ҲУРМАТЛИ ВА АЗИЗ АЁЛЛАР!
Сизларни 8-Март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий муборакбод этаман!
Аёл – бу нафақат оила таянчи ва жамият равнақининг муҳим иштирокчиси, балки меҳр-муҳаббат, садоқат ва эзгулик тимсоли ҳамдир. Бугунги кунда сизлар ҳаётнинг барча жабҳаларида фаол иштирок этиб, юртимиз тараққиёти, фарзандлар тарбияси ва жамиятдаги барқарорликка катта ҳисса қўшмоқдасиз.
Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг билим олиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши ва ўз иқтидорини рўёбга чиқариши учун барча шароитлар яратилмоқда. Сизлар иқтисодиёт, фан, таълим, тиббиёт, санъат ва сиёсат соҳаларида ҳам юксак натижаларга эришиб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.
Шу ўринда сизларнинг бетакрор меҳнатингиз ва жонкуярлигингиз учун миннатдорлик билдираман. Бу гўзал байрам сизларга шодлик ва бахт бағишласин!
Ҳурмат билан,
Акмалжон Олимович
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати
https://t.me/namuzlidep_uz