Чақалоққа биринчи мактуб.
Инга деб янграган ингичка бонгни,
Қутлаб олаётган феруза тонгни.
Мурғак вужудингни, беғубор онгни,
Қаршилаб, мен масрур ва лол турибман.
Оппоқ йўргакка ўралган маъсум юзли чақалоқ,
Сўрғичингни сал қўйиб тур, сўзларимга сол қулоқ.
Кенгайтирди даврамизни бу дунёга келишинг,
Суюнтирди ҳаммамизни илк бор чақнаб кулишинг.
Дадажонинг лаб даҳанин таноби қочган,
Аяжонинг ноз-фироғи салгина ошган.
Қўлда тугун, шодлигидан кўзларида нам,
Суст қадамли бувижонинг бугун хўп илдам.
Неварамни кўрайин деб шошади у ҳам.
«Буғдой» бувинг, «Арпа» бувинг бугун жуда бой,
Бир-биридан қизғанади сени ҳойна-ҳой.
Миттигина қўлчаларинг темир бўлади,
Йигит бўлсанг дадажонинг кўнгли тўлади.
Ўқиб, ўниб-ўсганингни кўрайлик болам,
Бахтли бўлгин, ҳеч босмасин дилингни алам.
Фахримиз бўл, Хатирчининг бир чинори бўл,
Катта карвон йўлларида катта нори бўл.
Ихтиролар қилиб довруғ солгин оламга,
Шу эл десин, кўз тегмасин полвон боламга.
Бугун митти юрагингда орзулар ўссин,
Меҳр ўссин, шеър бўлгувчи туйғулар ўссин.
Тезроқ ўсгин, ҳаммамизни қувонтириб ўс,
Яхши инсон бўлишингга ишонтириб ўс.
Севгин болам, гулни севгин, шул Ватанни сев,
Душман кўзин олайтирса қалқон бўлиб қув.
Тилак тилай бугун сенга аллалар айтиб,
Улғаясан, бир гўзал қиз йўлингда кутиб.
Ҳамроҳ бўлар узоқ йўлда бахт сеникидир,
Бугун дейман: сени берган Оллоҳга шукур.
Сен ўсавер, шеърлар ёзиб дуо қиламан,
Бизга раҳмат келтирасан, буни биламан.
Нуртож Сайдолим кизи.
https://t.me/nurli_toj