#сарказм
Қарасам, қушлар итнинг идишидаги овқатни чўқишни ўрганиб олибди. Овқат солишинг билан бир галаси ёпирилади. Итга овқатнинг ярми ҳам қолмайди. "Бу пайтда ит қани?" деган савол туғилди менда. Кузатдим. Эшакдай баҳайбат ит ўзини офтобга тоблаб ётибди. Қушларни кўряпти, лекин парво қилмайди. Ваҳоланки, бир марта вовулласа қушлар қочади. Нима учун у овқатини қўриқламаяпти? Жавоб топдим. Итда рефлекс пайдо бўлган. У қушларни қўришга эринади. Нима учун? Чунки у овқати камайса, яна олиб чиқиб солишларини билади. Мана, роҳатланиб мудраб ётибди. Ёки сайр қилади.
Итни чақирдим ва ўтқазиб қўйиб насиҳат бошладим:
— Нимага сен дотациядаги туман молия бўлими бошлиғидай ағанаб ётибсан? Туман бюджетида пул борми, йўқми, сенга барибирми? Чунки қанча пул етишмаса, давлат бюджетидан ажратилади-да. Ақлсиз ит! Бўлди, энди молия бўлими ёпилди. Энди давлат бюджетидан график бўйича – суткада фақат бир марта овқат ажратилади. Уни қушлар еб кетса, билганингни қил! Қўшимча овқат берилмайди! Оч ётаверасан.
Мен итга қўшимча овқат беришни тўхтатдим. Итга янги тартибни тушунишига икки кун кифоя қилди... Одамларга ҳайронсан.
✍️ ОРИФ ФАРМОН
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi