ССВ: Шайхонтоҳур туманидаги 59-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчисида сил касаллиги аниқланган ва шифохонага ётқизилган.
Бемор билан мулоқотда бўлган 1 нафар ўқувчида касаллик аниқланиб, шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, яна 3 нафар ўқувчиларда касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган.
Бугунги кунда 59-сонли умумтаълим мактабида реконструкция ишлари олиб борилаётгани сабабли мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари 115-умумтаълим мактабида, юқори синф ўқувчилари эса тумандаги 82-сонли умумтаълим мактабида ўқишни давом эттирмоқда.
Жорий йил 21 январда 82-сонли умумтаълим мактабида тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий олиб борилди. 2025 йил 22 январь куни эса ялпи тозалаш ва шамоллатиш тадбирлари ўтказилди.
Шунингдек, 115-сонли умумтаълим мактабида ҳам 23 январь куни тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий ташкил этилди.
Аниқланган камчиликларлар юзасидан Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 59-сонли умумтаълим мактаби директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Telegram | YouTube