Синтез
Европада, 17-18-асрларда диний мутаассиблик, фанатизм ва дунёвийлик синтезга киришди. Бу синтездан янги бир Ёруғлик ёки Маърифат даври деб аталадиган давр ҳосил бўлди.
Бу даврда инсон ҳуқуқлари қонунлаштирилди. Унгача Инквизиция суди инженер, физик, астроном Галилео Галилей ва Жордано Бруноларнинг кашфиётлари учун бошига не ккнларни солганини яхши биламиз.
Ана шундай давр, бизда ҳам, фақат, 9-10 асрларда бўлиб ўтканди. Бу ҳам бир синтез эди. Диний ва дунёвийликдан келиб чиққан синтез. Бу синтез натижасида Ал-Ҳаким ат-Термизий, Ибн Сино, Беруний, Фаробий ва бошқа бутун дунёни ҳозиргача ҳайратга соладиган олимлар пайдо бўлди.
Мамлакатда суд тизими шаффофлашди. Инсон ҳуқуқлари биринчи планга чиққан.
Мутаффакир Ал-Ҳаким Термизийнинг китоблари тўлиқ нашр этилмаган. Айримлари кам сонда нашр бўлса-да, уни асарларидаги фикрлар кейинги даврдаги европалик олимларни эслатади. Декарт ва Кантлар Термизий фикрларини европача шаклда баён этишган.
Ибн Сино, Беруний, Фаробийлар дунёвий даражадаги олимлар Ислом ва дунёвийликнинг синтези ҳосиласи эди. Худди, физик олим Исаак Ньютон христиан дунёси ва дунёвийликнинг ҳосиласи бўлгани каби.
Хулласи калом Европа ва Америка цивилизацияси - дин ва дунёвийлик синтезидан келиб чиққан улкан тараққий жараён эди.
🧠@nurbekalimov