация қилинган томони ва Кореядан қайтгани тўғрисидаги муҳр кўрсатилган варағи, 55-60кб, 600х400 пиксел, JPG);
▪️фуқаролик паспорти ёки ID карта (55-60кб, 600х400 пиксел, JPG);
▪️оқ фонда тушилган 2 дона 3,5х4,5 расм (13-14кб, 100х300 пиксел, JPG);
▪️28 АҚШ доллари (тўлов миллий валютада амалга оширилади);

🗓17-20 март кунлари рўйхатдан ўтилади.

Соҳалар:
▪️ишлаб чиқариш;
▪️қишлоқ хўжалиги;
▪️чорвачилик;
▪️қурилиш.

☎️71 202 33 55 (ички рақамлар: 41/42)

👉 @o_norov


Рамазон ойининг савобидан баҳраманд бўлиш барча дўстларимизга насиб этсин!

Хуш келдинг, ойларнинг султони, азиз Рамазон!

👉 @o_norov


🇰🇷Жанубий Кореянинг "Hyundai Heavy Industries" компаниясида ишлашни истайсизми?

💵Ойлик маоши: 2500 АҚШ доллари!

EPS-TOPIK (ишлаб чиқариш соҳасида) имтиҳонида 80 балдан юқори натижага ёки "Қирол Сежонг" сертификатига эга номзодлар 21 февралгача ҳужжатларини Миграция агентлигининг ҳудудий филиалларига тақдим қилиб, саралаш босқичида иштирок этиши мумкин.

☎️ 71 202-33-55 (ички рақам 41/42)

👉 @o_norov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇩🇪Германияда иш, ойлик маош 1800 евро!

Йўналишлар:
− пайвандчи;
− муҳандис-механик;
− чилангар.

💶Ойлик маош: 1800 евро

❗️Номзодлар учун талаблар:
− 40 ёшгача;
− немис тилида камида А2 даражадаги сертификат;
− метал технологияси, қишлоқ хўжалиги, техника, автомобилсозлик, машинасозлик, аграр машинасозлик бўйича диплом;
− судланмаганлик;
− соҳа бўйича камида 1 йиллик тажриба.

🕘Иш жадвали: ҳафтасига 5 кун, 40 соат

Имтиёзлар:
🛫авиачипта;
🚌аэропортдан иш жойигача трансфер;
🛌яшаш жойи топишда ёрдам.

👉Рўйхатдан ўтиш

☎️ +998 71 202-33-55 (ички рақам 10)

👉 @o_norov


🇩🇪Германияга қурилиш ва техника соҳасида малакали мутахассислар таклиф этилади!

💶Маош соатига: 12,8 €дан;

🕘Иш ҳафтада: 5 кун 8 соатдан.

👉Дастурда иштирок этиш мумкин бўлган касблар

❗️Номзодлар учун талаблар:

− камида икки йиллик касб-ҳунар таълими дипломи;

− камида 2 йиллик иш тажрибаси;

− 20 – 40 ёш оралиғи;

− судланмаган ва жисмонан соғлом.

👉Рўйхатдан ўтиш

☎️Мурожаат учун: 1282, 71 202-33-55 (10/17)

👉 @o_norov


🇳🇴Норвегия

Шимолий Европадаги Норвегия Қироллиги ҳақида эшитган бўлсангиз керак, аммо бу давлат чет элликларни нимаси билан жалб қилади?

💶Қанча пул топса бўлади?

Ўртача ойлик иш ҳақи 4500 евро, бу кўрсаткич билан Европада ТОП 5 таликка киради. Ҳатто Швеция, Финляндия, Буюк Британия каби қўшни мамлакатлардан ҳам ишлагани боради.
Туғилиш жуда паст, аҳолиси 5,7 млн, шундан 930 мингдан ортиғи, яъни 16,8% иммигрантлар.

🤑Тил билаш шартми?

Врач, ўқитувчи, топ-менежер, IT мутахассиси тил билиши шарт, тил билмаганларга эса балиқ овлаш ва ишлаб чиқариш, нефть, ҳайдовчилик соҳалари, омборхона ва турли фабрикаларда соатига 15-20 евролик ишлар таклиф этилади.

❗️Нима қилиш керак?

Норвегияда 90 кундан ортиқ муддатга ишлаш учун яшаш рухсатномаси (эски тартибда иш рухсатномаси) бўлиши керак. Аризалар Норвегия Иммиграция бошқармаси (UDI) томонидан кўриб чиқилади.

⌛️Яшаш рухсатномасини олиш ва вакансиялар ҳақида кейинги постларда батафсил маълумот берамиз.

👉 @o_norov


🇳🇱Нидерландия ўзбекистонлик ишчиларга қизиқмоқда

Нидерландияга Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш мақсадида мамлакатимизнинг Бенилюкс давлатларидаги элчиси Ғайрат Фозилов "EuroTalents" рекрутинг агентлиги вакиллари билан учрашди.

