Posts filter




НИЁЗАЛИ УМАРОВ- Халқаро Турон журналистлар уюшмасининг аъзоси.
Қарши ш.


Ассалому алайкум қадрдоним Эркин ака! "Нуронийлар овози" ижодкорлари ва муштарийларини
ҳайит сайли билан самимий табриклайман!
Бир ой сабр билан тутган рўзаларингизни Аллоҳ чиройли ажрлар билан мукофотласин.


АМИР ХУДОЙБЕРДИ--Турон Фанлар Академиясининг вице
президенти, Турон халқ шоири.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


БОЙСУН НАЗАРОВ--техника фанлари номзоди, доцент.
Тошкент ш.


АССАЛОМУ-АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ БАРАКАТУҲУ! Аҳли мусулмонлар хонадонларига ташриф буюрган ИЙДУ ФИТР РАМОЗОН ҳайити барчага муборак бўлсин! Ҳаёт гулшанингиздан бахт-омад,  файзу барокотлар аримасин! ОЛЛОҲ рўзғорингизга барака, тани-жонингизга соғлик,  ишларингизга қўша-қўша омадлар, тилакларингизга ижобатлар ҳадя айласин! Фарзандлар бахтига яратган эгамиз юртимизни тинч, дунёмизни омон  қилсин!

Ҳурмат билан  ЭРКИН ҚИЛИЧЕВ,

фахрий журналист, "Нуронийлар овози" телеграм тармоғи таҳририятининг раҳбари.












  ҲАЙИТЛИК

Мендан табассумлар ҳадядир сизга.
Юлдузлар лол бӯлиб айтсинлар эртак.
Шу биргина эҳсон, шу бир кулгу деб,
Тунлари оромдан кечсангиз керак...


Мен кўнглимни тортиқ этурман сизга,
Остонамда зор-зор
турса ҳам ғурур.
Қўл силкиб барига сукутни бузиб,
Яноғим табассум ҳадялар қилур.


Бахт қуним топгандай мен билан бугун,
Нуқсини берибди ҳам қош-у кўзга.
Бир чимдим меҳрингиз, ишқингиз ҳаққи
Мен боримни берсам арзийди сизга.


     ХУРШИДАБОНУ ЖАМБУЛ ҚИЗИ






РАМАЗОНДА НИШОЛДА ЕЙИШДАН ОЛДИН ИККИ МАРТА ЎЙЛАБ КЎРИНГ!

Саудияга Рамазон ойида сафарга борганимизда шамоллаб қолдим. Аввалига тезда олган дори-дармонларимни ичиб юрдим. Бироз вақт ўтди лекин тузалмадим. Кейин шифокорга мурожаат қилиб ичган дориларимни айтгандим, шифокор ҳайрон бўлиб: Рамазонда нишолда емайсанми? — деб сўради. “Йўқ” деб жавоб берганимда, у жаҳл билан: “Шукр қил, шу пайтгача бир балога йўлиқмаганингга!”— деб сабабини айтиб берди. Сабабини эшитиб, шокка тушиб қолдим! Дарҳол уйга қўнғироқ қилиб, ҳаммани огоҳлантирдим.

Гап шундаки, Рамазонда ойида нишолда ейишни бир қанча сирлари бор. Демак бошладим:

Ҳар бир одамнинг организмида ҳар хил овқат қолдиқлари бўлади. Сиз ҳар куни қўлингизни ювиб юрасиз, лекин ошқозонингизни юволмайсиз. Ўша нишолда таркибидаги модда ошқозондаги кераксиз чиқиндиларни чиқариб ташлайди.

Ошқозонингиз оғриса, турли дориларни ичасиз. Бироқ овқатдан кейин 2-3 қошиқ нишолда есангиз, кимёвий дорилардан кўра кўпроқ фойдали бўлади. Буни кўплаб шифокорлар ҳам тавсия қилган. Тажрибадан ҳам ўтган.

Унинг таркибида етмак деган илдиз бор. У ўсимлик одамнинг ошқозони, ичагини фильтрлайди.

