Маҳаллий Кенгаш депутати ва тадбиркор сифатида ёшлар келажаги учун ташаббус!
Бугун ёшлар таълим олиш баробарида касбга эга бўлиши, бизнес юритиш кўникмасини шакллантириши жуда муҳим. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги 53-сонли қарори ижросини таъминлаш доирасида Чортоқ тумани Савдо-саноат палатаси ва 48-мактаб ҳамкорлигида "Таълим ва бизнес ҳамкорлиги – муваффақият калити!" мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.
Бу тадбирда касб-ҳунарга қизиқиши бор ўқувчилар ва бизнес бошлаш истагидаги ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларга тадбиркорлик сирлари ҳақида амалий маслаҳатлар берилди. Семинар якунида "Мегастарфловерс" МЧЖ раҳбари, Халқ депутатлари 12-Дамбоғ сайлов округи депутати Ҳакима Тошматова ва 48-мактаб ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Маҳаллий Кенгаш депутати ва тадбиркор сифатида бундай ташаббуслар ёшларнинг келажагига йўл очишини ишонч билан таъкидлайман. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларга имкониятлар яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш!
@namuzlidep_uz