ТЎЙДАГИ БИДЪАТЛАРДАН ВОЗ КEЧИНГ
Никоҳнинг машҳур суннатларидан бири, эл-юрт олдига бақадри имкон дастурхон ёзиб, зиёфат бермоқдир. Айниқса, келин тўйида пиширилган таомни ғанимат билиш керак. Чунки улуғларимиз бу зиёфатда жаннат неъматларидан бир улуш бор, дейишади. Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом ва пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бу таом ҳақига дуо қилганлар.
ТАНБEҲ: никоҳ эълони учун эҳсон қилинса, ортиқча дабдаба ва исрофдан сақланиб, суннатга мувофиқ тўй ўтказмоқ лозим. Қолаверса, фақатгина ўзига тўқ кишиларни чақириб, камбағалларни унутиб қўймаслик керак. Чунки ҳадиси шарифда фақирларни чақирмай, бойлар учунгина тайёрланган таом энг ёмон таомлиги таъкидланган.
Келин никоҳдан олдин чиройли кийимларини кийиб, сочларини тараб, кўзларига сурма тортиши, қўл-оёқларига хина қўйиши ҳамда хушбўй атирлар сепиб, зийнатланмоғи лозим. Лекин зинҳор сатри авратни тарк этиб, ярим яланғоч ҳолда одамларга ўзини кўз-кўз қилмасинки, хайр-баракадан маҳрум, лаънатга мубтало бўлгай.
Куёв келиннинг олдига киргач, икковлари ҳам аввал икки ракат нафл намоз ўқишсин. Кейин куёв қўлини келиннинг пешонасига қўйиб шундай дуо қилсин: «Аллоҳумма борик лий фий аҳлий ва борик ли аҳлий фийя, Аллоҳуммарзуқний минҳо варзуқҳо минний, Аллоҳуммажмаʼ байнано мо жамаъта фий хайрин ва фарриқ байнано изо фаррақта фий хайрин».
Маъноси: «Эй Парвардигор! Мени аҳлим учун ва аҳлимни мен учун хайрли ва баракотли қил! Парвардигоро, аҳлимдан менга ва мендан аҳлимга ризқ (фарзанд) бер! Аллоҳим, албатта бизни яхшилик билан қовуштирдинг, энди ажратсанг ҳам яхшилик билан (яъни умр тугаганда) ажрат!»
Аҳли билан жинсий алоқа қилишдан олдин ушбу дуони ўқиши лозим: «Аллоҳумма биисмика истаҳлалту фаржаҳо ва биамонатика ахазтуҳо, Аллоҳумма фамо қазайта шайъан мин раҳимиҳо фажъалҳу барран тақийян важъалҳу муслиман савийян вало тажъал муфсидан шарикан лишшайтони». Маъноси: «Эй Аллоҳим! Сенинг номинг билан буни ўзимга ҳалол қилдим ва сенинг омонатинг билан уни олдим. Парвардигоро, бунинг раҳимида (бачадонида) ниманики ҳукм этсанг, уни яхши амалли, тақводор чин мусулмонлардан қил ва шайтони лаъиннинг фасодкор шерикларидан қилиб қўйма!»
Юртимизда никоҳ билан боғлиқ турли урф-одат ва маросимлар бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам тўғри ва динимизга мос келавермайди. Айрим жойларида бир ғалати одат бор. Тўй тугагач, чимилдиққа келин-куёв учун жой тўшаб, атрофида келиннинг амма-холалари, янгалари туриб олиб, куёвни кутиб ўтиришади. Куёв беш-олтита тенгдошлари билан келиб, яқинлари ўртасида ўтирган келинни кўтариб ўринга ташлайди. Аёллар дарров уларнинг устини кўрпа билан ўраб қўйиб, то тонггача шу ерда ўтган-кетгандан, эр-хотиннинг ўзларигагина тегишли бўлган алоқалардан, бепарда гапларлардан ҳангомалашиб ўтиришади.
Бундай одат, аввало, динимизга тўғри келмайди. Чунки суннатга мувофиқ, келин-куёвни холи қолдириш лозим. Иккинчидан, келин-куёвни кўрпанинг остида тонггача димиқтириб, нафасларини ютиб чиқишларидан кимга фойда?! Бунинг устига кўрпанинг қимирлаганини кўриб қолсалар: «Бугунча ўзингизни босиб туринг» қабилидаги гаплар билан уларни уялтириш, ўз оилаларидаги сирларни бошқалар олдида айтиб, турмуш қураётган ёшларга салбий таъсир кўрсатиш қайси андозага тўғри келади?! Бундай бемаъни одатлардан воз кечиб, суннатга мувофиқ йўлни танлашимиз лозим.
Бундай урф-одатлар ҳаёт остонасига энди қадам қўяётган ёш келин-куёвларга руҳан таъсир этиб, уларнинг илк қовушишларига монелик қилади. Бундай ҳолатлар турли тушунмовчиликларга, дилхираликларга ва ҳатто баъзи оилаларнинг ажралишига ҳам сабаб бўлади. Оила қуришда ҳар доим никоҳ суннатларига амал қилиб, кераксиз бидъатларни тарк этиш лозим.
«Оила ва никоҳ рисоласи» китобидан.
••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸️🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q