Хорижда иш


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


🇰🇷Жанубий Кореянинг "Hyundai Heavy Industries" компаниясида ишлашни истайсизми?

💵Ойлик маоши: 2500 АҚШ доллари!

EPS-TOPIK (ишлаб чиқариш соҳасида) имтиҳонида 80 балдан юқори натижага ёки "Қирол Сежонг" сертификатига эга номзодлар 21 февралгача ҳужжатларини Миграция агентлигининг ҳудудий филиалларига тақдим қилиб, саралаш босқичида иштирок этиши мумкин.

☎️ 71 202-33-55 (ички рақам 41/42)

👉 @o_norov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇩🇪Германияда иш, ойлик маош 1800 евро!

Йўналишлар:
− пайвандчи;
− муҳандис-механик;
− чилангар.

💶Ойлик маош: 1800 евро

❗️Номзодлар учун талаблар:
− 40 ёшгача;
− немис тилида камида А2 даражадаги сертификат;
− метал технологияси, қишлоқ хўжалиги, техника, автомобилсозлик, машинасозлик, аграр машинасозлик бўйича диплом;
− судланмаганлик;
− соҳа бўйича камида 1 йиллик тажриба.

🕘Иш жадвали: ҳафтасига 5 кун, 40 соат

Имтиёзлар:
🛫авиачипта;
🚌аэропортдан иш жойигача трансфер;
🛌яшаш жойи топишда ёрдам.

👉Рўйхатдан ўтиш

☎️ +998 71 202-33-55 (ички рақам 10)

👉 @o_norov

14k 1 139 102

🇩🇪Германияга қурилиш ва техника соҳасида малакали мутахассислар таклиф этилади!

💶Маош соатига: 12,8 €дан;

🕘Иш ҳафтада: 5 кун 8 соатдан.

👉Дастурда иштирок этиш мумкин бўлган касблар

❗️Номзодлар учун талаблар:

− камида икки йиллик касб-ҳунар таълими дипломи;

− камида 2 йиллик иш тажрибаси;

− 20 – 40 ёш оралиғи;

− судланмаган ва жисмонан соғлом.

👉Рўйхатдан ўтиш

☎️Мурожаат учун: 1282, 71 202-33-55 (10/17)

👉 @o_norov


🇳🇴Норвегия

Шимолий Европадаги Норвегия Қироллиги ҳақида эшитган бўлсангиз керак, аммо бу давлат чет элликларни нимаси билан жалб қилади?

💶Қанча пул топса бўлади?

Ўртача ойлик иш ҳақи 4500 евро, бу кўрсаткич билан Европада ТОП 5 таликка киради. Ҳатто Швеция, Финляндия, Буюк Британия каби қўшни мамлакатлардан ҳам ишлагани боради.
Туғилиш жуда паст, аҳолиси 5,7 млн, шундан 930 мингдан ортиғи, яъни 16,8% иммигрантлар.

🤑Тил билаш шартми?

Врач, ўқитувчи, топ-менежер, IT мутахассиси тил билиши шарт, тил билмаганларга эса балиқ овлаш ва ишлаб чиқариш, нефть, ҳайдовчилик соҳалари, омборхона ва турли фабрикаларда соатига 15-20 евролик ишлар таклиф этилади.

❗️Нима қилиш керак?

Норвегияда 90 кундан ортиқ муддатга ишлаш учун яшаш рухсатномаси (эски тартибда иш рухсатномаси) бўлиши керак. Аризалар Норвегия Иммиграция бошқармаси (UDI) томонидан кўриб чиқилади.

⌛️Яшаш рухсатномасини олиш ва вакансиялар ҳақида кейинги постларда батафсил маълумот берамиз.

👉 @o_norov


🇳🇱Нидерландия ўзбекистонлик ишчиларга қизиқмоқда

Нидерландияга Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш мақсадида мамлакатимизнинг Бенилюкс давлатларидаги элчиси Ғайрат Фозилов "EuroTalents" рекрутинг агентлиги вакиллари билан учрашди.

Музокаралар натижасида рекрутинг агентлиги вакиллари логистика ва транспорт, қурилиш ва инфратузилмани ривожлантириш, технология, меҳмонхона бизнеси ва тиббиёт каби соҳаларга ўзбекистонликларни ишга жалб қилишга қизиқиш билдирди.