Музокаралар натижасида рекрутинг агентлиги вакиллари логистика ва транспорт, қурилиш ва инфратузилмани ривожлантириш, технология, меҳмонхона бизнеси ва тиббиёт каби соҳаларга ўзбекистонликларни ишга жалб қилишга қизиқиш билдирди.

👉 @o_norov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇷🇺Санкт-Петербургда таксичи мигрант пенсионер аёлни қутқариб қолди

Санкт-Петербурда таксичи бўлиб ишлаётган Акмал Абдуллаев пенсионер аёлни фирибгарлардан қутқариб қолди.

Кекса аёл машинага ўтиргач, телефонда тўхтамасдан гаплашиб "пул" деган сўзни такрорлаб, банкка йўл олган. Таксини бундан шубҳаланиб, тезда унинг қўшниларини ёрдамга чақирган ва полицияга хабар берган.

Яқинда Москва вилоятида йўлда эмаклаб кетаётган 11 ойлик қизчани автомобиллар остида қолишдан Бахтиёр Исмоилов қутқариб қолган эди.

👉 @o_norov


🇷🇺Россияда ноқонуний юрибсизми?

Россия президентининг 2024 йил 30 декабрь куни имзоланган фармонига кўра, жорий йил 5 февралдан РФ ИИВ томонидан “Назорат қилинадиган шахслар реестри” юритила бошланди.

Миграция соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган чет эл фуқаролари киритиладиган мазкур реестр рўйхатидагилардан Россиядан чиқиб кетиш ёки 2025 йил 30 апрелгача ўз ҳуқуқий мақомини қонунийлаштириш учун ИИВнинг ҳудудий органига, "ПВС"нинг филиалига ёки Москва шаҳридаги "Сахарово” кўп функцияли миграция марказига мурожаат қилиши талаб этилади.

❗️Фармонга мувофиқ, “амнистия” даврида чет эл фуқароларига нисбатан Россиядан чиқариб юбориш, махсус сақлаш муассасаларга жойлаштириш ва кейинчалик Россияга киришни чеклаш билан боғлиқ чоралар қўлланилмаслиги лозим.

Реестрга киритилган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:

1. Кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш;
2. Никоҳ тузиш;
3. Юридик ташкилот ёки фирмаларни ташкил этиш ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш;
4. Банк ҳисоб рақамларини очиш ва банк операцияларини бажариш;
5. Транспорт воситаларини бошқариш.
6. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш.

Юқоридаги салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида, Россиядаги ноқонуний юрган Ўзбекистон фуқаролари зудлик билан ўз мақомини қонунийлаштиришга чақирилади.

👉Ҳуқуқий мақомни текшириш

👉 @o_norov


🇹🇷🛫Туркияга йўл олдингизми, бу маълумотларни албатта билиб олинг!

Туркияга қуйидаги маҳсулотларни божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин:

🫖Чой, ☕️қаҳва, 🍫шоколад, шакарли маҳсулотлар (1 кг гача).

❌🥩Гўшт ва 🥛сут маҳсулотлари тақиқланади!

🚬Тамаки маҳсулотлари (18+):
− сигарет (600 дона);
− сигарилло (100 дона);
− сигара (50 дона);
− майдаланган ёки пипе тамаки (250 г).

🍷Алкоголь маҳсулотлари (18+):
− 22%+ ичимликлар (1 литр);
− 22%- ичимликлар (2 литр).

💅Косметика: парфюм (600 мл) ва косметика (5 дона).

🪙Олтин ва қимматбаҳо буюмлар:
− тижорат мақсадида бўлмаган $15,000 гача заргарлик буюмлар ($15,000 дан ортиғига декларация ёки ҳужжат талаб қилинади).

📱Электроника: 3 йилда 1 дона уяли телефон (120 кун ичида IMEI рўйхатдан ўтказилиши шарт), 1 дона ноутбук, телевизор, камера, аудио-видео қурилма.

🎻 Мусиқа асбоблари: 3 дона гача.

🏋️ Спорт жиҳозлари: кемпинг, сузиш ва экстремал спорт буюмлари.

💊Тиббий буюмлар: ногиронлар аравачаси, дорилар, шахсий тиббий жиҳозлар.

🍽Ошхона буюмлари: саёҳат учун зарур кичик маиший техника.

👶Болалар буюмлари: 1 дона болалар аравачаси, ўйинчоқлар.

📚Китоб ва босма материаллар: шахсий фойдаланиш учун.

🐶Уй ҳайвонлари: 2 дона ёки 10 та аквариум балиқлари (ветеринария ҳужжати талаб қилинади).

⚠️ Муҳим!

1️⃣Лимитдан ортиқ маҳсулотлар божхона солиқларига тортилади.
2️⃣Декларациясиз нарсалар учун яшил чизиқ, декларацияли буюмлар учун қизил чизиқдан фойдаланинг.
3️⃣Қоидаларни бузиш жарима ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин!

👉 Қўшимча маълумот

👉 @o_norov

20 last posts shown.