Қарзга муддат белгилаш мумкинми?
Қарз беришда уни қайтаришга маълум муддатни белгилаш мумкин эмас. Яъни қарз берувчида берган қарзини ўзи хоҳлаган вақтида қайтаришни талаб қилиш ҳаққи бўлади. Қарзга муддат белгилаш мумкин эмаслигига уламолар иккита сабабни келтирганлар:
1. Қарз беришнинг аввали (яъни бериш вақти) бировнинг ўз молидан бир қисмини ўзгага фойдаланишга бериб туришига ўхшайди. Фойдаланишга бериб туришда эса вақт белгилашнинг шариат жиҳатидан бирор эътибори йўқдир. Шу маънода қарз берувчи ҳам қарзни мутлақо ихтиёрли равишда беради. Шунинг учун уни қайтариб олишда ҳам мутлақо ихтиёрли бўлади. Яъни қарз берувчида берган қарзини қайтаришни талаб қилиш имконияти доимо бўлади.
2. Қарзнинг охири эса пулни пулга сотишга ўхшайди. Яъни бировга берган қарзини қайтариб олиш вақтида худди олдин берган пули эвазига ҳозирги пулни сотиб олаётганга ўхшайди. Аслида, жинси ё миқдори бир хил бўлган савдода насия қилиш “насия рибо” бўлади. Насия рибонинг эса ҳукми ҳаромдир. Масалан, арпани буғдойга насия савдо билан олиб бўлмайди. Шунга кўра, берилган қарз “насия рибо”га ўхшаб қолмаслиги учун унга вақт белгилаш мумкин бўлмайди.
Аммо қарзга муддат белгилаш мумкин бўлган ўринлар ҳам бўлиб, уламолар қуйидаги тўртта ҳолатдан бирида қарзга муддат белгилаш дурустлигини айтганлар:
1. Васият қилганда. Вафот этаётган киши меросхўрларига ўзининг молидан бирор кишига фалон муддатга қарз бериб туришни васият қилса, ўша муддат ўтишдан олдин меросхўрлар қарзни қайтаришни талаб қила олмайдилар;
2. Қарз олган киши тонган вақтда. Агар қарздор олган қарзидан тонса, қарз берган киши унинг қарз олганини исботлаганидан сўнг “фалон муддатда қайтарасан” деса, ундан яна талаб қилиши учун ўша муддат ўтиши лозим бўлади;
3. Қози қарзга ҳукм қилган вақтда. Қози бировнинг зиммасида қарз борлигига ҳукм чиқарса, уни фалон муддатда адо этишни белгилаши мумкин бўлади;
4. Қарз бошқага ҳавола қилинганда. Яъни қарз уч киши ўртасида бўлиб қолса, масалан, қарздор қарз берганга: “Фалончи тўлаб беради” деса, қарз берувчи ўша кишига муддат белгилаши мумкин.
Демак, бизнинг мазҳабимизга кўра фақат ушбу ҳолатлардан бирида қарзга муддат белгилаш мумкин бўлади. Булардан бошқа ҳолатларда қарзга муддат белгилаб бўлмайди.
«Динимиз аҳкомлари» китобидан