👉 @o_norov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇷🇺Санкт-Петербургда таксичи мигрант пенсионер аёлни қутқариб қолди

Санкт-Петербурда таксичи бўлиб ишлаётган Акмал Абдуллаев пенсионер аёлни фирибгарлардан қутқариб қолди.

Кекса аёл машинага ўтиргач, телефонда тўхтамасдан гаплашиб "пул" деган сўзни такрорлаб, банкка йўл олган. Таксини бундан шубҳаланиб, тезда унинг қўшниларини ёрдамга чақирган ва полицияга хабар берган.

Яқинда Москва вилоятида йўлда эмаклаб кетаётган 11 ойлик қизчани автомобиллар остида қолишдан Бахтиёр Исмоилов қутқариб қолган эди.

👉 @o_norov


🇷🇺Россияда ноқонуний юрибсизми?

Россия президентининг 2024 йил 30 декабрь куни имзоланган фармонига кўра, жорий йил 5 февралдан РФ ИИВ томонидан “Назорат қилинадиган шахслар реестри” юритила бошланди.

Миграция соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган чет эл фуқаролари киритиладиган мазкур реестр рўйхатидагилардан Россиядан чиқиб кетиш ёки 2025 йил 30 апрелгача ўз ҳуқуқий мақомини қонунийлаштириш учун ИИВнинг ҳудудий органига, "ПВС"нинг филиалига ёки Москва шаҳридаги "Сахарово” кўп функцияли миграция марказига мурожаат қилиши талаб этилади.

❗️Фармонга мувофиқ, “амнистия” даврида чет эл фуқароларига нисбатан Россиядан чиқариб юбориш, махсус сақлаш муассасаларга жойлаштириш ва кейинчалик Россияга киришни чеклаш билан боғлиқ чоралар қўлланилмаслиги лозим.

Реестрга киритилган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:

1. Кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш;
2. Никоҳ тузиш;
3. Юридик ташкилот ёки фирмаларни ташкил этиш ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш;
4. Банк ҳисоб рақамларини очиш ва банк операцияларини бажариш;
5. Транспорт воситаларини бошқариш.
6. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш.

Юқоридаги салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида, Россиядаги ноқонуний юрган Ўзбекистон фуқаролари зудлик билан ўз мақомини қонунийлаштиришга чақирилади.

👉Ҳуқуқий мақомни текшириш

👉 @o_norov


🇹🇷🛫Туркияга йўл олдингизми, бу маълумотларни албатта билиб олинг!

Туркияга қуйидаги маҳсулотларни божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин:

🫖Чой, ☕️қаҳва, 🍫шоколад, шакарли маҳсулотлар (1 кг гача).

❌🥩Гўшт ва 🥛сут маҳсулотлари тақиқланади!

🚬Тамаки маҳсулотлари (18+):
− сигарет (600 дона);
− сигарилло (100 дона);
− сигара (50 дона);
− майдаланган ёки пипе тамаки (250 г).

🍷Алкоголь маҳсулотлари (18+):
− 22%+ ичимликлар (1 литр);
− 22%- ичимликлар (2 литр).

💅Косметика: парфюм (600 мл) ва косметика (5 дона).

🪙Олтин ва қимматбаҳо буюмлар:
− тижорат мақсадида бўлмаган $15,000 гача заргарлик буюмлар ($15,000 дан ортиғига декларация ёки ҳужжат талаб қилинади).

📱Электроника: 3 йилда 1 дона уяли телефон (120 кун ичида IMEI рўйхатдан ўтказилиши шарт), 1 дона ноутбук, телевизор, камера, аудио-видео қурилма.

🎻 Мусиқа асбоблари: 3 дона гача.

🏋️ Спорт жиҳозлари: кемпинг, сузиш ва экстремал спорт буюмлари.

💊Тиббий буюмлар: ногиронлар аравачаси, дорилар, шахсий тиббий жиҳозлар.

🍽Ошхона буюмлари: саёҳат учун зарур кичик маиший техника.

👶Болалар буюмлари: 1 дона болалар аравачаси, ўйинчоқлар.

📚Китоб ва босма материаллар: шахсий фойдаланиш учун.

