Nasafnews.uz | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Мурожаат ва реклама учун:
@nasafnewsuzgayoz
Ҳамкор саҳифалар:
@oylikdangapiring
"Nasafnews.uz" сайтининг Telegram'даги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга қисқартирилиши ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилди.

Ушбу хабарларга Президент матбуот котиби Шерзод Асадов расмий муносабат билдирди:

“Барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз”, деб ёзади Шерзод Асадов.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


Йил якунига қадар 29 804 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади

Вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Аброр Аҳмедов жорий йилда ёшлар билан ишлаш борасида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида Муротжон Азимовга маълумот берди. Бошқарманинг ахборот хизмати ёзишича, 2025 йилда ёшларни иш билан банд қилиш, иқтидорли ёшларни юзага чиқариш учун хизмат қиладиган лойиҳаларга эътибор қаратилган.

👉 nasafnews.uz/1988-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


Қарши шаҳрида тиббий хизматлар ҳажми қисқаргани танқид қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Қарши шаҳрида тиббий хизматлар ҳажми қисқаргани, Нишонда IT хизматлари анча орқадалиги танқид қилинди.

👉 nasafnews.uz/1987-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


Нишон тумани солиқ инспексияси бошлиғи янги лавозимга тайинланди

Эшболтаев Хумоюн Абдуражабович Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Эшболтаев "Энг яхши сектор раҳбари" кўрик танловида иштирок этиб, автомобил совринини қўлга киритган эди.

👉 nasafnews.uz/1986-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


⚡️ Халқаро курьерлик жўнатмалари учун йиғим белгиланди

2025 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” 55-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, товарларни "экспорт" ва "импорт" божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкалари ўзаро мувофиқлаштирилди.

Божхона органларининг иш вақтидан ташқари божхона расмийлаштируви учун йиғим миқдори 8 баробарга камайтирилди. Яъни, БҲМнинг 2 бараваридан 25 фоизига туширилди.

Транзит божхона режими учун БҲМнинг 25 фоизи миқдорида йиғим белгиланди. Шунингдек, халқаро курьерлик жўнатмаларининг 1 кг учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим жорий этилди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


❗️Faqat 1 kun! 7-fevral Redmi Note 14 "Zo'r Narxda"

🔻 Redmi Note 14 (6/128) Midnight Black - 2 388 000 yoki 199 000 so'mdan 12 oyga
🔻 Redmi Note 14 (6/128) Ocean Blue - 2 388 000 yoki 199 000 so'mdan 12 oyga
🔻 Redmi Note 14 (6/128) Lime Green - 2 388 000 yoki 199 000 so'mdan 12 oyga

☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Ortiqcha % lar - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q

Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat

ZO'R NARXLAR | Instagram | Do'konlarimiz


Ходимларига устама пулини тўлаб бермагани учун бошқарманинг хизмат машинаси эвакуаторга ортилди

Экология бошқармасига тегишли хизмат машина қидирувга берилгани учун ЙПХ инспектори томонидан жарима майдончасига жойлаштирилган. Инспекторнинг сўзларига кўра, машинанинг 17 та тўланмаган жаримаси бўлган. Ҳолатга Экология бошқармаси муносабат билдириб, устама пуллари қарздорлиги ҳисобига бошқарма балансидаги хизмат машиналарга МИБ томонидан таъқиқ қуйилганини маълум қилди.

👉 nasafnews.uz/1984-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 майдан янги электромобиллар учун утилизация йиғими 4 карра оширилмоқда

Қарорга кўра, утилизация йиғими 2 хил миқдорда бўлади:

• ишлаб чиқарилганига 3 йилгача бўлган электромобиллар учун — БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм), аввалгиси 30 баравар (11 млн сўм) эди;

• ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлган электромобиллар учун — БҲМнинг 210 баравари (78 млн 750 минг сўм), аввалгиси 90 баравар (33 млн сўм) эди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


❗️Diqqat! Texnikalarga Arzon narxlarda "Mega Taklif" davom ettirildi!

⚡️Redmi 14C (4/128) - 89 000 so'mdan
⚡️32" SONOR Smart TV - 69 000 so'mdan
⚡️Loretto 6kg Kir yuvish mashinalari - 139 000 so'mdan
⚡️Ferre Gaz plita - 99 000 so'mdan
⚡️Premier Holodilnik- 99 000 so'mdan
⚡️TECNO Spark Go1 (3/64) - 69 000 so'mdan
⚡️TECNO Spark 30C (4/128) - 89 000 so'mdan
⚡️HONOR X6b (4/128) - 109 000 so'mdan
⚡️Honor X7c (6/128) - 119 000 so'mdan
oyma oy to'lovga*

😎 Boshlang'ich to'lov - YO'Q
😎 Ortiqcha % lar - YO'Q
😎 Kafillar kerak emas - YO'Q

📞 71-230-7799 | Chat

🇺🇿 Adres | Do'konlarimiz

KATTA CHEGIRMALAR | Instagram


⚡️Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

2025 йил 1 июлдан бошлаб, my.gov.uz платформасидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа зарур ҳужжатларнинг электрон (рақамли) шакллари расман тан олинади.

Демак, банк, нотариус, аэропорт, вокзал ва шу каби ташкилотларга энг муҳим ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини олиб юриш шарт бўлмайди.

Бу ўзгариш Президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


Ўзбекистонда божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди

2025 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” 55-сон қарори қабул қилинди.

Асосий ўзгаришлар:

• Божхона йиғимларининг ставкалари расмийлаштириш харажатларидан келиб чиқиб белгиланди.

• "Экспорт" ва "импорт" режимлари учун йиғим ставкалари мувофиқлаштирилди.

• Иш вақтидан ташқари расмийлаштириш йиғими 8 баробарга камайтирилди.

• Қайта ишлаш божхона режимлари йиғими 2 баробарга пасайтирилди.

• Дастлабки декларатсияда 20% чегирма жорий этилди.

• Транзит божхона режими учун йиғим БҲМнинг 25% миқдорида белгиланди.

• Халқаро курерлик жўнатмаларига 1 кг учун БҲМнинг 2% йиғим белгиланди.

Қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ой ўтиб кучга киради.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар идораларининг тезкор ходимлари томонидан Тошкент шаҳри, Тошкент, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ўтказилган кўп босқичли тезкор тадбирда йирик миқдордаги дори воситаларининг республикамиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


Аукцион савдоларида иштирок этиш тартибига ўзгартириш киритилди

1 февралдан бошлаб, бошланғич нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваригача бўлган давлат активларини, ер участкаларини ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг мулкларини сотиш ва ижарага бериш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдолари жараёнида, иштирокчилар томонидан учинчи қадамдан бошлаб шахсий ҳисобварағида камида уларнинг нарх таклифига нисбатан амалдаги закалат миқдоридаги суммага эга бўлиши талаб этилади.

Бунда ушбу маблағлар закалат сифатида ҳисобга олиниши қайд этилди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси



14 last posts shown.