Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Миллий статистика қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади.
Статистика ишлари самарадорлигини янада оширишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди, жумладан:
🔹макроиқтисодиёт ва тармоқлар даражасида статистик кузатув ўтказиш тизимини ҳамда уларнинг методологиясини халқаро стандарт ва тавсияларга мувофиқ такомиллаштириб бориш;
🔹 интеграция жараёнларини кенгайтириш орқали статистик ҳисоботларни қисқартириш ва бизнесга ҳисобот топшириш юкини камайтириб бориш;
🔹“маҳалладан – республикагача” тамойили бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантириш тизимини яратиш орқали маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш.
2025 йил якунигача “Ҳудудлар статистикаси” ахборот тизими ишга туширилади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Беҳзод Ҳамраев Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланганди.
Telegram | YouTube