🐶Уй ҳайвонлари: 2 дона ёки 10 та аквариум балиқлари (ветеринария ҳужжати талаб қилинади).

⚠️ Муҳим!

1️⃣Лимитдан ортиқ маҳсулотлар божхона солиқларига тортилади.
2️⃣Декларациясиз нарсалар учун яшил чизиқ, декларацияли буюмлар учун қизил чизиқдан фойдаланинг.
3️⃣Қоидаларни бузиш жарима ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин!

👉 Қўшимча маълумот

👉 @o_norov


🇷🇺Россияда таксичи мигрант 11 ойлик чақалоқни қутқариб қолди

Москва вилоятининг Старо-Рязанск шоссесида Баха исмли таксичи мигрант йўлда эмаклаб кетаётган 11 ойлик қизчани автомобиллар остида қолишдан қутқариб қолди.

У чақалоқни машина ичида иситиб, полиция ва тез ёрдам чақирган.

Чақалоқнинг ота-онаси халоскорлиги учун унга таклиф қилган пулни рад этиб, уни қизчани даволатиш учун ишлатишни сўраган.

👉 @o_norov


Хорижга кетган фуқаронинг пенсияси нима бўлади?

1️⃣Пенсионер Ўзбекистондан ташқарига чиқиб, 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонга қайтиб келмаса, пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.

2️⃣Вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.

❗️ Эслатиб ўтамиз, фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясини фақат 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

📌Асос: Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом

👉 @o_norov


🇯🇵Японияда чет эллик ишчилар рекорд даражада ошмоқда

Японияда ишчи кучи етишмаслиги сабабли сўнгги йилларда меҳнат мигрантлари рекорд даражада ортмоқда. Уларнинг сони 2014 йилда 788 минг нафар бўлган бўлса, 2024 йилда 2,3 млн (2023 йилга нисбатан 254 минг нафар кўп) нафардан ошган.

Чет эллик ишчилар орасида ветнамликлар биринчи, хитойликлар иккинчи, филиппинликлар эса учинчи ўринда. Шунингдек, Мянма, Индонезия ва Шри-Ланкадан келувчи ишчилар сони ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Меҳнат мигрантлари асосан ишлаб чиқариш, меҳмонхона ва чакана савдо соҳаларини банд этган.

👉 @o_norov


🇰🇷Жанубий Кореянинг "Hyundai Heavy Industries" компаниясида ишлашни истайсизми?

Ушбу компанияга кемаларни бўяш, платформаларни ўрнатиш йўналишларига 350 нафар ишчи жалб қилиш режалаштирилмоқда.

💵Ойлик маош: 2500$ (+қўшимча ишлар учун устама).

👉Рўйхатдан ўтиш (2025 йил 6 февралгача)

🗓Танлов календари:
− ҳужжатлар текшириш (7 февраль);
− интервью (13-14 февраль);
− номзодларни танлаш (28 февраль);
− ўқув машғулотлари (18 мартдан 10 июнгача);
− номзодларни баҳолаш (5-6 июнь);
− якуний натижаларни эълон қилиш (10 июнь).

☎️ 71 202 33 55 (ички рақам 41, 42)

👉 @o_norov

41k 1 826 168

🇺🇿🇺🇸Борасан ва қайтасан!

Шу кунларда АҚШдан депортация қилинадиганлар рўйхатида 975 нафар ўзбекистонлик бор. Шунга қарамасдан, икки фуқаро бир фуқарони 20 минг доллар эвазига АҚШга ишга юбормоқчи бўлибди.

Маълум қилинишича, Учтепа туманида фуқаро С.Ғ. фуқаро Д.С.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига юбориши ва у ерда иш билан таъминлаши эвазига таниши А.А. орқали 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

❗️Эслатма!

Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати

👉 @o_norov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кун кайфияти

🇺🇸🇺🇿Америкада учувчиликни ўрганган ўзбек йигити ишлаш учун Ўзбекистонга келибди.

Муваффақиятга эришиш учун нимадан бошлаш керак?


Бугун уйғонишдан бошланг...

#usa #uzbekistan #motivatsiya

👉 @o_norov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Ўзбекларни итга тенглаштирган нусха топилди

Ижтимоий тармоқда ўзбекларни итга тенглаштирган нусханинг кимлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, Россия фуқароси номидан ўзбек миллати вакилларига нисбатан шовинистик баёнотлар берган нусха Украина фуқароси бўлиб чиқди. У Николаев вилоятида туғилган Николай Кочмарик бўлиб, ҳозирда Украинада яшайди.

