#Ҳадис_880
МОЛИНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШГА ҲАҚҚИ БОР
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لاَ تَلَقَّوُا الرُّكْبَانَ وَلاَ يَبِعْ حَاضِرٌ لِبَادٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَفِي رِوَايَةٍ: فَإِنْ تَلَقَّاهُ إِنْسَانٌ فَابْتَاعَهُ فَصَاحِبُ السِّلْعَةِ فِيهَا بِالْخِيَارِ إِذَا وَرَدَ السُّوقَ. وَلِمُسْلِمٍ وَالتِّرْمِذِيِّ: لاَ يَبِعْ حَاضِرٌ لِبَادٍ دَعُوا النَّاسَ يَرْزُقِ اللهُ بَعْضَهُمْ مِنْ بَعْضٍ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Улов минганларнинг олдини тўсиб чиқманглар. Ерлик одам саҳроликка сотиб бермасин», дедилар».
✍ Бешовлари ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда:
«Агар бир инсон унинг олдини тўсиб чиқиб, сотиб олса, савдо молининг эгаси бозорга келганда ихтиёри ўзида бўлади», дейилган.
✍ Имом Муслим ва Имом Термизийнинг ривоятида:
«Ерлик одам саҳроликка сотиб бермасин. Одамларни тек қўйинглар. Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан ризқлантираверсин», дейилган.
📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда бозор қоидаларидан яна бири баён этилмоқда. Бозор атрофида айланиб юриб, осон йўл билан бойлик орттириш мақсадида нарх-навонинг ўсишига сабаб бўладиган кишиларнинг иши нотўғри экани баён қилинмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Улов минганларнинг олдини тўсиб чиқманглар» деганлари, ташқаридан бозорга сотгани ўз маҳсулотларини олиб келаётганларнинг олдини тўсиб чиқиб, бозордаги нархни билмасларидан олдин арзон-гаров сотиб олманглар, деганларидир.
Жоҳилият даврида шундоқ қиладиганлар бор эди. Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ўзлари, биз улов минганларнинг олдини тўсиб чиқиб, бозорга келмасларидан олдин таомларини сотиб олар эдик, деганлар.
Саҳрода, қишлоқда яшайдиган кишилар одатда бозордаги нархдан яхши хабардор бўлишмайди, савдо-сотиқ ишларида шаҳар аҳолисича устомон ҳам бўлишмайди. Шунинг учун йўлини тўсиб чиқиб, молини сотиб олмоқчи бўлган одамга арзонга сотиб қўйиши мумкин. Натижада, у ҳам, бозорга келадиган оддий кишилар ҳам зарар кўрадилар.
Аммо бозорга келиб, вазиятни ўз кўзи билан кўриб, мулоҳаза қилиб сотгани яхши бўлади.
📌 Агар бир киши ўз молини олдини тўсиб чиққан чайқовчига сотсаю, кейин бозорга келиб, нарх-навони кўриб айниб қолса, молини қайтариб олишга ҳақи бор.
«Ерлик одам саҳроликка сотиб бермасин».
Баъзи ривоятларда «даллоллик қилиб» дейилган. Шунинг учун ҳам уламоларимиз ерликнинг саҳроликнинг молини сотиб бериши даллоллик қилмаслик ила бўлса жоиз, дейилган.
Чунки ерлик даллоллик қилганда ўзи фойдасини кўзлаб қимматроқ сотишга ҳаракат қилади ва кўпчилик саҳроликнинг ўзи сотган пайтдаги арзон нархга ололмайди. Шунинг учун ҳам бозорнинг нархини сунъий равишда ўстирмай, табиий ҳолига қўйиб бериш керак.
Шариат доирасида ҳаром-хариш аралашмай, ўзаро рози бўлган ҳолда тижорат юравериши керак. Бу қоидани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг:
«Одамларни тек қўйинглар! Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан ризқлантираверсин», деган гаплари билан ифода этганлар. Бошқача қилиб айтганда, эркин савдо бўлсин, дейилгандир.
Ушбу қоидада Ислом шариатида кўпчиликнинг фойдасини кўзлаб иш тутиш очиқ-ойдин кўриниб турибди. Улов минганнинг олдини тўсиб чиқиш ман қилинганда иш бир киши билан битар эди. Шунинг учун содда одамни устомон алдамасин, деган асосда иш кўрилди. Яъни, битта устомон содда деҳқонни алдаб, арзон нархга молини сотиб олмасин, дейилди. Шу билан бирга, ўша устомон молни олиб келиб сотганда содда деҳқондан кўра қимматга сотиши ва орага воситачи кириб нарх ўсишига сабаб бўлиши ҳам назарда тутилган.