Бундан ташқари нишолда👇

1. Иммунитетни мустаҳкамлайди

Нишолда таркибида табиий глюкоза ва озиқ моддалар бўлиб, улар организмни қувватлантириб, иммунитетни оширишга ёрдам беради.

2. Энергия манбаи

Ушбу ширинлик углеводларга бой бўлиб, тез энергия беради. Шунинг учун чарчаган ва кучсизланган пайтда фойдали бўлиши мумкин.

3. Йўтал ва томоқ оғриғини енгиллаштиради

Нишолда анъанавий равишда йўтал ва томоқ оғриқларига қарши ишлатилади. У томоқ шиллиқ қаватини юмшатиб, енгиллик беради.

4. Ошқозон учун фойдали

У модда алмашинувини яхшилаб, ҳазм жараёнини енгиллаштириши мумкин. Айниқса, ошқозон шиллиқ қаватини муҳофаза қилиши ва юмшатиши мумкин.

5. Кальций ва оқсил манбаи

Нишолда таркибида тухум оқи бўлгани учун у оқсил ва кальций манбаи ҳисобланади, бу эса суяклар ва мушаклар учун фойдали.

6. Руҳий ҳолатни яхшилайди

Ширинликлар, жумладан, нишолда, мияда “ҳурсандлик гормони” (серотонин) ишлаб чиқарилишини рағбатлантириб, кайфиятни кўтариши мумкин.

Эҳтиёт чоралари
• Қандли диабети бор одамлар кўп истеъмол қилмаслиги керак.
• Ҳаддан ташқари кўп ейиш семизликка олиб келиши мумкин.

Шунинг учун нишолдани меъёрда истеъмол қилиш тавсия этилади!

Маълумот фойдали бўлган бўлса яқинларингизга юборишни унутманг




Дарахт яхши мева бериши учун, уни бутайдилар, Аллоҳ ҳам сени ҳаётингни тўғрилаш учун, баъзи бир нарсалардан воз кечишинг кераклагини сенга синовлар орқали кўрсатиб қўяди...

Ҳаммаси яхшиликка, ҳеч нима ёмонликка эмас, сен фақат ишорани тўғри тушунсанг бўлди...

Аллоҳ сен истаганни эмас, сенга керакли нарсани қаршингга қўядида, қани бор ол дейди...

Бу дунё тиконзор, бу дунёнинг яхши нарсалари, бахти, тиконлар орасидаги гуллар, уларни териш учун тиконзорга киришинг керак...

Бўлмаса гулларни териб ололмайсан!!!
Жонинг оғрийди, оёқларинг қонга ботади, лекин ўша тераётган гулларингдаги хайр ва барокатлар сенга бу оғриқлар, бу қонашлар учун энг гўзал тўлов бўлади!!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


​​​​Қадрдоним, яшаш шундайки, ҳислар борасида ҳам бизлар

КИМЛАРДАНДИР  ҚАРЗМИЗ...

Йўл қараб кутган кўзларни...

Бизни деб йўл босган оёқларни...

Йўқлигимизда шаънимиз учун курашганларни...

Дуоларига ўзимиз билмас-исмимизни қўшганларни...

Бошимизга мушкулот тушганда чўзилган қўлларни...

Кўзларнинг совуқ жангини ҳис қилганимизда-бизга далда бўлган ҳайриҳоҳликни...

Қарзини узолмадик...

Дўстим бир иш қилсангиз- "Аллоҳ йўлига"  деб қилинг...

Яхшилик кўрсангиз "Аллоҳ рози бўлсин!" денг...

Сиз бормаганда у кутган кўзларга Аллоҳнинг нури борсин...

Сизни деб елган оёқларнинг табибга иши тушмасин...

Мудом у даврада йўқ экансиз,  шаънингизни ҳимоя этувчилар-ўзи ёлғиз қолмасин...

Сизга ёрдам учун узатилган қўлларга Аллоҳнинг арқони кифоя қилсин!

Ўша ҳайриҳоҳ нигоҳлар Аллоҳдан ажрини олсин...

Дуоларингизда сиз ҳам ғойибларни дуо қилинг

20 last posts shown.