👉 @o_norov


🇺🇦Осиё давлатларининг 30 нафарга яқин фуқароси Украина томонидан асирга олинган

Россия ва Украина уруши давомида Осиё давлатларининг 30 нафарга яқин фуқароси Украина томонидан асирга олинган. Украина адлия вазири О.Стефанишинанинг маълум қилишича, асирларнинг фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар кўпинча уларнинг сўзлари асосида аниқланади, чунки буни тасдиқловчи ҳужжатлар кўп ҳолларда йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддасида ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

👉 @o_norov


🇹🇷Туркия ҳудудида қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида вафот этган юртдошларимиз сони 23 нафарга етди, уларнинг 2 нафари аёллар.

Вафот этган фуқароларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб кетиш бўйича барча ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, баъзи ватандошларимиз даволаниш курсини якунлаб, шифохонадан чиққан, айримлари эса тиббий муолажаларни давом эттирмоқда.

Марҳумлар яқинларига сабр, касалларга эса шифо тилаймиз.

👉 @o_norov


#Эслатма

🌏Биласизми, Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 29 та давлатига визасиз бориши мумкин:

1. Антигуа ва Барбуда🇦🇬 (180 кун)
2. Арманистон🇦🇲 (180 кун)
3. Барбадос🇧🇧 (28 кун)
4. Беларусь🇧🇾 (чекланмаган)
5. БАА🇦🇪 (30 кун)
6. Гамбия🇬🇲 (90 кун)
7. Грузия🇬🇪 (360 кун)
8. Гренада🇬🇩 (чекланмаган)
9. Гаити🇭🇹 (90 кун)
10. Доминика🇩🇲 (21 кун)
11. Малайзия🇲🇾 (30 кун)
12. Микронезия🇫🇲 (30 кун)
13. Молдова🇲🇩 (90 кун)
14. Монголия🇲🇳 (30 кун)
15. Намибия🇳🇦 (90 кун)
16. Озарбайжон🇦🇿 (90 кун)
17. Россия🇷🇺 (90 кун)
18. Сент-Винсент ва Гренадин🇻🇨 (90 кун)
19. Суринам🇸🇷 (турист картаси билан 90 кун)
20. Тожикистон🇹🇯 (30 кун)
21. Таиланд🇹🇭 (60 кун)
22. Туркия🇹🇷 (90 кун)
23. Украина🇺🇦 (чекланмаган)
24. Умон🇴🇲 (14 кун)
25. Фаластин🇵🇸 (чекланмаган)
26. Филиппин🇵🇭 (30 кун)
27. Эрон🇮🇷 (15 кун)
28. Қозоғистон🇰🇿 (30 кун)
29. Қирғизистон🇰🇬 (60 кун)

Манба 👉 Passport Index

Ушбу давлатларнинг нечтасида бўлгансиз?

#visa #travel #uzbekistan

👉 @o_norov


💰Ўзбекистонда кимлар энг кўп маош олади?

🔺Энг юқори маошлар:

− молия соҳаси – 15,2 млн сўм;
− алоқа соҳаси – 13,1 млн сўм;
− транспорт соҳаси – 8,1 млн сўм.

🔸Ўртача маошлар:

− саноат соҳаси – 6,4 млн сўм;
− савдо соҳаси – 6,2 млн сўм;
− қурилиш соҳаси – 5,9 млн сўм.

🔻Энг кам маошлар:

− соғлиқни сақлаш соҳаси – 3,4 млн сўм;
− таълим соҳаси – 3,6 млн сўм.

2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,3 млн сўмни (Тошкент шаҳрида 9 млн сўм) ташкил этди.

👉 @o_norov


🇩🇪Германияга 2200 АҚШ доллари эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Навоий шаҳрида “S.-c.” МЧЖ бошқарувчиси О.Ў. фуқаро А.Ф.нинг ишончига кириб, уни Германияга ишга юбориши эвазига фуқаро А.Б. орқали 2200 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

❗️Эслатма!

Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати

👉 @o_norov

20 last posts shown.