Давоми👇
Бобо бу сўзни ички бир ҳасратда айтди, дард билан, муҳаббат билан, ҳали қабрига қўйиб улгурмаси қадрдонини қадри ўтгандан ўтиб айтди.Бундан кейинги неча кун умри қолган бўлса ҳар куни, ҳар тунини ўйлаб айтди, бўзлаб айтди.
Бировнинг бошидан ўтгани, бошқа бировнинг қошидан ўтмас...
Ўлим ҳақ, хотимадан кейинги кунларда бу аёлку росмана солиҳа, ажойиб бир ҳалима экан аммо қайси жуфт орқада қолса ўшанисига қадри ўтади, эр ёки хотин фарқи йўқ талашиб тортишиб юрганларини ҳам қадри ўтади, эслайди,ёлғиз қолганда бўзлайди. Буни кексалик дейдилар, уларни кўнглини олиш қийин, уларни кўнгли ярим айниқса кексайган бобога аёлини қадри ўтади.
Амаким янгам ўтгандан сўнг асти чидолмай қолди, янгамга "сабр қиламан, йиғламайман" деб сўз берган бўлса ҳам, бошида гўё сўзиниинг устидан чиққандек мард кўринган бўлсада уч кунга чидади, бўлмади йиғлай бошлади. Кексайганда ёш боладек кўнгли нозик бўлиб қоларканми, ўзларидаги ўзгаришни ўзлари ҳам тушунмайди, сўраганга айтиб беролмайди, нурли юзларидан, жавдираган кўзларидан, оппоқ соқолларини ҳўл қилиб кўз ёшлари оққани оққан, юраклари сел бўлиб ҳар нарсадан баҳона топади, ўқигани ҳам йиғлатади, хотирлагани ҳам.
Ҳар галгидек Тафсир ўқийди, Қурьон ўқийди, намоз ўқийдию нимасидир кам, дастурхон бошида, келини олиб келиб берган косасида армонлар кўриниб кетар, эьтибор, эҳтиром, ҳурмат жойида бўлсада барибир недир кам. Янгамни остонада ўтиргани кўзига кўринар, айтган сўзларини эслар уйнинг хоҳ у, хоҳ бу бурчагидан бўйлари кўриниб кетар хуллас шоми туби қоронғу бўлаверади., бўлаверади,ўксийверади. Ялинганларга ваьдалар бераверади, "йиғламайман" дегани сари кўз ёши шашқатор, умр эса ўтиб бормоқда.
Яна бир амаким эса аёли оғир дардга учради, "сендан олдин кетай, орқангда қолмай" деб юрган амаким аёлини дардини кўтаролмади, уй юмушларини қилар, тун бўйи аёлига қараб чиқар, аёлини дарди амакимни адо қиларди, таом еб турган ҳолатда бандаликни бажо келтирди. Айтганидек янгамдан (қариндош бўлгани боис опа дердим) бир ой олдин кетди. Ҳа, эркакка ҳам, аёлга ҳам кексайганда жуфтидан айрилиш оғир бўлар экан, иссиқ—совуғидан хабар олгувчиси кетдими, фарзанду набираларининг, келину қизларининг ҳол сўрашлари кўнглини кўтаролмас экан, аёл мардум ҳар қандай қийинчиликдан чиқиб кетаоларкан, ўзини ўнглаб яшар ҳам экану, болам, бўтам деб умрини поёнига сабр билан етаркану кекса боболардан оғир ўтаркан.
Ҳаётда кўриб турган бу ҳолатлардан кўз юмиб бўлмайди, Аллоҳ ўтганларни у дунёларини обод, жойларини жаннат этсин, тирикларга, жуфтидан айрилиб турган ёшу кексаларга сабри жамийл ато этсин.
Барчамизга борида қадрига етиб, қадрланиб яшашни насиб этсин, хайрли тонг азизлар.
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj