Аҳоли хонадонида балиқчилик: кам ҳаражат, сердаромад соҳа
Норин туманидаги "Ҳўжақўрғонча" маҳалласида яшовчи Нурилло Маҳмудов оила бюджетини мустаҳкамлаш учун тадбиркорлик қилишни режалаштириб юрган эди.Тумандаги тик қудуқлар атрофида форель балиқ боқиш лойиҳаси ҳақида эшитганидан кейин,ўз хонадонида интенсив усулда форель балиғи етиштиришга аҳд қилди. Бунда унга банк кредити берилиши айни муддао бўлди.
Нурилло ака дастлаб яшаш уйи томига 5 кВтли қуёш панели ўрнатди. Шундан сўнг тик қудуғига мотор ўрнатиб, "бочка" усулида ховуз қурди. Ҳозир балиқ парвариши авжида.
Дарҳақиқат, ўрганса, оммалаштирса арзийдиган усул. Шу боис "Ҳўжақўрғонча"да қўшни маҳаллалар аҳолиси иштирокида семинар ташкил этилди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, аҳоли билан айни мавзуда мулоқот қилди.
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, банк тизими мутахассиси, яъни "маҳалла банкири" хонадон томорқасида форель балиғи боқишнинг афзалликлари, фойдаси, кредит олишнинг тартиби ҳақида батафсил тушунча бердилар. Шунингдек, балиқчилик йўналишида фаолият олиб бораётган тажрибали тадбиркорларнинг тавсиялари тингланди.
Шу куни 50 га фуқаро ўз хонадонида балиқчиликни йўлга қўйиш истагини билдирди. Вилоят тижорат банклари томонидан улар қўллаб-қувватланадиган бўлди.
Маълумот учун: Норин туманида 84 та тик қудуқда давлат-хусусий шериклик асосида супер интенсив усулда йилига 8500 тонна форель балиқлари етиштириш режалаштирилган.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

-Яхши яшаш учун ҳар ким ўзи интилиши керак экан.-дейди Н. Маҳмудов.-Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, битта ховузнинг ўзида 1000 дона чавоқ ташлаб, 1 тонна балиқ етиштириш ҳисобига 31,5 млн. сўмдан ортиқ соф фойда олиш мумкин экан.Менинг ховузимга эса 2,5 минг балиқ сиғади.Ҳозир бу каби ховузлар қуришга маҳалладошларим ҳам киришмоқда.