Муҳтарам Рамзан Қодиров! Ўпкангизни сал босиб олинг. Ўзбек кўчада эгасиз қолгани йўқ. Дуч келган одам сўкиб, ҳақоратлаб, камситиб, дўқ-пўписа қилиб кетаверса бўладиган миллат эмас! Жуда қадим, шаън-шавкатли тарих яратган миллатдир!
Миннат бўлмасин-у, эслатгим келди: ўзбек хоссатан сиз учун, оилангиз учун, умуман кўп чечен уламолари учун УСТОЗ МИЛЛАТдир, Ўзбекистон УСТОЗ МАМЛАКАТдир! Сиз буни жуда яхши биласиз. Ўтмишда ота-боболарингизни Амир Темур мусулмон қилган, Ислом билан шарафлантирган бўлса, кейинги замонларгача бу анъана давом этди ва энг яқин даврда, масалан, халқимиз отангизни ва бошқа бир қанча чеченни ўқитиб берди; олимларимиз мадрасаларингизга бориб, халқингиз ёшларига илм ўргатди. Бир мусулмон ўлароқ, ҳурматимизни ўрнига қўйишингиз керак эмасми, ука!
Ҳай, майли, гапни чўзмаймиз. Бунча гапнинг хулосаси бу: марҳамат қилиб, халқимиздан, ватанимиздан кечирим сўранг, ҳиссиётга берилиб сал ўзимдан кетиб қолибман, денг. Ва бундан кейин Ўзбекистонга киллер ҳам йўлламанг, тилингизни ҳам тийинг, хўпми. Биз бағрикенг халқмиз, дарров кечирамиз ва ҳеч нарса кўрмагандек эски қадрдонлигимизни сақлаб қолаверамиз, иншаоллоҳ.
Ва яна бир гап: ким ёки қайси давлат бўлишидан қатъи назар, агар у оримизга, номусимизга, ҳамиятимизга тегадиган гап қилса, чидаб туролмаймиз ва: "Мард бўлсанг, бирга-бир чиқ!" деймиз, эркакчасига олишамиз.
Шунақа.