Нигоҳ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук
Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot
YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Долли Аллаев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | YouTube


❗️ Самарқандда электр ва газ корхоналарининг 7 нафар ходими қамоққа олинди

Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Telegram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"World Fact": Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги алоқалар ҳақида

Telegram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўқинглар, интилинглар, марра сизларники, келажак сизларникиШавкат Мирзиёев

Telegram | YouTube


15-18 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёткорликка чақирилмоқда.

Telegram | YouTube


Президент бугун ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилди.

➖ Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди.

Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.

➖ Иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.

Банк Олий таълим вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этади.

Учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

Telegram | YouTube


Илгари олий таълимда 1 та ўрин учун камида 10 нафар йигит-қиз кураш олиб борар эди. Қисқа даврда олийгоҳлар сони 3 баробар оширилди. Тизимда қамров 42 фоизга етди.

Хотин-қизларга контракти давлат томонидан қоплаб берилаётгани ҳисобига талаба қизлар сони 11 карра кўпайди.

Мен бир ҳаётий фикрни такрорлашдан чарчамайман: битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз. Оила билимли, маърифатли бўлса, бутун жамият билимли, маърифатли бўлади. Бу борадаги ишларни янада жадал давом эттирамиз”, — деди президент.

Ўтган 25 йил ичида давлат ҳисобидан 800 нафар ёшлар хорижга ўқишга юборилган бўлса, биргина “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали сўнгги 7 йилда 3 баробар кўп ўғил-қизларимиз бундай имкониятга эга бўлди.

Энди, Ёшлар агентлиги хорижда ўқиётган ҳар бир талабага бош-қош бўлиб, эҳтиёжларини аниқлаши, Ватанга қайтиб, ўз ўрнини топиши, муваффақиятли карьера қилиши каби масалаларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан тенг масъул бўлиши белгиланди.

Telegram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Маслаҳат оши”

“Маслаҳат оши” атрофида дабдабали тўй, ортиқча чиқимлар ҳақида эмас, фарзандларимизнинг келажаги, таълим олиши, ҳунар ўрганиши ҳақида гаплашайлик.

Telegram | YouTube


Йилда икки марта ҳудудларда олимпия спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади. Туман ва вилоят совриндорларини ҳокимлар рағбатлантириб боради.

Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили 10-20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этади.

Мусобақа ғолиблари уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.

Бунда 1-2 курс ўқувчиларига стипендия тўлаш йўлга қўйилади.

Telegram | YouTube


Лос-Анжелесдаги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Миллий Олимпия қўмитасига Президент раҳбар бўлганидек, ҳудудий бўлимларга вилоят ҳокимлари бошчилик қилади.

Ҳокимлар ҳар бир федерация билан ишлаб, олимпия цикли учун махсус стратегиясини ишлаб чиқади ва Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида ҳимоя қилади.

Спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун зарур шароит ва инфратузилмага 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Telegram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкентда ноқонуний диний жамоат фош этилди

Пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этишган.

Telegram | YouTube


Харбин-2025: 26 йил кутилган олтин медаль

Ўзбекистон делегацияси 26 йиллик танаффусдан кейин қишки Осиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди. Фигурали учиш бўйича терма жамоа аъзолари Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш жуфтлиги 176.43 балл жамғариб, мусобақада энг яхши натижага эришдилар ва қишки Осиё ўйинлари чемпионига айланишди.

Telegram | YouTube


Футбол бўйича Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди.

Ҳал қилувчи учрашувда жамоа Индонезия ампутантлар жамоасини 6:0 ҳисобида енгиб Қитъа чемпионлиги шохсупасига кўтарилди.

Telegram | YouTube


К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Telegram | YouTube


Президент матбуот котиби:

— Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.

Telegram | YouTube


Икки йил олдин савдо ва хизматлар соҳасидаги корхоналарга ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланди. Ўтган даврда корхоналар сони 1,5 карра ошиб, улардаги ишчилар 220 мингга кўпайди.

Муҳими, кўп корхоналар “соя”дан чиқиб, ойликни тўғри кўрсатишга ўтгани ҳисобига, иш ҳақи 3,2 карра кўпайиб, қўшимча 2,1 триллион сўм солиқ тушди.

Шу боис кўп тадбиркорлар имтиёз муддатини яна уч йилга узайтиришни сўрамоқда. Бу таклиф маъқулланиб, эндиликда имтиёз сервис корхоналарининг камида 3 миллион сўм ойлик оладиган 30 ёшгача бўлган ишчиларига қўлланиши белгиланди.

Ва аксинча, хуфиёна фаолият юритиб, “конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади.

Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган (кунбай, ишбай) меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади.

Telegram | YouTube


Ўзбекистонда 2025 йил январь ойи нисбатан илиқ бўлди.

Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 0,5-1 даражага, шимолда 2-3 даражага, Устюртда 4 даражага юқори бўлди. Бу метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ январь ойлари учлигига кирди.

Энг совуқ кечаларда ҳаво ҳарорати 3-8 даража совуққача, шимолда 9-14 даража совуққача пасайди.

Ҳудуднинг катта қисмида энг илиқ кунларда ҳаво 11-16 даража илиққача, жанубда баъзи жойларда 17-19 даража илиққача исиди.

Шунингдек, январь ойи жуда қуруқ келди. Республика ҳудудининг катта қисмида ой давомида ёғингарчилик меъёрдан 50 фоиздан кам бўлди. Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикасининг жануби, Фарғона водийси ва Бухоро, Навоий вилоятлари ҳудудларининг катта қисми энг қурғоқчил ҳудудлар бўлиб, уларда ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан 20 фоиздан кам бўлди.

Telegram | YouTube


Startup Garage филиаллари сони 10 тага етди

Startup Garage филиаллари Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам очилди.

Шундай қилиб, ёшларнинг ғоя ва стартапларини қўллаб-қувватлаш мақсадида йўлга қўйилган Startup Garage филиаллари очилган ҳудудлар сони 10 тага етди.

Мазкур ташаббус доирасида ҳар бир ҳудудда 20 дан ортиқ, республика бўйича эса жами 200 дан ортиқ лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш режалаштирилган.

Telegram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Миллий либос – миллий ифтихор!

Telegram | YouTube


Ўзбекистон Ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида “Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битимимзоланди.

Битим доирасида тахминан 182 млн доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган. Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси айрим фуқаролари томонидан ноқонуний орттирилган бўлиб, 2012 йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан Г.Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинган эди.

Маблағлар БМТнинг “Uzbekistan Vision 2030 Fondi” Кўп шериклик траст Жамғармаси орқали қайтарилади.

Telegram | YouTube

20 last posts shown.